Музыканты на празднике 9 мая в Ташкенте

Ўзбекистонда 9 май байрами оммавий тадбирларсиз ўтказилади

1018
"Махсус комиссия карантин тадбирлари туфайли Хотира ва қадрлаш кунида мемориал ва қабристонларга оммавий гулчамбар қўйиш маросимларини чеклашга қарор қилди", - дея маълумот берди тезкор штаб вакили.

ТОШКЕНТ, 29 апр - Sputnik. Ўзбекистонда 9 майда нишонланадиган Хотира ва қадрлаш байрами карантин режими туфайли оммавий тадбирларсиз ва байрамона маросимларсиз ўтказилади, деб хабар берди РИА Новости мамлакат Вазирлар маҳкамаси қошидаги тезкор штабга таянган ҳолда.

"Махсус комиссия карантин тадбирлари туфайли Хотира ва қадрлаш кунида мемориал ва қабристонларга оммавий гулчамбар қўйиш маросимларини чеклашга қарор қилди", - дея маълумот берди тезкор штаб вакили.

Унинг сўзларига кўра, 9 май байрамига тайёргарлик тўхтаб қолмаган, балки ҳаётга татбиқ этилишда давом этмоқда. Хусусан, Тошкент туманларининг бирида Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган Ғалаба боғининг очилиш маросимига тайёргарлик олиб борилмоқда.

"Республикада жорий этилган ўз-ўзини яккалаш тартиби муносабати билан Россия элчихонаси бу йил Ғалаба кунига бағишланган, хусусан уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокидаги тадбирларни ўтказмайди", - деб маълум қилган РИА Новостига дипмиссия матбуот-хизмати.

Бу қарор энг аввало кекса инсонлар саломатлиги тўғрисида қайғурган ҳолда қабул қилинган.

Сал олдин Ўзбекистондаги Россотрудничество ваколатхонаси ўзининг Telegram-каналида "Ўлмас полк - чегара билмайди" акциясини онлайн тарзда ўтказиш бўйича  Россия ватандошлари бутунжаҳон мувофиқлаштириш кенгаши томонидан илгари сурилган ташаббусни қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.

"Ғалабани чизамиз" деб номланган болалар орасида ўтказиладиган суратлар танлови ҳам худди шундай форматда ўтказилади.

1018
Мавзу:
9 май - Ғалаба байрами, Хотира ва қадрлаш куни (31)
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев озвучил послание Олий Мажлису

Мирзиёев: янги Ўзбекистонни барпо этиш устунларидан бири - кучли маънавиятдир

116
Президент раҳбарлигидаги йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

"Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият. Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган", – деди Мирзиёев.

Маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти.

Терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бормоқда. Баъзи ҳудудларда атайин беқарорлик юзага келтирилиб, норозилик кайфияти авж олдирилмоқда.

Бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқ тинчлиги, мамлакат манфаатларини ўйлаб яшаш зарур.

Давлат раҳбари лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганини таъкидлади.

Йиғилишда қайд этилганидек, ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Жамиятда маънавий-маърифий ишлар шундай асосда йўлга қўйилмагани учун ҳам кутилган натижани бермаяпти.

Шунинг учун Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

Президент ушбу марказнинг "Маънавият тарғиботчиси" ўқув муассасаси негизида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш таклифини билдирди.

Йиғилишда маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари белгиланди.

 

116

Россияга сохта маълумотнома эвазига одам киритган шахс қўлга тушди

166
ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси маълумотларига кўра, фуқаро К.Е. бундан аввал ҳам 79 нафар фуқарони шу усулда алдаб, уларнинг ҳар биридан 1200 АҚШ долларидан жами 94800 АҚШ долларини қўлга киритган.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Россияга кириш учун тиббий маълумотнома тайёрлаш билан шуғулланган шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

2021 йил 13 январь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган "Хумо транс" авиакасса раҳбари К.Е. ушбу авиакассада фуқаро М.З.ни алдаб, унинг ишончига кириб, пандемия шароитида чет давлатга даволаниш учун боришга асос бўлувчи касаллиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб беришга ва шу ҳужжатга асосан бемалол Россия Федерациясига бориши мумкинлигига ишонтириб, унинг 1450 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси маълумотларига кўра, фуқаро К.Е. бундан аввал ҳам 79 нафар фуқарони шу усулда алдаб, уларнинг ҳар биридан 1200 АҚШ долларидан жами 94800 АҚШ долларини қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан, фуқаро К.Е.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган.

166