Снегопад в Ташкенте

Ўзгидромет қор қачонгача ёғишини айтди

589
Таъкидланишича, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчиликнинг тўхташи кутилмоқда фақат Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларда қор кун давомида ёғади.

ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Бугун куннинг биринчи ярмида республиканинг катта қисмида кучсиз қор ёғиши давом этди. Куннинг иккинчи ярмида ёғингарчиликнинг тўхташи кутилмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.

Эслатиб ўтамиз, якшанбадан душанбага ўтар кечаси Ўзбекистонга ҳақиқий қиш кирди. Мамлакат ҳудудига Кавказ районларидан кирган совуқ антициклон бутун республикага, шимолий вилоятлар ва чўл зонасидан ташқари, ёғингарчилик олиб келди.

Ёмғир кўринишида бошланган ёғинлар қорга айланди. Якшанба куни кечқурун ва ўтган тунда айниқса кучли ёғингарчилик бўлди.
Душанба куни тонга келиб текислик ҳудудларида мавсумдаги биринчи қор қоплами ҳосил бўлди. Қорнинг баландлиги айрим жойларда 10-13 см ни ташкил қилди.

Таъкидланишича, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчиликнинг тўхташи кутилмоқда фақат Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларда қор кун давомида ёғади.

589