Подпись документов

Боёвут тумани ҳокимига полковник унвони берилди

873
(Янгиланган 19:01 16.01.2020)
Ҳокимлик фаолиятидан ташқари Мамадаминов шу кунга қадар Ички ишлар вазирлигининг амалдаги подполковниги ҳисобланган.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Боёвут тумани ҳокими Ўлмасжон Мамадаминов полковник унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ахборот хизматига кўра, Боёвут тумани ҳокими Ўлмасжон Мамадаминов 2018 йил 14 август куни расман туман ҳокими лавозимига тасдиқланган. Унга қадар Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Ҳокимлик фаолиятидан ташқари Мамадаминов шу кунга қадар Ички ишлар вазирлигининг амалдаги подполковниги ҳисобланган.

Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра туман ҳокимига полковник унвони берилган.

873
Открытие узбекского шоу-рума Moel Bosh в Риге

Россияда "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар халқаро кўргазмалари ташкил этилади

235
Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистонда Россия маънавий маданияти кунлари ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. Россиянинг бир нечта ҳудудларида "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар халқаро кўргазмалари ташкил этилади, деб хабар қилди "Юксалиш" телеграм канали.

Хусусан, 26 октябрь—1 ноябрь кунлари Самарада; 23—24 ноябрь кунлари Санкт-Петербургда; 1—2 декабрь кунлари Қозонда; 15—16 декабрь кунлари Москвада бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистонда Россия маънавий маданияти кунлари ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Лойиҳадан ёш артистлар ва халқаро мусобақалар ғолиблари ижросида ўтказиладиган мумтоз мусиқа концертлари, рус маданияти ва маънавиятининг энг ёрқин ва бой мероси намуналарини акс эттирадиган кўргазмалар, Россия ва Ўзбекистоннинг маданий ва маънавий бирлигига бағишланган иккиёқлама анжуман, давра суҳбати, фотокўргазма ва хор жамоалари чиқишлари ўрин олган.

Россия маънавий маданияти кунлари тадбирларида иштирок этиш учун Тошкентга икки мамлакатнинг маданий алоқаларини ўрганишга жалб қилинган етакчи маданият, илм-фан арбоблари, жамғармалар ва ташкилотлар директорларидан иборат Россия делегациясини юбориш режалаштирилган.

Бундан ташқари, тадбирларда маданият вазирлари ва Россия регионларидаги муассасалар раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.

235
Сувенирная монета криптовалюты биткойн

Тошкентда ноқонуний Bitcoin сотувчиси қўлга олинди

228
Тадбир якунида Т.Т.дан электрон пул бирликлари сотувидан тушган 402 071 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкентда криптовалюта савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолияти фош этилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, фуқаро Т.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида, лицензия олиниши шарт бўлган фаолият тури билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланишган.

Улар бошқа шахсга "1В" (Bitcoin) электрон пул бирлигини 10 463 АҚШ долларидан ҳисоблаб, "20В" (Bitcoin) электрон пул бирлигини ўзининг 7% лик устамаси билан ҳисоблаб жами 224 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.

Тадбир якунида Т.Т.дан электрон пул бирликлари сотувидан тушган 402 071 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми ва 190-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

228
Евро. Иллюстративное фото.

Россияда евро курси кескин кўтарилди

215
Москва биржаси маълумотларига кўра, Россияда евро курси 2016 йилдан бўён биринчи марта 92 рублдан ошди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Москва биржаси маълумотларига кўра, рубл асосий хорижий валюталарга нисбатан пасайишни тезлаштирди.

Хусусан, евро курси 2016 йил январидан бери биринчи марта 92 рублдан ошди. Москва вақти билан соат 16: 01дан бошлаб "эртага" ҳисоб-китоби билан доллар курси 53 копейкага ошиб, 78,74 рублни ташкил қилди.

Шу ўринда, Brent маркали нефтнинг бир баррели 0,92 фоизга ўсиб, 42,8 долларни ташкил этди.

Бундан аввал экспертлар ташқи сиёсий вазият, жумладан янги санкциялар таҳдиди, Алексей Навальний билан боғлиқ вазият, шунингдек, COVID-19 пандемиясининг иккинчи тўлқини рублга қўшимча босим ўтказаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу нефт ва газга бўлган талабга зарба бериш хавфи мавжуд ва бу ўз навбатида Россияда валюта тушумини камайтиради.

215