Коронавирус эркаклар учун хавфлироқ бўлиши мумкин — олимлар тадқиқоти

© REUTERS / CDCЦветное изображение коронавируса
Цветное изображение коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эркаклар орасида коронавирусга чалиниш эҳтимоли аёлларга нисбатан анча юқори экан. Олимлар бунинг сабабларини турлича изоҳлашмоқда

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Россиялик вирусологлар янги турдаги коронавирус аёлларга нисбатан эркаклар учун хавфлироқдир деган фикрга келдилар, деб хабар қилмоқда "Известия" нашри.

Ситуация в Гонконге в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Хубэйда коронавирус юқтирганлар сони бир суткада кескин ошди

Мутахассислар фикрича, инфекция қурбонлари орасида кучли жинс вакилларини кўплиги иккита сабаб билан изоҳланади: эркаклар орасида чекишга ружу қўйиш ҳолати кўп учрайди, шу боис, вирус уларнинг ўпкаларида жадаллик билан пневмонияга айланади. Касалликнинг оғир кечишига уларда шунга генетик мойиллик мавжудлиги билан ҳам изоҳланиши мумкин.

Хитой миллий соғлиқни сақлаш комиссияси февраль ойи бошида мамлакат касалхоналарида биринчи вафот этган 425 беморнинг жинси ва ёшини таҳлил қилиб чиққан эди.

РУДН Тиббиёт институтининг юқумли касалликлар кафедраси мудири Галина Кожевникованинг таъкидлашича, вирусли инфекциялар қурбонлари орасида эркаклар сони кўп бўлган ҳолатлар фанга маълум. Шундай касалликлардан бири — Капоша саркомаси - VIII турдаги вирус туфайли юмшоқ тўқималарнинг шикастланишидир. Аммо коронавирус билан боғлиқ ҳолатда бу хулоса жиддий илмий асосни талаб этади ва айтилаётганларнинг барчаси гипотеза, холос.

Лечение пациентов в центральной больнице города Ухань - Sputnik Ўзбекистон
Илк бор коронавирус юққан ўпканинг сурати кўрсатилди - фото

Россиянинг етакчи вирусологлари Уханда таҳлил қилинган ўлимларнинг аксарияти эркаклар хиссасига тўғри келишига бошқа бир изоҳ келтирмоқдалар. Аввало, буни Хитойда эркакларнинг аёлларга нисбатан ижтимоий фаол эканликлари билан боғлаш мумкин. Мисол учун, улар бир-бирлари билан кўпроқ мулоқот қиладилар, кўпроқ қўл сиқиб кўришадилар.

Аммо патогеннинг жинс танлашини ижтимоий алоқаларга боғлаб бўлмайди, деб ёзади нашр. Аммо бу ерда қатор сабаблар туфайли эркакларнинг умр давомийлиги аёлларникидан анча паст сингари фактни ҳам эътибордан қочирмаслик лозим. Бу кўрсаткич эркакларда 67,5, аёлларда 77,6 ёшни ташкил этади.

Сўнгги маълумотларга кўра, ХХРда коронавирусга чалинганлар сони 48 мингдан ошган, уларнинг 1310 нафари вафот этган, касалхоналардан 3441 кишига жавоб берилган.

Янгиликлар лентаси
0