Москвада бугун Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига ҳарбий парад бўлиб ўтади

© Sputnik / Alexander Vilf / Медиабанкка ўтишИстребители Су-30СМ пилотажной группы "Русские витязи" во время репетиции воздушной части парада Победы
Истребители Су-30СМ пилотажной группы Русские витязи во время репетиции воздушной части парада Победы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik Ўзбекистон тантанали тадбирдан тўғридан-тўғри трансляцияни намойиш этади. Бошланиши - Москва вақти билан 10.00да

ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига асосий ҳарбий парад чоршанба куни Москвадаги Қизил майдонда бўлиб ўтади. Тантанали тадбир маҳаллий вақт билан 10.00да бошланади.

Шавкат Мирзиёев и Владимир Путин провели переговоры - Sputnik Ўзбекистон
"Парадга келганингиз учун раҳмат": Путин Мирзиёев билан музокара ўтказди

Россия етакчиси Владимир Путин олдинроқ парадни эпидемиологик вазият туфайли кейинга қолдирган эди. Май ойининг охирида уни 24 июнга қолдириш қарори қабул қилинди. Бу рамзий сана. 1945 йилда, худди шу куни нацист Германиянинг умуртқасини синдирган жангчилар мамлакатнинг асосий майдонидан ўтишган эди.

2020 йилнинг 24 июнида ўтказиладиган парадда 14 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар, 200дан ортиқ техника ва 75та учар аппаратлар иштирок этади. Парад сафи Қуролли кучлар ва бошқа куч идоралари ҳарбий хизматчилари, ҳарбий билим юртлари курсантлари, суворовчилар, нахимовчилар ва кадетлар, шунингдек юнармияликлардан ташкил топган 40та пиёдалар расчётидан шакллантирилган.

Шунингдек, парадда 13та хорижий давлат: Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Молдова, Мўғулистон, Сербия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари иштирок этади.

Бу йил Ғалаба парадида Беларусь, Ўзбекистон, Босния ва Гертцеговина, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Сербия, Жанубий Осетия ва Абхазия раҳбарлари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев, ЕИК раҳбари Михаил Мясникович ва ОДКБ бош котиби Станислав Зась қатнашадилар. Европа мамлакатлари вазирлар ва элчилар даражасида тақдим этилади.

Тўғридан-тўғри трансляцияни Sputnik Ўзбекистонда томоша қилинг.

1945 йил 24 июнда Москвада Ғалаба паради қандай ўтган

1945 йил 24 июнда Москвадаги Қизил майдонда ўтказилган Ғалаба паради - СССРнинг Улуғ Ватан урушида фашистик Германия устидан қозонган Ғалабаси шарафига бағишланган тарихий парад. Парадни Олий қўмондон ўринбосари, 1-Беларус фронти қўшинлари қўмондони, Совет Иттифоқи Маршали Георгий Жуков олиб борди. Парадга 2-Беларус фронти қўшинлари қўмондони, Совет Иттифоқи Маршали Константин Рокоссовский бошчилик қилди. 

Парадни от устида қабул қилиш керак эди ва Сталин буни рад этди.

У энди ёш эмас, эгарда ўзини дадил тутолмасди, шу учун у Жуковни чақириб: "Сиз ёшсиз, сиз кавалерчисиз, шу боис парадни сиз қабул қиласиз", дейди.

© Sputnik / Михаил Озерский / Медиабанкка ўтишПарад 24 июня 1945 года принимал Маршал Советского Союза Г. К. Жуков. Командовал парадом Маршал Советского Союза К. К. Рокоссовский.
Москвада бугун Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига ҳарбий парад бўлиб ўтади - Sputnik Ўзбекистон
Парад 24 июня 1945 года принимал Маршал Советского Союза Г. К. Жуков. Командовал парадом Маршал Советского Союза К. К. Рокоссовский.

1945 йилнинг 24 июни тонгги булутли ва ёмғирли бўлди. 

Соат саккизларга парад иштирокчилари саф тортдилар. 

Соат тўққизга келиб, Кремл девори ёнидаги гранит трибуналар СССР Олий Кенгаши ва РСФСР депутатлари, халқ комиссарлари ишчилари, маданият арбоблари, СССР Фанлар академиясининг юбилей сессияси иштирокчилари, Москва заводлари ва фабрикалари ишчилари, Россия православ черкови иерархлари, хорижий дипломатлар ва кўпсонли хорижий меҳмонлар билан тўлдирилди. 9.45да В.И. Ленин Мавзолейи трибунасига Иосиф Сталин бошчилигидаги Совет ҳукумати раҳбарлари ва КПСС (б) раҳбарлари кўтарилдилар.

© Sputnik / Яков Халип / Медиабанкка ўтишОкончание Великой Отечественной войны 1941 - 1945 гг. Москвичи на Красной площади в День Победы 9 мая 1945 года.
Москвада бугун Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига ҳарбий парад бўлиб ўтади - Sputnik Ўзбекистон
Окончание Великой Отечественной войны 1941 - 1945 гг. Москвичи на Красной площади в День Победы 9 мая 1945 года.

Парад қўмондони Константин Рокоссовский қора отда парадни қабул қилувчи Георгий Жуков томон юриш учун жойни эгаллади.

Кремль соати ўн маротаба бонг урганида, Георгий Жуков оқ отда Қизил майдонга чиқди. Парад қўмондонининг қабул қилувчига рапортидан ва у ўз навбатида қўшинларни айланиб чиққанидан сўнг «Барча тингласин!» сигнали янгради ва  генерал-майор Сергей Чернецкий бошқарувида таркибида 1,4 минг киши бўлган бирлашган оркестр Михаил Глинканинг «Рус халқи, сенга шон-шарафлар!» мадҳиясини ижро этди.

Кейин Жуков Мавзолей трибунасидан туриб табрик нутқини сўзлади.

Шундан сўнг СССР давлат мадҳияси ижро этилди ва бир вақтнинг ўзида зал билан 50та артиллерия салютлари отилди.

Чехия маршал Конев ҳайкалини Россияга қайтаришдан бош тортди - Sputnik Ўзбекистон
Чехия маршал Конев ҳайкалини Россияга қайтариб беришдан бош тортди

Жанговар ҳаракатлар театрида фронтлар жойлашуви ва ҳаракатлари тартибида (шимолдан жанубга қараб) фронтларнинг бирлашган полклари қўмондонлик қўшинлари бошчилигида (1 ва 2-чи Беларус фронтлари полклари - биринчи ўринбосарлари билан) ўтказилар эди: Карелский фронти (Совет Иттифоқи маршали Кирилл Мерецков бошчилигида),Ленинград фронти (Совет Иттифоқи маршали Леонид Говоров бошчилигида), 1-Болтиқбўйи фронти (армия генерали Иван Баграмян бошчилигида), 3-Беларусь фронти (Совет маршали Александр Василевский бошчилигида), 2-Беларусь фронти (генерал-полковник Кузьма Трубников бошчилигида), 1 – Беларусь фронти (армия генерали Василий Соколовский), 1-Украина фронти (Совет Иттифоқи маршали Иван Конев бошчилигида), 4-Украина фронти (армия генерали Андрей Еременко бошчилигида),

2-Украина фронти (Совет Иттифоқи Маршали Родион Малиновский), 3-Украина фронти (Совет Иттифоқи Маршали  Федор Толбухин бошчилигида).

ҲДФ бирлашган полкига вице-адмирал Владимир Фадеев бошчилик қилди.

СПУТНИК_22 июня - день начала Великой Отечественной войны - Sputnik Ўзбекистон
Огоҳлантиришсиз ҳужум қилишган: 79 йил олдин Улуғ Ватан уруши қандай бошланган

1-Беларусь фронтининг бирлашган полки таркибида Польша қўшинлари вакиллари (Польша қўшинлари бош штаби раҳбари, бронь генерали Владислав Корчиц бошчилигида), 4-Украина фронти таркибида эса – 1-Чехословакия армия корпуси жангчилари дивизия генерали Людвик Свобода бошчилигида махсус колонна тарзда ўтказилди.

Ҳар бир қўшма полк ўзига хос жанговар марш остида деярли тўхтовсиз ўтарди.

Қизил майдонга Ф.Э. Дзержинский номидаги Халқ Ички Ишлари Комиссариати махсус мақсадли 1-Мотоўқчилар дивизияси жангчилари колоннаси саф тортиб кириб келди, улар герман қўшинларининг ергача туширилган 200 та байроқларини олиб ўтардилар.

Мавзолей остонасида иккита ёғоч тахтасупа бор эди. Шуларга яқинлашгач, жангчилар ўнгга бурилдилар ва тажовузкорнинг қақшаткич мағлубияти рамзи сифатида ушбу байроқларни куч билан тахтасупаларга қарата улоқтирдилар. Трибуналар гулдурос қарсаклар садоси остида “портлади”.

Встреча советских и американских войск на Эльбе в районе Торгау. - Sputnik Ўзбекистон
"Ақл бовар қилмас иш": Ғарб Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Учинчисини қандай бошламоқчи эди

Сўнгра яна оркестр садолари эшитилди ва Москва гарнизони, СССР халқ мудофааси комиссариати бирлашган полки, ҳарбий академиялар, суворов ҳарбий билим юртлари ҳарбийлари колонналари секинлашган марш билан ўта бошлади.

Шундан сўнг майдондан бирлашган отлиқлар бригадаси, ундан кейин ҳар хил турдаги ҳарбий техникалар, мотоциклчилар, автомобиллардаги ҳаво кучлари десантчилари ва бошқалар саф тортиб ўта бошлади.

Қизил майдондаги парад қўшма оркестр ўтиши билан якунланди.

Парад ёмғир остида икки соат (122 дақиқа) давом этди.

Военнослужащие президентского полка на военном параде на Красной площади в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги Парад вақтида меҳмонлар масофа сақлайдилар

Унда 24 нафар маршал, 249 нафар генерал, 2536 нафар бошқа офицерлар, 31 116 сержант ва бошқа аскарлар иштирок этдилар.
Худди шу куни кеч соат ўн бирда зенитчилар томонидан кўтарилган 100 та аэростатлардан 20 минг ракеталар залп билан учирилди.

Осмонда прожекторлар нури остида пайдо бўлган “Ғалаба” ордени акс этган мато байрам кульминациясига айланди.

Эртаси куни, 25-июнда Катта Кремл саройида Ғалаба паради иштирокчилари шарафига зиёфат уюштирилди.

Москвада бўлиб ўтган тантанали байрамдан сўнг, Совет ҳукумати ва Олий қўмондонликнинг таклифига биноан 1945 йилнинг сентябр ойида Берлинда иттифоқчи кучларнинг кичик паради ўтказилди. Унда совет, америка, инглиз ва француз қўшинлари иштирок этдилар.

Янгиликлар лентаси
0