Такси

Қарши шаҳрида 7 майдан такси хизматига рухсат берилади

206
Таксиларда йўловчилар сони 3 кишидан ошмаслиги ва карантин қоидаларига амал қилиниши лозим. "Дамас" автомашинаси ва автобусларга рухсат берилмайди

ТОШКЕНТ, 6 май - Sputnik. Эртадан, 7 майдан Қарши шаҳрида йўналишсиз таксиларга рухсат берилиши эълон қилинди.

Бунда йўловчилар сони 3 кишидан ошмаслиги ва карантин қоидаларига амал қилиниши лозим. "Дамас" автомашинаси ва автобусларга рухсат берилмайди, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, шаҳарда шунингдек, сартарошхоналар фаолияти ҳам қайта тикланади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда эпидемиологик вазият ижобий томонга ўзгаргаётгани боис 22 апрелдан карантин шароити босқичма-босқич юмшатила бошлаган эди.

Куни кеча президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилишда эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда, санитария талабларини белгилаган ҳолда, ноозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолиятига рухсат бериш кераклиги қайд этилган эди.

206
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1155)

Самарқанд халқаро аэропорти Россиядан келган 500га яқин ўзбекистонликларни қабул қилди

75
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Самарқанд халқаро аэропортида Россия давлатининг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан учиб келган 497 нафар юртдошларимиз 2 та чартер рейс орқали кутиб олинди, деб хабар бермоқда "Самарқанд халкаро аэропорти" матбуот-хизмати.

"Бугун (iFLy ва Red Wings авиакомпанияларининг Airbus 330 ва Airbus 321 ҳаво кемалари Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан соат 02:10 ва 3:51 да қабул қилди. Йўловчилар анкета маълумотларида келтирилган яшаш жойларига кўра ўз манзилларига кузатиб қўйилди", - дейилади хабарда.

Ўзбекистонга келувчи йўловчиларнинг парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимер занжирли реакция) орқали текширилиб, манфий кўрсатичга эга маълумотномаларни тақдим этишлари керак бўлади.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

 

75
Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Uzbekistan Airways Қозоғистонга бораётганларга муҳим эслатма билан чиқди

470
ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистонда парвоздан камида 4 кун олдин тиббиёт муассасасига мурожаат қилиниши тавсия этилади.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways Қозоғистонга боришни режалаштираётган фуқароларга муҳим эслатма билан чиқди.

Таъкидланишича, Қозоғистон Республикасига кетаётган Ўзбекистон фуқароларига қўйилган янгиланган талаблар 19-сентябрдан киритилади.

Аэропортда парвозга рўйхатдан ўтиш вақтида баҳсли вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларига вақтида (парвоздан камида 4 кун олдин) мурожаат қилиниши тавсия этилади.

Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозимлиги белгиланган.

Ақтау ва Урганч ўртасида парвозларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди >>>

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон 11 сентябрдан мунтазам парвозларни расман қайта тиклаган эди.

470