Алишер Усмонов ўзбекистонликларга коронавирусга қарши вакцина олиб келишга ваъда берди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишОснователь "USM Holdings", президент Международной федерации фехтования Алишер Усманов
Основатель USM Holdings, президент Международной федерации фехтования Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистон халқи учун COVID-19 вакцинасини, дори воситаси қаерда топилишидан қатъий назар, олиб келишга ваъда берди

ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Миллиардер Алишер Усманов қайси давлатда бўлишидан қатъий назар коронавирусга қарши вакцина топилса, Ўзбекистон халқи учун олиб келишга ваъда берди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев куни кеча ўтказилган йиғилиш давомида айтиб ўтди.

Ёрдам яқинда: Тошкент мувофиқлаштирув марказида волонтёрлар қандай ишламоқда - Sputnik Ўзбекистон
Шошилинч озиқ-овқат ёрдами: хайрия маркази фаолияти - видео

Мирзиёев Алишер Усмоновга коронавирус билан боғлиқ қийин шароитда Ўзбекистонга 20 миллион доллар маблағ ажратгани учун миннатдорлик билдирди.

"...Ўзбекистон фарзанди Алишер Бурҳановичга алоҳида раҳмат, демоқчиман. Йигирма миллион доллар пул ўтказиб беряптилар. Янги Ўзбекистонга биринчи кундан бошлаб жуда катта кўмак бериб келяптилар, елкадош, мададкор бўляптилар", - деб қайд этди Ўзбекистон раҳбари.

"Қайси давлатда (коронавирусга қарши) дори топилса, ўзим пулини тўлаб, олиб келиб бераман, деб айтяптилар", деб қўшимча қилди Мирзиёев

Флаг ООН - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат пандемиядан ҳам устун - БМТда Россия таклифи блокланди

Эслатиб ўтамиз, таниқли бизнесмен ва меценат Алишер Усмонов яқинда Ўзбекистон президенти ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда мамлакатга 20 миллион доллар маблағ ажратишини билдирди. Пуллар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Меҳр-шавқат ва саломатлик" жамоат фонди ҳисоб рақамига ўтказилган. 

Бир неча кун олдин Алишер Усмонов Тошкентда ўзини ўзи самоизоляция қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бизнесмен инсоният саломатлиги учун барча давлатлар раҳбарлари глобал хавфсизлик олдида бирлашишлари кераклигини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0