COVID-19: Ўзбекистон ва дунёда коронавирус статистикаси

901
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан беморланганлар сони 1950дан ошди. Пандемия бутун дунёда қачон якунланиши ҳақида материалимизда ўқинг

ТОШКЕНТ, 29 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 нафарга ортди ва бугунги кунда 1955 нафарни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат ҳукумати 1 апрель санасидан Тошкентда ва регионларда ўз-ўзини яккалаш тартибини жорий этган. Ёши 65дан юқори бўлган фуқароларга уйни тарк этиш ман қилинган. 80 мингдан зиёд киши карантинда сақланмоқда. Коронавирусга қарши кураш бўйича махсус комиссия республикадаги чекловларни 10 майга қадар узайтирган.

Бугунги кунда Россияда коронавирусга чалинганлар сони 93 мингдан ошди. Коронавирус эпидемияси Россияда август ойига келиб якунланиши прогноз қилинмоқда. Карантин чекловлари тартиби 11 майга қадар узайтирилди.

Шунингдек, COVID-19га чалинганлар сони АҚШда - 1 012 583, Испанияда - 232 128, Италияда - 201 505, Францияда- 169 053, Буюк Британияда - 162 350, Германияда - 159 912, Туркияда - 114 653, Эронда - 92 584, Хитойда - 83 940 кишини ташкил этмоқда.

Марказий Осиё давлатларида инфекцияга чалиниш кўрсаткичи қуйидагича: Қозоғистонда 3027та, Афғонистонда 1828та, Қирғизистонда 729та.

Олимлар фикрича, АҚШда коронавирус инфекцияси 5 сентябрда, Италияда - 30 августда, Британияда - 20 августда, Германия ва Францияда - 5 ва 8 августда якунланиши мумкин.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавируси инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича касалланганлар сони 3 116 992 (+75 475 ), 217 183 киши инфекция қурбонига айланган.

901
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (938)
Первый заместитель министра высшего и среднего специального образования республики Иномжон Мажидов

"Сирли қўнғироқ": вазир Мажидов айрим ОТМлар раҳбарларини жиддий огоҳлантирди

953
Вазир раҳбарлигидаги йиғилишда охирги пайтда ОАВларда мамлакатнинг йирик ОТМлари ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий ҳолатлар танқидий муҳокама қилинган.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ОТМларда қабул жараёнларининг бориши масалаларига бағишлаб видеоконференц-йиғилиш ўтказди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот-хизмати

Хабарда айтилишича, йиғилишда охирги пайтда ОАВларда мамлакатнинг йирик ОТМлари ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий ҳолатлар танқидий муҳокама қилинган. Бу масалада ректорлар, таълим муассасасидаги маънавий-ахлоқий муҳит учун масъул бўлган проректорлар фаолиятига салбий баҳо берилди.

Ходимни ишга қабул қилишда унинг аввалги фаолияти, шахсий индивидуал-психологик хусусиятлари етарли даражада ўрганилмаганлиги шундай ҳолатларни келтириб чиқараётган асосий омиллардан бири эканлиги таъкидланган.

"Бундай ходимнинг илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланмасдан, йиллар давомида ассистент, катта ўқитувчи лавозимида ишлашининг ўзи кишини ўйлантириш керак: унинг мақсади нима, илмий-педагогик фаолиятга лаёқати борми деган саволларга ҳар бир раҳбар жавоб излаши зарур", - деб айтган Мажидов.

Шунингдек, аҳолининг норозилигини келтириб чиқараётган масала – call-марказлар фаолияти танқидий кўриб чиқилган.

Бугун (4 июль куни) соат 9:00 дан 12:00 гача бўлган вақтда вазирлик ходимлари томонидан ОТМларда ташкил этилган Call-марказларига ўрганиш учун қўнғироқ қилинганда АнДУ, ТДШУ, ТошДЎТАУ, ЎзХИА, ЎзХА, МРДИ, ТКТИ Янгиер филиали, ТАТУ Самарқанд филиали, СамВМИ Тошкент филиали, БухТИда қўнғироқларга жавоб берилмаган бўлса, Қорақалпоқ тиббиёт институти ходимлари "Қоровулхонага тушдингиз" деб жавоб берган.

Call-марказга тажрибали ва масъулиятли ходимлар бириктириш белгиланган. Аммо берилган саволларга баъзи олий таълим муассасаларидан тўлиқ жавоб олинмаган ва айрим ОТМларда берилган оддий саволларга ҳам жавоб бериш ўрнига сансалорликка йўл қўйилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ёки Давлат тест марказига қўнғироқ қилишни маслаҳат бериш билан чекланган.

Бундай ҳолатлар ТДПУ, ЎзМУ, ТМИ, СамДТИ, ТАҚИ, НукДПИ, ТошДСИ, СамДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, ЎзЖОКУ, ТошДТУ Олмалиқ филиали, НавДКИ Нукус филиаларида кузатиган.

Тегишли ОТМлари раҳбарлари охирги марта огоҳлантирилиб, жамоатчилик эътирозларини келтириб чиқарётган омиллар сабабларини аниқлаш ва юқорида қайд этилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланган. Сall-марказлар фаолиятини бундай "сирли қўнғироқ" усулида ўрганиш ва баҳо бериш ишлари узлуксиз амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди.

953

Наманганда шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқларини синовдан ўтказиш бошланди

238
Чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Ўзбекистонда шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқларини синовдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилмоқда.

Наманган вилояти йўлларида шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилиши бошланди. 

Йўлда ҳаракатлаётган ҳайдовчилар ушбу чизиқлар устидан ҳаракатланиб ўтган вақтида шовқин юзага келади ва чарчаган ҳайдовчи шовқинни эшитиб етарлича сергакланади.

Бу чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилмоқда, дейилган маълумотда.

238

Ходимлар учун сотиб олинган шахсий ҳимоя воситалари солиқ базасидан чиқарилади - ДСҚ

4
(Янгиланган 11:33 06.07.2020)
Ниқоблар, антибактериал ва бошқа дезинфекция воситалари сотиб олиш бўйича харажатлар фойда солиғи базасидан чегирилади - ДСҚ. 

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Пандемия шароитида корхоналар томонидан ўз ходимлари учун харид қилинган шахсий ҳимоя ниқоблари, антибактериал воситалар фойда солиғи олинадиган базадан чиқариб ташланади. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

"Солиқ қўмитаси шунингдек Солиқ кодексининг 317-моддасининг 18-бандига мувофиқ, даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган бўлса, ушбу харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.

Ҳукумат қарорига кўра, пандемия шароитида корхона ва ташкилотларда карантин талабларига мос шароитлар яратиш белгиланган. Шу сабабли ҳодимлар учун ниқоблар, антибактериал ва бошқа дезинфекция воситалари сотиб олиш бўйича харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китоб қилинганда солиқ базасидан чегирилади", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бугунги кун ҳолатига коронавирус қайд этилган фуқаролар сони 10143 нафарга етди. Коронавирусдан соғайиб кетган фуқаролар сони 6584 кишини, даволанаётганлар 3524 кишини ташкил қилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда. Вафот этганлар сони 34 кишини ташкил қилмоқда. 

4