"Яшил" ҳудудлардаги масжидларда намоз ўқиш бўйича талаблар белгиланди

© Sputnik / Evgeniy Epanchintsev / Медиабанкка ўтишПредседатель Централизованной религиозной организации Духовного управления мусульман Забайкальского края, муфтий Алмаз Салахов во время прямой трансляции праздничной молитвы в режиме онлайн в Читинской соборной мечети
Председатель Централизованной религиозной организации Духовного управления мусульман Забайкальского края, муфтий Алмаз Салахов во время прямой трансляции праздничной молитвы в режиме онлайн в Читинской соборной мечети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Масжидда қўл бериб ёки қучоқлашиб саломлашиш тақиқланган, расман рухсат берилгунга қадар жума намозлари ташкил этилмайди.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнот эълон қилди.

молитвенный зал мечети Шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа - Sputnik Ўзбекистон
Масжидлар очилиши санасига аниқлик киритилди

Республика махсус комиссияси томонидан туман-шаҳар кесимида “яшил” ҳудуд сифатида тоифага ажратилган минтақалардаги масжидларда 2020 йил 8 июнь, душанба куни бомдод намозидан бошлаб, кунлик беш вақт фарз намозлари ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда (1,5-2 метр) адо этилади.

Масжидларда ибодатларни ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:

масжиднинг кириш жойини дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари билан таъминлаш;

ҳар бир намозхон тиббий ниқобда бўлиши, масжидга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш, тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совинлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланиш сақланган ҳолларда фойдаланиш;

Празднование Ураза-байрама в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москва масжидларида Ҳайит намози жамоат бўлиб ўқилмайди

масжидда қўл бериб ёки қучоқлашиб саломлашиш тақиқланиши;

масжид бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

масжид ҳудудида ҳар қандай кўринишдаги савдо-сотиқни ташкил этмаслик, ҳадя ва совғалар тарқатмаслик;

расман рухсат берилгунга қадар жума намозлари ташкил этилмайди;

масжид ходимлари ва кўнгилли намозхонлардан ёрдамчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан масжид ҳудудида карантин талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

масжидлар фаолияти жойлардаги Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари талабларига мувофиқ ташкил этилишини таъминлаш каби тавсиялар жорий этилади.

Янгиликлар лентаси
0