Мужчина в защитной маске на одной из улиц Нур-Султана.

ТАТУ талабалари камералар ёрдамида ниқобсиз фуқароларни аниқловчи дастур яратишди

564
Дастур ёрдамида йўлларда ўрнатилган кузатув камералари орқали шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз ҳайдовчи ва йўловчиларни аниқлаш мумкин

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. ТАТУ талабалари камералар ёрдамида ниқобсиз фуқароларни аниқловчи дастур яратишди

Талабалар томонидан яратилган ушбу дастур карантин пайтида қоидабузарларни аниқлаш ва эпидемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

Дастур ёрдамида йўлларда ўрнатилган кузатув камералари орқали шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз ҳайдовчи ва йўловчиларни аниқлаш мумкин.

Ўзбекистон ҳукумати махсус комиссияси ўрнатган тартибга биноан 2020 йил 27 мартдан бошлаб фуқаролар жамоат жойида шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилади. Яъни, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробаригача миқдорда – 1 млн 115 минг сўм жарима белгиланиши мумкин.

Мазкур тартиб автомобиль бошқарувидаги ҳайдовчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Талабалар ўзлари яратган дастурни фойдаланиш учун бепул тақдим этиш билан коранавирус инфекцияси профилактикасига ҳисса қўшиш ниятида.

564
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1283)
Лидия Графова

"Россия миграцияси виждони": мигрантлар ҳимояси учун 500 мақола ёзган журналист вафот этди

161
Лидия Графова миграция масалаларига бағишлаб 500дан ортиқ мақолалар ёзган. У олтита китоб ва 11та ҳужжатли фильм муаллифидир. Графова — "Россия олтин қалам" мукофоти лауреати

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Таниқли журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Лидия Графова 82 ёшида оламдан ўтди. У узоқ давом этган бетобликдан сўнг Москвадаги клиникалардан бирида ҳаёт билан видолашди, деб хабар қилмоқда Россия журналистлари уюшмаси.

Уюшма журналист аёлнинг яқинлари, қариндошлари, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия билдириб қолган.

Графова ўзининг бутун умрини бутун дунё бўйлаб мигрантлар ва қочқинларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам беришга бахшида этган, шу учун аёлни ҳақли равишда "Россия миграциясининг виждони" дея аташади.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг ишларида ҳар бир инсон қалбига нисбатан ўта эҳтиёткорона муносабатни илғаш мумкин.

Журналист аёл РФдаги биричи мигрантларга кўмак берувчи "Фуқаролик кўмаги" жамоатчилик ташкилоти ҳаммуассиси саналади, у "Кўчиб ўтишга кўмаклашувчи ташкилотлар форуми" халқаро жамоатчиоик ҳаракатини ташкил этган. Шунингдек, "Миграция, XXI аср" журналининг бош муҳаррири ва асосчиси ҳисобланади.

Журналистика соҳасида узоқ йиллик фаолияти давомида Графова миграция сиёсатидаги муаммоларга бағишлаб 500дан ортиқ мақолалар ёзган.

Олтита китоб ва 11 та ҳужжатли фильм муаллифидир. 2003 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилдан "Йилнинг энг яхши ҳуқуқ ҳимоячиси-журналисти" унвонини қабул қилган.

2005-йилда Графова Россиядан тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзоди тавсия этилган камсонли аёлларнинг бири бўлди.

2008 йилда Графова журналистика соҳасининг олий мукофоти - "Россия олтин қалами"ни қўлга киритган. 2010-йилда Москва мэри Графовани босма ОАВ соҳасида ҳукумат мукофоти билан тақдирлаган.

161
Шавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с праздником

Тошкент ҳокимияти 1 млрд сўмга президент портретларини сотиб олган - ОАВ

308
Маълумот учун, "Колорпак"» томонидан чиқарилган президент портретининг улгуржи нархлари 322 минг сўм (59×71см) ва 207 минг сўмни (49×42) ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Тошкент ҳокимининг бошқарув аппарати 4965 дона президент портретларини сотиб олган. Уларнинг умумий қиймати 999,05 миллион сўмга тенг. Бу ҳақда маълумотларни Давлат харидлари порталига юкланган ҳужжатда кўриш мумкин, деб хабар қилган "Дарё" нашри блогер Отабек Бакировга таянган ҳолда.

2020 йил 19 майдаги шартномага кўра, портретлар "Колорпак" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Буюртмага кўра, ҳар бири 200 минг сўмлик 2894 дона 59×71 лик портрет (жами 665,6 миллион сўм), ҳамда 2071 дона 49×42лик портрет (жами 333,4 миллион сўм) сотиб олинган.

Маълумот учун, "Колорпак"» томонидан чиқарилган президент портретининг улгуржи нархлари 322 минг сўм (59×71см) ва 207 минг сўмни (49×42) ташкил қилади.

Аввалроқ "Колорпак"нинг июнь ойида янги "Таълим" дарслигининг 6 миллион нусхасини ва "Информатика" бўйича 2 миллион нусхасини нашр этиш бўйича бош пудратчисига айлангани ҳақида хабар берилганди. Компания шартномани ўқув йили бошланишидан 2,5 ой олдин қабул қилди ва бу билан бошқа ноширлар билан тузилган шартномалар ўзгартирилди.

308

Нефт ва газни чуқур қайта ишлаш лойиҳалари президентга тақдим этилди

13
(Янгиланган 10:45 26.11.2020)
Нефт ва газдан кўпикли полипропилен, ёғоч-полимерли композит лист, водород пероксиди, турли реагентлар, сульфат кислота ва сода ишлаб чиқариш мумкин.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Нефть-газ кимёси соҳасидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Ушбу лойиҳаларда нефт ва газни чуқур қайта ишлаш, улардан импорт ўрнини босувчи ва юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш айтиб ўтилди.

"Лойиҳалар самарасида 4,1 миллиард доллар қийматидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 1,1 миллиард долларлик импорт ўрни тўлдирилиши ва 1,45 миллиард долларлик экспорт таъминланиши мумкин. Жами 6 минг 500 га яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган", - дейилган хабарда. 

Табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича қарийб 9 миллиард долларлик 52 та лойиҳа белгиланган. Шундан 15 таси ноорганик кимё, 23 таси органик кимё, 12 таси полимерлар бўйича. Яна бир лойиҳага кўра, янги турдаги полимер маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқот ва тажрибалар ўтказиб, лойиҳаларни бевосита ишлаб чиқаришга жорий этадиган ҳамда етук мутахассислар тайёрлайдиган инновацион марказ ташкил қилинади.

Кўпикли полипропилен, ёғоч-полимерли композит лист, водород пероксиди, карбоксиметилцеллюлоза асосида реагентлар, карбамид формальдегид концентрати, сульфат кислота, карбонат ангидрид газидан сода ишлаб чиқариш каби истиқболли лойиҳалар келгуси йили ишга туширилади. Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол заводининг 2-босқичи ҳамда компрессорни ювувчи саноат мойи корхонаси бўйича ишлар бошланади.

Президент ушбу лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар ва инвесторлар билан ишларни жадаллаштириш, хом-ашё базасини мустаҳкамлаш вазифасини қўйди. Шунингдек 2021 йилда газ-кимё соҳасини ривожлантиришнинг янги йўналишларини белгилаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

13