Дежурная часть ГУ МВД по г. Москве

Россия ИИВ "Медуза", Озодлик радиоси ва BBC фаолиятини текширмоқда

936
Бу ҳақда журналистларга Россия ИИВ наркотикларга қарши курашиш бош бошқармаси раҳбари Андрей Храпов хабар қилган

ТОШКЕНТ, 13 фев - Sputnik. РФ ИИВ интернетдаги барча материалларни, шу жумладан, йирик учта хорижий ОАВ материалларини ҳам ахборот хабарларида наркотикларни истеъмол қилишга ташвиқот бор-йўқлигига текширмоқда.

Бу ҳақда журналистларга Россия ИИВ наркотикларга қарши курашиш бош бошқармаси раҳбари Андрей Храпов хабар қилди.

"Барча материаллар наркотик истеъмол қилиш бўйича ташвиқотлар ва наркотикларнинг ноқонуний савдосига аралашув ҳолати бўйича текширилмоқда. Биз барчасини текширмоқдамиз, шу жумладан у (ОАВ)ларни ҳам", -деб айтган Храпов, журналистларнинг ИИВ ҳақиқатан ҳам "Медуза", Озодлик радиоси ва BBC фаолиятини текширмоқдами, деган саволга жавоб берар экан.

Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда Роскомнадзор ИИВ материаллари бўйича 22 мингта интернет ресурсларга киришни блоклаган.

Сал олдин РФ Давлат думасининг РФ ички ишларига аралашув фактлари бўйича суриштирув комиссияси раҳбари Василий Пескарев "Медуза", Озодлик радиоси ва ВВС Россияда наркотикларни легаллаштириш ғоясини шакллантиришда ёрдам бераётгани ҳақида баёнот қилган.

936
Подпись документов

Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби тасдиқланди

164
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 13 нафардан иборат бўлиши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 13 нафардан иборат бўлиши белгиланди.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланди:

1. Камилов Абдулазиз Хафизович - ташқи ишлар вазири;

2. Арзиев Фарход Нуритдинович - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;

3. Хамраев Эркин Жалилович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

4. Неъматов Илхамджан Туйчиевич - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

5. Сидиков Фурқат Ахмедович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

6. Асадов Шерзод Икромович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

7. Иргашев Исматилла Раимович - Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили;

8. Абдувахитов Абдужабар Абдусаттарович - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори;

9. Назаров Рахматулла Джурабаевич - ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси;

10. Ходжаев Ашраф Баходирович - Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти директори;

11. Азизов Бобур Бахтиёрович - Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори;

12. Турсунов Фаррух Исламджанович - Ташқи ишлар вазирлигининг Йиғма ахборот-таҳлил департаменти директори;

13. Хасанов Илхом Ахмаджонович - Ташқи ишлар вазирлигининг Кадрлар ва таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи.

164
Владимир Путин и Александр Лукашенко на заседании ВГС

Лукашенко Путинга қўнғироқ қилиб, намойишларни муҳокама қилмоқчи

370
Беларус раҳбари Лукашенко норозилик намойишлари тўлқини Иттифоқ давлати ҳудудига тарқалиб кетишидан ҳақотирда.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскда ўтказилган йиғилишда республикада юзага келган ижтимоий-сиёсий ҳолатга изоҳ берди, у шунингдек, россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан намойишлар масаласини муҳокама қилмоқчи, деб хабар қилди шанба куни Белта агентлиги. РИА Новости хабари асосида.

"Нима бўлаётганини кўриб турибмиз. Бизни тинч акциялар ва намойишлар билан аллалашни кераги йўқ. Биз уларнинг негизида нима рўй бераётганини кўряпмиз. Жуда яхши кўриб турибмиз. Қолаверса, рангли инқилоблар методичкаларини ўқиганмиз ва ҳозир четдан аралашув элементлари пайдо бўлди", - деди Лукашенко.

Етакчининг сўзларига кўра, ҳозирда Беларусга қарши агрессия кенг авж олмоқда.

"Россия президенти, Путин билан боғланиш керак, у билан ҳозир гаплашиб олишим зарур. Нега деганда, бу фақатгина Беларус учун таҳдид эмас. <…> Мен шуни айтмоқчиманки, Беларус ҳимояси, бу бизнинг бутун ҳудудими, Иттифоқдош давлат ҳимоясидан кам эмас. Бошқаларга ўрнак бўлади. Агар беларуслар дош беролмаса, бу тўлқин улар томонга қараб йўналиш олади. Шу учун ҳам бизга ёпишиб олишган", - деб қатъий таъкидлади Лукашенко.

Беларус раҳбарининг сўзларига кўра, митинг иштирокчиларининг аксарияти, аллақачон, ўзи нималарга қўл ураётганини англамай қолган.

"Ўша, кўчаларда кезиб юрганларнинг аксарияти, нималар рўй бераётганини англамай қолган. Уларни мувофиқлаштириб ва йўналтириб турганлар буни яхши билиб турибди. Кўриб турганингиздек, баъзида профессионал ишлашаяпти: постановка кадрлар, фейклар тарқалаяпти. Эмишки, Москвада менга тегишли уйни топишибди. Ҳозир омма олдида шуни айтмоқчиманки: тодингизми - у сизга, оволинг. Мен ҳатто, Беларусда ўзим яшайдиган қишлоқдаги расмий қароргоҳдан ташқари кўчмас мулкка эга эмасман. Йўқ, улар мана шу фейкларни бошлашлари керак. Эмишки, кечадан олдин мамлакатни тарк этганмишман, тағин ё ўлдига ё касалга чиқаришди", – дейди ҳайрон қолиб президент.

Беларусьдаги норозилик акциялари, 9 август президент сайловларида амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғолиб бўлганидан кейин бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1% овоз олган. Якшанба кунидан буён Минск ва республиканинг бошқа шаҳарларида санкцияланмаган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда, аммо куч тузилмалари намойишларни куч билан бостирмоқда. Норозилик акциялари иштирокчиларини тарқатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранатаси, резина ўқлардан фойдаланмоқда. Расмий маълумотларга кўра, митинглар давомида 6,5 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган.

Беларусь ИИВ тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрлангани ҳақида маълум қилган. Бир нафар одам ҳалок бўлган, ИИВ маълумотларига кўра, у милиция ходимларига қўлбола портловчи қурилмани отишга уринаётиб, ҳалок бўлган.

370