Мўйноқда оммавий дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда

© Диалог с народомДезинфекция улиц в Муйнаке, Республика Каракалпакстан
Дезинфекция улиц в Муйнаке, Республика Каракалпакстан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикасида 20 июнга қадар 286та коронавирусни юқтириш ҳолатлари қайд этилган. 1 киши вафот этган.

ТОШКЕНТ, 21 июл - Sputnik. Мўйноқда дезинфекция ишлари узлуксиз олиб борилмоқда, деб хабар қилади Мўйноқ тумани ҳудудида фаолият юритаётган Президент Халқ қабулхонаси матбуот-хизмати.

Дезинфекция подъезда жилого дома - Sputnik Ўзбекистон
Хлоркадан уйни дезинфекциялашда фойдаланиб бўлмайди - токсиколог

Хабарда таъкидланишича, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳудудида фаолият юритаётган Президент Халқ қабулхонаси, Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ва мудофаа бўлинмлари ҳамда тиббиёт бирлашмаларидан мутахассис ва ходимлардан иборат гуруҳлар тузилиб, жойларда кучайтирилган назорат ўрнатилган. Узлуксиз равишда белгиланган чора-тадбирлар амалга ошириб келиняпти.

Хусусан, куни кеча 50 дан зиёд шахсий таркиб ҳамда қатор махсус техника жалб этилган ҳолда туман бўйлаб кенг қамровли дезинфекция ишлари ўтказилган.

Мўйноқ туманининг одамлар гавжум бўлган жойлар – "Дехқон бозори", 6 та кўп қаватли уйлар, 5 та кўча, 50 дан ортиқ давлат ва нодавлат идоралари объектлари жами 10 тоннага яқин хлорли эритма махсус тўртта пуркагичли автомашиналар билан дезинфекция қилинди.

Дезинфекция в Узбекистане: как предотвращается распространение вируса - фото - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ фуқароларни сохта дезинфекциячилардан огоҳлантирди

Шу билан бир қаторда, Президент Халқ қабулхонаси ҳамда Фавқулотда вазиятлар бўлими ходимлари махсус техника ва ускуналар ёрдамида аҳолига карантин қоидалари ҳақида, уларга амал қилиш бўйича кенг тушинитириш ишларини олиб борди.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикасида 20 июнга қадар 286та коронавирусни юқтириш ҳолатлари қайд этилган. 1 киши вафот этган.

Ўзбекистон бўича 21 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 590 нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0