Ташкент-сити

Яшаш учун энг арзон давлат: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

537
Рейтингга дунёнинг 135 та мамлакати киритилган бўлиб, у уй-жой ижара пули, яшаш индекси қиймати ва аҳолининг харидорлик қобилияти каби кўрсаткичлар асосида тузилган.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Numbeo портали яшаш учун энг қиммат ва энг арзон мамлакатлар 2020 йилги рейтингини эълон қилди.

Рейтингга дунёнинг 135 та давлати киритилган бўлиб, рўйхат уй-жой ижара пули, яшаш индекси қиймати ва аҳолининг харидорлик қобилияти каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилади.

Ўзбекистон ушбу рўйхатда 130-ўринни эгаллади.

Рейтингдан, шунингдек, Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар ҳам ўрин олган. Жумладан, Қозоғистон 116-ўринни, Қирғизистон 133-ўринни, Афғонистон 132-ўринни, Покистон эса 135 — энг сўнгги ўринни эгаллади.

Бермуд ороллари 2020 йилда яшаш учун энг қиммат деб топилди. Ундан кейинги поғоналарни Швейцария, Норвегия, Исландия ва Япония эгаллаган.

537
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса

Ўзбекистонда карантин қачон бекор қилинади - эксперт жавоби

75
(Янгиланган 07:15 04.08.2020)
Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 15 августдан кейин карантин чоралари юмшатиладими, деган саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирида Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилган эди.

Оқиловнинг қайд этишича, олдинда ҳали салкам икки ҳафта вақт бор. Агар шу вақт давомида пасайиш динамикаси қайд этилса, карантинни юмшатса бўлади.

"Худди шу динамика қайд этилса, яъни ўтган кунларда касаллик қайд этилиши 700 дан ошган бўлса ва бугун 513 тага тушган бўлсак, кейинги кунларда 500, 450 қайд этилиб, шу рақамлар атрофида касаллик аниқланса, албатта, 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Ва биз ушбу таклиф билан Республика махсус комиссиясига чиқишимиз мумкин", - деб айтган Оқилов.

Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 880 нафар бемордан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда. Коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 159 нафарни ташкил этмоқда.

75
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин

Россияда COVID-19 вакцинаси тайёр. Эмлаш ишлари медик ва ўқитувчилардан бошланади

1320
Россияда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари октябрь ойида бошланади. Прививкаларни биринчи бўлиб тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар оладилар.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.Ф.Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган, коронавирус инфекциясига қарши вакциналарнинг клиник синовлари якунланди. Бу ҳақда журналистларга РФ соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди. Айни вақтда вакцинани рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

"Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган, коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг клиник тадқиқотлари якунланди ва ҳозирда уни рўйхатдан ўтказиш жараёни учун ҳужжатлар тўплами тайёрланмоқда", - деди Мурашко.

Вазир хабарига кўра, аҳолини оммавий эмлаш ишлари медиклар ва ўқитувчилардан бошланади.

"Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси олингач, қўлланила бошлайди ва параллел равишда (кузатув ишлари) олиб борилади, вакцинация алоҳида гуруҳлардан бошланади - бу биринчи навбатда медиклар ва ўқитувчилардир, бундан ташқари вакцина қилинган беморлар устидан назорат ишлари бошланади", - деди Мурашко журналистларга.

Вазирнинг сўзларига кўра, Россияда коронавирус инфекциясига қарши оммавий вакцинация октябр ойида бошланиши режалаштирилган.

1320
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси