Қай ҳолларда хорижий ОТМ дипломини тан олишда муаммо юзага келиши мумкин

© Sputnik / Виталий АньковСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019 йил хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисида ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш бўйича жами 12867та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 3337(26%и)таси нострификацияланган.

ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси таҳлилларига кўра, сўнгги уч йилда Ўзбекистонда хорижий таълим квалификацияларини тан олиш ва нострификация қилишга оид аризалар сони 5,3 мартага ўсган. Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган матбуот-анжуманида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев маълум қилди.

Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Россия ОТМ филиаллари сони биттага кўпаяди

Хусусан, Давлат инспекциясида 2017 йил - 2409 та, 2018 йил - 4964 та, 2019 йил 12 867 та аризалар рўйхатга олинган.

2019 йил хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисида ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш бўйича жами 12867та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 3337(26%и)таси нострификацияланган.

"Аризаларнинг 72,4 фоизи қўшни мамлакатлар – Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг таълим муассасалари ҳужжатлари ҳиссасига тўғри келди. Айтишим керак-ки, қўшни давлатларда кўплаб олий таълим муассасалари очилган. У ерда албатта, ўқиш арзон, ўқиш тўлови 300-400 долларни ташкил этади ва шу боис бизларни ёшларимиз четга ўқишга кетяпти. Аммо уларнинг нияти биринчи курсдан кейин яна Ўзбекистонга ўқишни кўчириш ёки тугатгандан кейин нострификациядан ўтиш. Лекин шуни унутмаслик керак-ки, нуфузли ОТМлар бор ва миллий рейтинги паст бўлган ОТМлар бор. Агар ёшларимиз билими паст бўлган ОТМларда таҳсил олсалар, қайтиб келганидан кейин нострификациядан ўтолмайди. Чунки билим даражаси яхши эмас, талабга жавоб бермайди", - деб тушунтирди Ташкенбаев.

Студентом одного из вузов Карши стал 14-летний узбекистанец - Sputnik Ўзбекистон
Аттестациядан ўта олмаган ОТМларга 1 йил муддат берилди

Унинг сўзларига кўра, ёшларни сифатсиз ОТМлардан қайтариш учун Ўзбекистонда ОТМлар сонини кўпайтириш, қамровни ошириш даркор. Лекин қамровни ошириш масаласида ҳам бир жиҳатни эътиборга олиш лозим.

"Эртага шунча ёшларимиз олий маълумотли бўлса, уларга биз иш топиб бера оламизми-йўқми? Эртага шунча олий маълумотли кадрлар республикага керакми-йўқми, деган масала турибди. Бизда эртага ким қўл билан ишлайди? ОТМни тугатганлар биласизлар, улар раҳбарлик қилишлари керак. Шу боис, бугунги кунда эътибор берадиган асосий масаламиз, бу сифат бўлиши керак", - дея фикрини якунлади Ташкенбаев.

Янгиликлар лентаси
0