ССВ COVID-19га чалинган бемор жасади шифохонада нега 15 соат қолганига изоҳ берди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишБригада скорой медицинской помощи возле больницы для пациентов с подозрением на коронавирус
Бригада скорой медицинской помощи возле больницы для пациентов с подозрением на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли фуқаро 29 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли шифокорга мурожаат қилган

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. "Коронавирусдан вафот этган бемор мурдаси 15 соат шифохона ичида турди" мазмунида тарқатилган видеомурожаатга Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.

Тестирование россиян на наличие антител к COVID-19 в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус: 2 июль асосий хабарлари

Қайд этилишича, мазкур видеомурожаат Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлими (реанимация эмас) навбатчи ҳамшираси томонидан тарқатилган. Бу ҳамшира реанимация бўлимига олиб келинганидан сўнг коронавирусга чалингани аниқланган беморга тиббий ёрдам кўрсатиш ва вафотидан кейин уни дафн этиш жараёнларига аралашмаган.

Аввал хабар қилинганидек, Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли С.Ҳ. шу йилнинг 29 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли шифокорга кеч мурожаат қилган. Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимига икки томонлама ўткир пневмония оғир даражаси, юрак ва нафас етишмовчилиги ва қандли диабет оғир кечиши ташхиси билан ётқизилган.

Бемор реанимация бўлимига оғир аҳволда "Тез тиббий ёрдам" машинасида олиб келинган. У ва яқинлари "Тез тиббий ёрдам" шифокорига Тошкент вилоятига бориб келишганини айтишмаган.

Карантинный центр в Коммунарке  - Sputnik Ўзбекистон
Коронавируснинг енгил шаклини уйда даволаш учун тавсиянома ишлаб чиқилди

Бемор қандли диабет касаллиги билан оғриганлигини маълум қилганлиги сабабли юқумли касалликлар шифохонасига эмас, зудлик билан реанимацион муолажа кўрсатиш мақсадида уни жонлантириш бўлимига келтирилган. Навбатчи шифокор томонидан инфекционист чақиртирилган. Мутахассислар COVID-19га гумон қилганлиги сабабли бемордан суртма олинган ва вилоят вирусология лабароториясига юборилган. Бемор дарҳол изоляция қилиниб, даволаш жараёнига жалб этилган.

Мутахассислар томонидан стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор 2020 йил 30 июнь куни ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган. Ундан олинган суртма республика вирусология лабораториясида такрорий COVID-19 таҳлилидан ўтказилган ва мусбат натижа аниқланган.

Ўлим қайд этилганидан сўнг марҳум барча санитария қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда дафн этилган. У билан мулоқотда бўлганларнинг барчаси карантин назоратига олинган.

Штаб-квартира ВОЗ в Женеве. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда коронавирус пандемияси тезлашмоқда – ЖССТ раҳбари

Карантинга олинган фуқаролардан фақатгина бир нафар шифокор ва бир нафар ҳамшира бемор билан мулоқотда бўлишган.
Белгиланган тартибларга асосан марҳумнинг жасадини дезинфекция қилинган ҳолда дафн этиш чоралари белгиланган.

Махсус вирусологик лаборатория таҳлили чиққунича (бу жараён маълум вақт талаб этади), дезинфекция ва дафн этиш тадбирлари ташкил этилгунига қадар жасад реанимация бўлими изоляция хонасида сақлаб турилган. Шундан сўнг марҳумнинг жасади вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари иштирокида "Тез ёрдам" махсус машинасида олиб борилиб, дафн этилган. Марҳумни даволашда, жасадни дезинфекция қилишда ва дафн этишда ҳамшира ва шифокорлардан ҳеч ким иштирок этмаган.

Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли карантиндаги тиббиёт ходимларига 30 июнь куни жами 45 миллион сўмлик тиббий буюмлар, ҳимоя кийимлари ва дори-дармон воситалари етказилган.

Туман ҳокимлиги томонидан карантиндаги фукороларни овқатлантириш учун 44,5 миллион сўм ажратилмоқда.

Карантин ҳудудида барча зарурий шароитлар яратилган. Карантинда ишлайдиган тиббиёт ходимларига иш ҳақига қўшимча тарзда 6 фоизлик рағбатлантириш тўловлари тўлаб берилади.

Янгиликлар лентаси
0