Производство лекарств на фармацевтической фабрике

Парацетамолдан кам эмас. Яна бир дори COVID-19ни енгиши мумкин

1143
Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан даволаниш бўйича қайси дорилардан фойдаланиш мумкинлиги борасида ўз тавсияларини берди

ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош инфекционисти Елена Малинникова коронавирус билан беморланган шахсларни даволашда ибупрофен препаратидан фойдаланиш даркор, деб ҳисоблайди. Шифокор таъкидига кўра, ушбу препарат хусусияти бўйича парацетамолдан кам эмас, деб хабар қилди сешанба куни "Парламентская газета" нашри.

"Ибупрофенни парацетамол билан бирга коронавирусни юқтирган беморларга тавсия тиш мумкин ва бу масалада биз Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамфикрмиз", - деди Малинникова.

Бундан ташқари, у беморларга шифокор тавсияларига қатъий риоя қилиш жуда муҳимлигини яна бир бор эслатди.

"Фақатгина шифокор айни вақтдаги беморга зарур бўлган дори-дармонларни ва самарали даволаш усулларини таклиф этиши мумкин", - дея тушунтирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.

Маълумки, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) 19-март куни ибупрофенни коронавирус билан оғриган беморларда ишлатмаслик тавсиясини бекор қилган эди.

"Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID -19га чалинган беморларни даволаётган шифокорлар билан маслаҳатлашмоқда олиб бормоқда ва ибупрофеннинг ҳеч қандай салбий таъсири ҳақида маълумот олгани йўқ, аҳолининг маълум гуруҳларига нисбатан дорини қўллашни чеклайдиган одатий ножўя таъсирлардан ташқари, албатта. Айни вақтда мавжуд маълумотларга таяниб, БССТ ибупрофендан фойдаланишга қарши тавсиялар бермаяпти", - дейилади ташкилот пресс-релизида.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги коронавирус инфекцияси COVID -19 тарқалишини пандемия деб эълон қилди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, ушбу вирусни дунё бўйича 330 мингдан ортиқ одам юқтирган, 14,5 мингдан кўпроғи вафот этган. Россияда коронавирусни юқтирганлик бўйича 495 та ҳолат қайд этилган.

25 март куни ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 55 кишида янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Улардан 5таси даволанди.

1143
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (950)
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев аҳолини ишга жойлашда фаол бўлмаган 6 раҳбарни ишдан олди

307
(Янгиланган 22:53 08.07.2020)
Фарғона тумани ҳокими, Яккабоғ тумани прокурори, Ғузор ва Чортоқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари, Муборак тумани ва Қўқон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш давомида эҳтиёжманд аҳолини ишга жойламаган 6 раҳбарни ишдан олди. Бу ҳақда АОКА тегерам-каналида хабар берилди.

Президент камида 257 минг нафар муҳтож оилалар вакилларини ишга жойлаштириш, 37 мингта хонадонга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратиш зарурлигини қайд этди.

Эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш кўрсаткичи энг паст секторларнинг 6 нафар раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. Булар – Фарғона тумани ҳокими Носиров, Яккабоғ тумани прокурори Мустафаев, Ғузор ва Чортоқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари Рахмонов ва Абдурайимов, Муборак тумани ва Қўқон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари Темиров ва Турдиқулов.

Етти нафар раҳбарга нисбатан охирги огоҳлантириш сифатида "ҳайфсан" эълон қилинди. Булар – Шўрчи тумани ҳокими Худайберганов, Каттақўрғон, Косон ва Пайариқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари Отамуродов, Отакулов ва Шермухамедов, Нарпай, Ғаллаорол туманлари ва Гулистон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари Деҳқонов, Мамаев ва Раджабов.

307
Флаг республики Казахстан

Қозоғистонда 13 июль миллий мотам куни деб эълон қилинди

379
(Янгиланган 21:30 08.07.2020)
Республика президенти қозоғистонликларни пандемия муносабати билан юз бераётган синовларга қарши бирдамликни намойиш этишга чақирди

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев 13 июльни коронавирус оқибатида вафот этган инсонлар хотирасига Миллий мотам куни деб эълон қилди.

"Афсуски, касаллик туфайли қурбон бўлиш ҳолатлари мамлакатда давом этмоқда. Расмий сводкалар ортида юзлаб оилалар фожиаси ётибди. Кимдир отасидан, онасидан, акасидан, опасидан, қизидан ёки ўғлидан жудо бўлган. Вафот этганлар оилаларига таъзия билдираман. Бу барчамизнинг бошимизга тушган умумий фалокат. Шу боис, 13 июльни пандемия қурбонларига айланган қозоғистонликлар хотирасига Миллий мотам куни сифатида эълон қилишга қарор қилдим", - деб айтган Токаев.

Президент ҳар бир қозоғистонлик, қаерда бўлишидан қатъий назар вафот этганлар хотирасига ҳурмат бажо келтиришига ишонч билдирди.

"Барча ватандошларни қатъият ва ҳотиржамликни намойиш этишга чақираман. Халқимиз бошига тушган оғир қисмат олдида масъулиятни унутмайлик. Биз коронавирусга қарши курашни давом эттирмоқдамиз. Ғалаба биз томонда бўлишига шубҳа йўқ. Биз умидсизликка тушмаслигимиз, агрессия, апатияга берилмаслигимиз лозим. Бугун бирдам бўлишимиз ҳар қачонгиданда муҳим. Биз ҳеч кимни кулфатда қолдирмаймиз ва ҳар бир қозоғистонлик ҳаёти ва соғлиғи учун кураш олиб борамиз", - дея хотима қилган президент.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусдан Қозоғистонда 264 киши вафот этган. Пандемия бошланганидан буён касалланганлар сони 51 059 нафарни ташкил қилади, COVID-19дан соғайганлар - 16 928 кишига етган.

Эслатиб ўтамиз, мотам кунлари Қозоғистонда давлат ва ўз-ўзини бошқариш органлари биноларида, чет эл дипломатик муассасаларида давлат байроқлари туширилади. Кўнгилочар тадбирлар ва теледастурлар бекор қилинади.

379