ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Тошкент-Бишкек йўналиши бўйлаб қайтновчи HY-779 рейси ортга қайтишга мажбур бўлди.
Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ноқулай об-ҳаво шароитининг юзага келганлиги HY-779 (тошкент-Бишкек) рейсининг ортга қайтишига сабаб бўлган.
"Шуни маълум қиламизки, туман, кўринмаслик об-ҳаво шароити туфайли Тошкент-Бишкек рейсининг аэропортга хавфсиз қўнишига имкон бермайди. Шунинг учун HY-779 рейси Тошкентга қайтишга мажбур бўлди", - дейилади ахборот хизмати хабарида.