Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирлигида муҳим тайинловларни амалга оширди

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тайинловларнинг аксарияти вакант ўринларни тўлдириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими олдида турган долзарб вазифаларни ҳал этиш билан боғлиқдир

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири тўрт нафар янги ўринбосарга эга бўлди.

Ўзбекистон президентининг 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Улуғбек  Сабиров тайинланди.

Эльмира Баситханова - Sputnik Ўзбекистон
Баситханова Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

Сабиров 1974 йилда туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)нинг даволаш иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

Тайинловга қадар Дерматология ва венерология илмий текшириш институтида турли лавозимларда ишлаган. 2013 йилдан айни пайтга қадар Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Баситханова Эльмира Иркиновна яна вазирликка қайтди, у вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, Молия вазири ўринбосари Шахрух Шарахметов Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу вақтгача ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Баходир Низомов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Шарахметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Шавкат Мирзиёев провел совещание по очередным важным задачам в сфере развития системы здравоохранения, повышения качества медицинского обслуживания. - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш тизимини танқид қилди

Тайинловга қадар Молия вазири ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келган.

Тайинловларнинг аксарияти вакант ўринларни тўлдириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими олдида турган долзарб вазифаларни ҳал этиш билан боғлиқдир.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Абдулла Азизов тайинланди.

Азизов 1981 йилда туғилган. 2003 йилда Япониянинг Нагоя университетини, 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.

Шунингдек, Даниянинг Орхус университети магистратурасини, Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини бошлаган.

Тайинловга қадар 2006 – 2019 йилларда Данияда қатор нуфузли компанияларда масъул лавозимларда ишлаган. 2019 йил сентябр ойидан айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Янгиликлар лентаси
0