"Афсоналар водийси": Намангандаги маданият ва истироҳат боғи қандай кўринишга эга?

© Пресс-служба президента УзбекистанаПарк культуры и отдыха "Афсоналар водийси" в Намангане
Парк культуры и отдыха Афсоналар водийси в Намангане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда 16 турдаги аттракционли тематик парк, 2400 ўринли амфитеатр, 7 хил сув аттракционлари ва 16 та бассейнли аквапарк, 2 та замонавий шаршара ва мусиқали фаввора бор

ТОШКЕНТ, 27 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида "Афсоналар водийси" маданият ва истироҳат боғига ташриф буюрди.

Музыкальный фонтан в Намангане - Sputnik Ўзбекистон
Наманганда мусиқали кема-фонтан ишга туширилди

"Икки йил олдин мана шу боғ лойиҳаси билан танишиб, унга "Афсоналар водийси" деб ном беришни таклиф қилгандим. Номига муносиб  бўлибди. Мамлакатимизда бу каби замонавий дам олиш масканларини ҳали кўплаб барпо этамиз", - деди Мирзиёев.

Боғ ҳудуди 155 гектар. Мазкур дам олиш масканида 123 миллион долларга тенг лойиҳа амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбари 2018 йил май ойида вилоятга ташрифи чоғида "Афсоналар водийси" маданият ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишган ва уни энг замонавий талаблар асосида барпо этиш зарурлигини таъкидлаганди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПарк культуры и отдыха "Афсоналар водийси" в Намангане
Афсоналар водийси: Намангандаги маданият ва истироҳат боғи қандай кўринишга эга?  - Sputnik Ўзбекистон
Парк культуры и отдыха "Афсоналар водийси" в Намангане

Ўтган йилги ташрифи доирасида қурилиш ишларини кўздан кечириб, уни тез ва сифатли амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берган эди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПарк культуры и отдыха "Афсоналар водийси" в Намангане
Афсоналар водийси: Намангандаги маданият ва истироҳат боғи қандай кўринишга эга?  - Sputnik Ўзбекистон
Парк культуры и отдыха "Афсоналар водийси" в Намангане

Шу давр мобайнида бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ҳозирда қисман ишга туширилган маданият ва истироҳат боғи тўлиқ фойдаланишга топширилса йилига 600 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПарк культуры и отдыха "Афсоналар водийси" в Намангане
Афсоналар водийси: Намангандаги маданият ва истироҳат боғи қандай кўринишга эга?  - Sputnik Ўзбекистон
Парк культуры и отдыха "Афсоналар водийси" в Намангане

Айни пайтда 16 турдаги аттракционли тематик парк, 2400 ўринли амфитеатр, 7 хил сув аттракционлари ва 16 та бассейнли аквапарк, 2 та замонавий шаршара ва мусиқали фаввора, 3 та ресторан, 1800 ўринли 2 та автотураргоҳ ташкил этилган. 2022 йил март ойига қадар миллий ҳунармандлар маркази, масжид, 400 ўринли меҳмонхона, 110 та виллани ишга тушириш режалаштирилган.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил парк культуры и отдыха "Афсоналар водийси" в Намангане
Афсоналар водийси: Намангандаги маданият ва истироҳат боғи қандай кўринишга эга?  - Sputnik Ўзбекистон
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил парк культуры и отдыха "Афсоналар водийси" в Намангане

1 минг 500 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган бу масканда бугунги кунда 600 нафар ишчи-ходим фаолият юритмоқда.

Янгиликлар лентаси
0