Глава Федеральной налоговой службы РФ Михаил Мишустин — кандидат на должность премьер-министра страны

Путин Россия бош вазири лавозимини Михаил Мишустинга таклиф этди

547
Дмитрий Медведев Владимир Путиннинг Федерал кенгашга мурожаатидан сўнг, ҳукумат тўлиқ таркибда истеъфога чиқиши ҳақида баёнот қилди

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустин номзодини бош вазир лавозимига таклиф этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Кремль матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Путин Мишустин билан ишчи учрашув ўтказиб, унга ҳукумат раиси лавозимини таклиф этди.

Розилигини олгач, у Мишустин номзодини бош вазир лавозимига кўриб чиқиши учун Давлат думасига киритди.

Дмитрий Медведев Ҳукумат истеъфоси ҳақида Путиннинг Федерал кенгашга мурожаатидан сўнг эълон қилди.

Владимир Путин Федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустинга ҳукумат раҳбарлигини таклиф этди.

Дмитрий Медведев 15 январь куни ўз жамоаси билан истеъфога чиқди.

547
Стадион Бунедкор

ОТМларга тест синовлари стадионларда ўтказиладиган бўлди

205
(Янгиланган 21:17 06.08.2020)
Таъкидланишича, имтиҳонлар кунига ҳаво салқин пайтда 2 марта ўтказилса, барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Ёпиқ бинолар эпидемиологик талабга жавоб бермаслиги, ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда имтиҳонлар вақти анчага чўзилиб кетишини инобатга олиб, тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этишга топшириқ берилди.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 6 август куни жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Таъкидланишича, бунда имтиҳонлар кунига 2 марта (ҳаво салқин пайтда) ўтказилса, барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин.

Жорий йилда мамлакатдаги олий таълим муассасаларига бакалавриат босқичига 162 364, магистратурага 10 425 ўрин ажратилган.

Бу йил 91 та ОТМга бакалавриат йўналиши бўйича 1 миллион 484 минг нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, бу ўтган йилгига нисбатан 39 фоиз кўп. Битта ўринга 10,6 та талабгор тўғри келмоқда.

Магистратура йўналишида 72 та таълим даргоҳига 78 минг 720 нафар ёки ўтган йилгига нисбатан 3 баробар кўп ҳужжат топширилган. Умуман, қабул квоталари 2016 йилгига нисбатан 3 маротаба ортган.

Мутасадди вазирлик ва идораларга стадионларни тест синовларига пухта тайёрлаш, уларнинг дислокацияси бўйича абитуриентларни тўлиқ хабардор қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди, дейилади президент матбуот-хизмати хабарида.

205

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 28 мингдан ошди

285
(Янгиланган 10:13 06.08.2020)
Ҳозирда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 069 нафарга етди, деб хабар бермоқда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 129 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган яна икки бемор - Мирзо Улуғбек туманида яшаган 48 ёшли эркак ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли аёл вафот этган. Жами қурбонлар сони 173 тани ташкил қилмоқда.

Инфекцияга чалинган 18 783 (67 %) нафар фуқаролар соғайган.

Ҳозирда республикада 9 113 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйича сўнгги сутка давомида янги турдаги коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 206 709 нафарни ташкил қилган, 5 116 инсон ушбу вирус қурбонига айланган.

БССТ маълумотларига кўра, COVID-19 юқтирганлар сони жами 18 354 342 кишини ташкил қилмоқда. 696 147 беморлар вирус қурбонига айланган.

285
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси