Автомобиль скорой медицинской помощи

Жиззахда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди

382
Тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борганида оила аъзоларида биологик ўлим аниқланган

ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Ис гази бир оиланинг беш аъзосини олиб кетди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

"Бугун соат 14:04 атрофида Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига тумандаги Кўкгумбаз МФЙ қарашли Қоронғул қишлоғида яшовчи, 1987 йилда туғилган Д.Ш. хонадонига чақириқ қайд этилган", - дейилади хабарда.

Тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борганида оила аъзолари, хонадон соҳиби ва унинг турмуш ўртоғи, 6 ёшли ўғли А.Й. ҳамда 3 ёшли қизи О. Й.да биологик ўлим аниқланган.

382