ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда.
Уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган.
Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилган.
Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилди. БССТ сўнгги маълумотларига кўра, дунё бўйича вирусни юқтирганлар сони 509 мингни ташкил қилмоқда, 23 мингдан зиёд киши вафот этган.