Москвадаги Ғалаба парадига аввало МДҲ етакчилари таклиф этилади - Песков

© Sputnik / Maksim Blinov / Медиабанкка ўтишШтурмовики Су-25 на репетиции воздушной части парада Победы в Москве
Штурмовики Су-25 на репетиции воздушной части парада Победы в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвадаги Ғалаба паради 24 июнь куни бўлиб ўтади. Россия пойтахтига келиши билан тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, COVID-19га тест топширишади.

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Москвадаги Ғалаба парадига таклифномалар юборишда аввалгидек Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари етакчиларига урғу берилади, дея хабар қилди РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

Открытие памятника князю Владимиру на Боровицкой площади - Sputnik Ўзбекистон
Москва МДҲ давлатлари етакчиларига Ғалаба парадига таклифномаларни янгилайди

"Мен сизларга яна бир бор ҳозирда урғу МДҲ давлатлари етакчиларини таклиф этишга қаратилаётганини эслатиб ўтаман", - деди у.

Песков журналистлар томонидан берилган "РФ президентининг БМТ Хавфсизлик Кенгаши "бешлиги"даги ҳамкасбларига Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадига таклифнома юборилганми?", деган саволга шу тарзда жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Россияда бу йил Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ва анъанавий тарзда 9 май куни ўтказилиши режалаштирилган барча оммавий тадбирлар бекор қилинди.

Аммо 26 май куни РФ президенти Владимир Путин тадбирга тайёргарликни бошлашга чақирган ва Ғалаба паради ўтказиладиган санани 24 июнь этиб белгилаган эди.

Аввалроқ таъкидланганидек, параднинг барча хорижий иштирокчилари ва парад меҳмонлари Москвага келиши билан тиббий кўрикдан ўтказилади ва коронавирусга тест топширишади.

Шунингдек, Россияга боришдан аввал чет эл делегациялари икки ҳафталик карантинга амал қилишлари ва Москвага келишлари билан COVID-19 йўқлиги ҳақида ҳужжатларни тақдим этишлари лозим бўлади.

Янгиликлар лентаси
0