Церемония передачи копии Знамени Победы Новосибирской области

МДҲ давлатларидан ўтадиган "Ғалаба эстафетаси" Ўзбекистонгача келади

550
(Янгиланган 16:16 19.02.2020)
Немис-фашистлар қўшинларининг тор-мор этилгани 75 йиллигига бағишланган "Ғалаба эстафетаси" барча собиқ совет иттифоқи давлатлари чегараларини кесиб ўтади

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Беларусь, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон орқали Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган "Ғалаба эстафетаси" келмоқда.

"Ғалаба эстафетаси" россия чегарачилари томонидан Ғалаба куни муносабати билан ташкиллаштирилган, эстафета 5 февраль куни Брест ва Мурманскда старт олади ва икки маршрут бўйлаб ўнлаб давлатлар ҳудудларидан ўтади.

Хабар қилинишича, Псков вилояти ҳокимлиги айни вақтда беларуслик чегарачилардан эстафетани қабул қилиб олган. Бу Себеж туманидаги чегара олди ҳудудида рўй берган.

Тадбир учта давлат - Россия, Латвия ва Беларусь чегарасида жойлашган ва сунъий равишда ҳосил қилинган тепалик бўлмиш - Дўстлик Қўрғонида бўлиб ўтган.

Эндиликда эстафета Россия чегарасидан, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи чегараси бўйлаб ўтади.

Состоялась встреча участников Второй мировой и афганской войны.
Фото: пресс-служба объединения VETERAN.

МДҲ давлатларининг ҳар бирининг чегара олди ҳудудида махсус эстафета гуруҳлари тўпланган бўлиб. Гуруҳлар чегара идораси, ветеран ташкилоти ва ҳарбий-ватанпарвар клублари вакилларидан иборат.

Эстафета рамзлари ушбу акцияда иштирок этаётган барча давлатлар ҳудудлари бўйлаб  эстафета гуруҳлари томонидан тантанали тарзда топширилади.

Эслатиб ўтамиз, немис-фашист қўшинларининг тор-мор этилгани 75 йиллигига бағишланган "Ғалаба эстафетаси", Ҳамдўстлик мамлакатлари раҳбарлари қарори билан ўтказилмоқда. Эстафета 28 май куни Поклонная тоғида якун топади.

550
Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (50)

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

812
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

812
Приемная комиссия филиала РГУ имени Губкина в Ташкенте

Губкин университети филиалида кечки бўлим очилиши мумкин

379
(Янгиланган 14:46 30.05.2020)
Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йилида 345 нафар талабаларни қабул қилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия давлат нефт ва газ университетининг филиали кечки бўлим очишни кўзламоқда. Бу ҳақдаги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг (МТУ) Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йилида 345 нафар талабаларни қабул қилиши кутилмоқда. Бу ўтган йилдагига нисбатан 85 нафар кўп. Бироқ ўʻтган йиллардан фарқли ўлароқ, умумий квота таълимнинг иккита шакли бўйича тақсимланган: кундузги ва кундузги-сиртқи (кечки).

Шу тариқа, агар лойиҳа ўзгартиришларсиз тасдиқланса, 225 нафар абитуриент кундузги, 120 нафари – сиртқига кириши мумкин. Илгаригидек, кундузги бўлим учун квота Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси (ҲТБ) битирувчилари учун ўринларни ўз ичига олади. Уларга келаётган ўқув йилида 25 та ўрин ажратилади.

379

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0