Пресс-конференция представителей Human Rights Watch на тему: «Августовский конфликт на Южном Кавказе и права человека»

Human Rights Watch раҳбарини Гонконгга киритишмади

83
(Янгиланган 12:33 13.01.2020)
Ташкилот баёнотида айтилишича, воқеа 12 январь, якшанба куни, Рот Гонгконгга учиб келганидан сўнг рўй берган.

ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Гонгконг ҳукумати Human Rights Watch (HRW)  халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот ижрочи директори Кеннет Ротга маъмурий туман ҳудудига киришига рад жавобини берди.

"Мен HRWнинг янги бутун жаҳон докладини тақдим этиш учун Гонконгга учиб келдим. Бу йил унда Хитой ҳукумати инсон ҳуқуқлари ҳимояси тизимига қай тарзда путур етказаётгани ҳақида айтилган. Лекин ҳукумат менга ҳозир Гонконгга киришни таъқиқлади, бу муаммо зиддий тус олаётганини кўрсатади", - деб ёзган Рот ўзининг Twitter-аккаунтида.

Ташкилот баёнотида айтилишича, воқеа 12 январь, якшанба куни, Рот Гонгконгга учиб келганидан сўнг рўй берган. "Иммиграция билан шуғулланувчи ҳукумат аъзолари АҚШ фуқароси, Ротга у Гонгконг халқаро аэропортига келиб қўнганида (Гонгконгга) кира олмаслигини айтишди", - дейилади ташкилот хабарида.

Гонгконг ҳукумати рад этиш сабабини тақдим этмаган.

Ўтмишда Human Rights Watch раҳбари Гонгконгда кўплаб маротаба бўлган. Хусусан, 2018 йилнинг апрелида, у ХХР меҳнат бозорида гендер дискриминация бўйича докладини тақдим этган.

83