Қўл ювиш камлик қилади: COVID-19 юқмаслиги учун яна нима қилиш керак?

1694
Хитойлик вирусолог коронавирусни юқтириб олмаслик учун яна нима қилиш кераклиги ҳақида маълумот берди

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Пекин тиббиёт университети учинчи касалхонаси фармацевти Ван Хайин Хуаньцю шибао нашрига берган интервьюсида коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоб тақиш ва қўл ювиш етарли эмаслиги ҳақида гапирди.

У бурун - нафас олиш йўллари "дарвозаси" эканлигини, унда кир осонликча ушланиб қолиши мумкинлигини эслатиб ўтди. Хайиннинг тушунтиришича, бурун бўшлиғида, яъни бурун тешикларида туклар ҳамда шиллиқ парданинг кўпсонли бурушлари мавжуд бўлиб, уларда чанг, микроорганизмлар ва вируслар тўпланади.

Фармацевт уйга қайтгач, ҳар куни бир марта бурунни ювиш кераклигини айтди.

"Агар атроф-муҳит қаттиқ ифлосланган бўлса, бундай жойни тарк этишингиз ҳамон бурунни ювишингиз лозим, бундай ҳолатларда бир кунда бир неча марта бурунни ювиш тавсия этилади", - дея изоҳ берди у.

Кўпчилик учун тана ҳароратига тенг қайнатилган сув билан бурунни ювиш, етарли ҳисобланади. Ҳаддан зиёд совуқ ёки иссиқ сув бурун шиллиқ пардасини яллиғлантириши мумкин. Сурункали ринит билан беморланганларга эса шўр сув билан ювиш тавсия этилади. Бундай сув бурун бўшлиғи ва шиллиқ парда тўқималари шишини камайтиради.

Бурунни ювиш вақтида бошни бироз олдинга энгаштириб, сув тўла идишни бурунга яқин тутиш керак. Сувни битта бурун тешиги билан тортиб, сўнгра чиқариш лозим. Бурун ирригаторларидан фойдаланса ҳам бўлади, аммо уларни мунтазам тозалаш ишдан чиқмаслиги лозим.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекциясини пандемия, деб эълон қилган эди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, бутун дунё бўйича 510 мингдан зиёд киши вирусни юқтирган, вафот этганлар сони 23,5 минг нафарни ташкил қилмоқда.

1694
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (868)
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди

3429
(Янгиланган 19:14 26.05.2020)
"Бепарволик пандемияга қарши барча ишларимиз натижасини йўққа чиқариши мумкин", - деб таъкидлаган давлат раҳбари

ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикада кўпайганлиги қайд этилаётгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди.

Бу ҳақда давлат раҳбари 26 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган.

"Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикамизда ҳам кўпайганлиги қайд этилмоқда.
Айтиш керакки, аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини "касаллик тугади" деб, нотўғри қабул қилмоқдалар", - деган Мирзиёев.

Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқаролар сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган. 

Беморларнинг қарийб 50 %ни хориждан келган фуқаролар ташкил этади. 

Кейинги 10 кунда 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқини чегара постлари орқали Ўзбекистонга кириб келиши кутиляпти. Бунга қўшимча яна 100 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутмоқда.

"Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас", - деб таъкидлаган президент

Бугунги кунда 40 та туман (шаҳар) "қизил", 45 таси "сариқ" ҳудуд сифатида қолмоқда. Ўўтган 10 кунда аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда.

Жумладан, Навоийда 57 та, Самарқандда 73 та, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 114 та шундай ҳолат аниқланган.

Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

"Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимиз, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларимиз натижадорлигини йўққа чиқариши мумкин. Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритсин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги "қизил" ва "сариқ" ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши лозим. Бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтирсин", - дея топшириқ берган давлат раҳбари.

3429
Стикер на лобовом стекле

Самарқандда стикерга эга автомобиллар ҳаракатига рухсат берилди

218
(Янгиланган 15:38 26.05.2020)
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида 13 майдан карантин қоидалари кучайтирилган эди. Карантин қоидаларининг кучайтирилиши айрим фуқаролар томонидан карантин чекловларини менсимаслик сабаб бўлган 

ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. 26 май кунидан бошлаб Самарқанд шаҳри ҳудудида махсус стикерга эга транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилади.

Шу билан бирга Самарқанд ИИБ карантин қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида 13 майдан карантин қоидалари кучайтирилган эди. 

Шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов Самарқанд шаҳри эпидемиологик нуқтаи назаридан "қизил" ҳудудга киргани, аммо охирги вақтларда карантин қоидаларининг бир оз юмшатилиши айрим фуқаролар томонидан суиистеъмол қилинаётганини таъкидлаган эди.

 

218
Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента

Москвадан яна 275 нафар фуқаро олиб келинди

8
Москвадан Тошкентга 275 нафар оғир аҳволда қолган фуқаролар олиб келинди. улар 14 кун давомида карантинда бўлади.

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Кеча 26 май куни Москвадан Тошкентга Ўзбекистон Ҳаво йўллари самолётида 275 нафар фуқаролар олиб келинди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати. 

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган тартибда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Тасдиқланган парвозлар жадвалига кўра, 27 Май куни "Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент", 28 май куни Тошкент - Истамбул - Тошкент" ва "Тошкент - Ростов-на Дону - Тошкент" ҳамда 29 май куни "Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент" ва "Тошкент - москва - Тошкент" йўналишларида парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда. 

 

 



8