Военнослужащие США во время совместных военных учений на базе Вазиани неподалеку от Тбилиси, Грузия

Мудофаа вазирлиги АҚШнинг Ўзбекистондаги ҳарбий базалари ҳақидаги хабарга ойдинлик киритди

1578
Ўтган йил июнь ойидан бошлаб хорижлик фаол сиёсатчилар томонидан АҚШнинг Эроннинг ёндош мамлакат ҳудудларида жойлаштирилиши режалаштирилган ҳарбий базалар харитаси эълон қилина бошланди.

ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жаҳон ахборот манбаларида АҚШнинг ҳарбий базалари жойлаштирилган, дея тарқатилаётган хариталарда Ўзбекистоннинг Чирчиқ ва Хонобод ҳудудлари кўрсатилгани тўғрисидаги хабарларга ойдинлик киритди.

"Маълумки, сўнгги кунларда АҚШнинг Эрон билан ўзаро зиддиятлари жаҳон ҳамжамияти эътибори марказида бўлиб келмоқда. Халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари мазкур воқелик хусусида ўз ёндашувларига кўра турлича муносабатлар билдирмоқда. Бу каби ёндашувларини кузатар эканмиз, икки давлат ўртасидаги мазкур зиддиятга билдирилаётган муносабатлар ҳамиша ҳам холислик билан ёндашилмаётганига гувоҳ бўламиз", - дейилади хабарда.

Хусусан, таъкидланишича, 2019 йилнинг июнь ойларидан бошлаб хорижлик фаол сиёсатчилар томонидан жаҳон ахборот манбаларида АҚШнинг Эроннинг ёндош мамлакат ҳудудларида жойлаштирилиши режалаштирилган ҳарбий базалар харитаси эълон қилина бошланди.

АҚШнинг ҳарбий базалари жойлаштирилган, дея тарқатилаётган хариталарда Ўзбекистоннинг Чирчиқ ва Хонобод ҳудудлари ҳам кўрсатилган.

"Ўзбекистон ҳудудида нафақат АҚШнинг, ҳаттоки бошқа бирор хорижий давлатларининг ҳарбий базалари жойлаштирилмаган", - дея аниқлик киритилади хабарда.

1578