Коронавирус ўпкада бемор соғайгандан сўнг ҳам "яшириниши" мумкин — олимлар

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЛаборатория "Инвитро" начала тестирование на коронавирусную инфекцию
Лаборатория Инвитро начала тестирование на коронавирусную инфекцию  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олимлар фикрича, айнан шу ҳолат нега ушбу касаллик соғайган беморларда такрорланиши сабабини изоҳлайди

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Коронавирус организмда соғайгандан кейин ҳам қолиши мумкин, бу Хитойнинг Чунцин шаҳрида жойлашган Армия тиббиёт университети олимлари томонидан аниқланди, деб ёзади South China Morning Post.

Лаборатория НИИ скорой помощи имени Н.В. Склифосовского  - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус умр давомийлигига қандай таъсир кўрсатади?

Маълум бўлишича, COVID-19 инфекциясига чалинганларнинг ўпкасида вирус ўта чуқурликда сақланиб қолади ва уни оддий тест тизими ёрдамида аниқлашнинг имкони йўқ.

Мисол тарзида уч марта анализ топширган ва уч марта ҳам тест унинг организмида "ковид" йўқлини кўрсатган аёл келтирилган. Шу билан аёл касалхонадан чиқишга тайёрланган, аммо эртаси куни юрак хуружи туфайли вафот этган.

Аёл жасади ёриб кўрилгач, коронавирус қисмлари ўпканинг чуқур тўқималарида мавжудлиги аниқланган. Шу билан бирга аёлда ҳеч қандай симптомлар кузатилмаган.

Олимларнинг фикрича, соғайган одамларда коронавирус такрорланиши ҳолатларига айнан шу ҳолат билан изоҳ бериш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0