Логотип Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ). Архивное фото

ЖССТ Хитойда коронавирус авж олиши муносабати билан мажлис ўтказиши мумкин

150
Аввалроқ, Хитой расмийлари Хубей провинциясининг Ухань шаҳрида қайд этилган номаълум касаллик коронавируснинг янги тури бўлганлиги ҳақида хабар беришган.

ТОШКЕНТ, 13 январь - Sputnik, Елизавета Исакова. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти душанба куни тарқатган баёнотига кўра, Хитойда коронавируснинг янги турини топилиши муносабати билан фавқулодда вазиятлар қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

"Вазият ривожланиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, ЖССТ Бош директори Тедрос Адхан Гебрейесус фавқулодда вазиятлар қўмитаси аъзолари билан маслаҳатлашувларни олиб бормоқда ва қўмитанинг навбатдан ташқари йиғилишини чақириши мумкин", дейилади баёнотда.

Аввалроқ, Хитой расмийлари Хубей провинциясининг Ухань шаҳрида қайд этилган номаълум касаллик коронавируснинг янги тури бўлганлиги ҳақида хабар беришган.

150