Мутахассис нима учун смартфондаги Bluetooth-ни ўчириб қўйиш кераклигини айтди

404
“Агар фойдаланувчилар Bluetooth-ни доимий равишда ёқилган ҳолатда олиб юриб ва уни аниқланишига очиқ турса, у батареяни қуввати бироз тезроқ камайишига олиб келиши мумкин”, - дея огоҳлантиради мутаҳассис.

ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. Смартфонда ёқилган Bluetooth тармоғи қурилма қувватини нафақат муддатидан олдин пасайтиради, балки жиноятчилар томонидан кўринмас ҳужумга олиб келиши мумкин, деди РИА Новостига Avast компанияси рақамли хавфсизлик бўйича катта дастурчи-муҳандиси Войтех Бочек.

“Агар фойдаланувчилар Bluetooth-ни доимий равишда ёқилган ҳолатда олиб юриб ва уни аниқланишига очиқ турса, у батареяни қуввати бироз тезроқ камайишига олиб келиши мумкин”, - дея огоҳлантиради мутаҳассис.

Бундан ташқари, Bluetooth автоматик равишда қисқа муддатга фойдаланувчи тармоқ орқали бошқа қурилмага уланиши учун ўзини аниқлатиш режимига ўтади. Ушбу функция фойдаланувчининг қулайлиги учун ишлайди, лекин шу билан бирга смартфонга рухсатсиз уланиш хавфини оширади.

“Агар Bluetooth-даги аниқлаш режими ўчирилса ёки Bluetooth бутунлай ўчириб қўйилса, у бошқа қурилмаларга маълумот юбориш ёки телефон билан алоқа ўрнатишига имкон бўлмайди. Аммо Bluetooth ёқилган бўлса ҳам, бирон бир нарса телефонга қабул қилишдан ёки бошқа смартфонлар билан уланишни бошлашдан олдин, фойдаланувчилар ушбу ҳаракатни тенг равишда тасдиқлашлари керак. Бундай чиқиб турадиган ойналар одамни чалғитиши ёки ноқулайлик туғдириши мумкин, шунинг учун ушбу функцияни тўлиқ ўчириб қўйиш тавсия этилади”, - деди Бочек.

Кибер ҳужумни амалга ошириш учун жиноятчиларга аввалига Bluetooth адаптерининг МАC-манзили керак бўлади. “Агар телефоннинг ўзини аниқлаш функцияси актив ҳолатда бўлса буни аниқлаш осонроқ бўлади. Шунинг учун смартфонингиздаги Bluetooth-ни ўчириб қўйиш ёки ундан фойдаланмаётганингизда уни бошқа қурилмалар учун ёпиқ қилиб қўйиш маъқулроқ бўлади”, - дея таъкидлади мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, технология бир қатор заифликларга эга, аммо ташвишга сабаб йўқ: Bluetooth-нинг имкониятлари ва версиялари доимий равишда янгиланиб турмоқда.

404
Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин

Россияда COVID-19 вакцинаси тайёр. Эмлаш ишлари медик ва ўқитувчилардан бошланади

1282
Россияда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари октябрь ойида бошланади. Прививкаларни биринчи бўлиб тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар оладилар.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.Ф.Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган, коронавирус инфекциясига қарши вакциналарнинг клиник синовлари якунланди. Бу ҳақда журналистларга РФ соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди. Айни вақтда вакцинани рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

"Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган, коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг клиник тадқиқотлари якунланди ва ҳозирда уни рўйхатдан ўтказиш жараёни учун ҳужжатлар тўплами тайёрланмоқда", - деди Мурашко.

Вазир хабарига кўра, аҳолини оммавий эмлаш ишлари медиклар ва ўқитувчилардан бошланади.

"Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси олингач, қўлланила бошлайди ва параллел равишда (кузатув ишлари) олиб борилади, вакцинация алоҳида гуруҳлардан бошланади - бу биринчи навбатда медиклар ва ўқитувчилардир, бундан ташқари вакцина қилинган беморлар устидан назорат ишлари бошланади", - деди Мурашко журналистларга.

Вазирнинг сўзларига кўра, Россияда коронавирус инфекциясига қарши оммавий вакцинация октябр ойида бошланиши режалаштирилган.

1282
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Мирзиёев Ерниязов таъзия маросимида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди

290
(Янгиланган 14:04 01.08.2020)
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси – Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов куни кеча ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этган эди.

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда ўзбек етакчиси матбуот-хизмати.

Мирзиёев Нукусда 1 август куни бўлиб ўтадиган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этади.

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов шу йил 31 июль куни 73 ёшида оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Муса Тажетдинович Ерниязов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари сифатида мустақилликни мустаҳкамлаш, мамлакатда парламентаризм тизимини ривожлантириш ишига улкан ҳисса қўшган, иқтисодий-ижтимоий тараққиёт учун зарур бўлган муҳим қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўлида айниқса  фаоллик кўрсатган.

Муса Ерниязовнинг давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари муносиб тақдирланган. У "Меҳнат шуҳрати" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи" ва "Ўзбекистон қаҳрамони" деган юксак унвонлар билан мукофотланган.

290
Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана

ТИВ Киевда бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда

0
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Киев банкида бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ТИВ Киев марказида банкда бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда. Бу ҳақда республика ТИВ РИА Новостига маълум қилди.

“Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий каналлар орқали Киевда юз берган ҳолат юзасидан маълумотни аниқлаштирмоқда. Хусусан, бинони портлатиш билан таҳдид қилаётган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлигига аниқлик киритилмоқда”, - деди вазирлик ходими.

“Леонардо” бизнес-маркази банкида бомба портлатмоқчи бўлган киши 40 минг гривен (1440 доллар) талаб қилган.

Бундан аввал, Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко Киев банкида бомба портлатиш билан тахдид қилаётган фуқаронинг шахси аниқлаганлигини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилик амалга ошириш билан таҳдид қилган шахс – Ўзбекистон фуқароси, 1988 йил 25 мартда туғилган Каримов Сухроб Рахманович.

 

0