Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 18,5 мингдан ошди

267
(Янгиланган 10:16 23.07.2020)
Айни вақтда 99 киши ушбу инфекция қурбонига айланган. 8560 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 100 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 23 июл - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18531 нафарга етди, деб хабар қилди ни Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Янги касалланиш ҳолатларининг 37 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида - 34 нафардан, Бухоро вилоятида - 19, Қорақалпоғистон Республикасида - 15 ҳамда Фарғона вилоятида 13 нафар коронавирусга чалинган беморлар аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 9872 нафар (53%) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар  соғайган.

Тўқсон тўққиз киши ушбу инфекция қурбонига айланган, 8560 нафар беморга даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 100 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, касаллик тарқала бошлаган вақтдан буён то ҳозирга қадар бутун дунёда 14,5 миллион киши беморланган, 607 мингдан зиёди қурбон бўлган.

267
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1050)
Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин

Россияда COVID-19 вакцинаси тайёр. Эмлаш ишлари медик ва ўқитувчилардан бошланади

1284
Россияда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари октябрь ойида бошланади. Прививкаларни биринчи бўлиб тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар оладилар.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.Ф.Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган, коронавирус инфекциясига қарши вакциналарнинг клиник синовлари якунланди. Бу ҳақда журналистларга РФ соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди. Айни вақтда вакцинани рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

"Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган, коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг клиник тадқиқотлари якунланди ва ҳозирда уни рўйхатдан ўтказиш жараёни учун ҳужжатлар тўплами тайёрланмоқда", - деди Мурашко.

Вазир хабарига кўра, аҳолини оммавий эмлаш ишлари медиклар ва ўқитувчилардан бошланади.

"Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси олингач, қўлланила бошлайди ва параллел равишда (кузатув ишлари) олиб борилади, вакцинация алоҳида гуруҳлардан бошланади - бу биринчи навбатда медиклар ва ўқитувчилардир, бундан ташқари вакцина қилинган беморлар устидан назорат ишлари бошланади", - деди Мурашко журналистларга.

Вазирнинг сўзларига кўра, Россияда коронавирус инфекциясига қарши оммавий вакцинация октябр ойида бошланиши режалаштирилган.

1284
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1050)

Мирзиёев Ерниязов таъзия маросимида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди

290
(Янгиланган 14:04 01.08.2020)
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси – Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов куни кеча ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этган эди.

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда ўзбек етакчиси матбуот-хизмати.

Мирзиёев Нукусда 1 август куни бўлиб ўтадиган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этади.

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов шу йил 31 июль куни 73 ёшида оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Муса Тажетдинович Ерниязов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари сифатида мустақилликни мустаҳкамлаш, мамлакатда парламентаризм тизимини ривожлантириш ишига улкан ҳисса қўшган, иқтисодий-ижтимоий тараққиёт учун зарур бўлган муҳим қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўлида айниқса  фаоллик кўрсатган.

Муса Ерниязовнинг давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари муносиб тақдирланган. У "Меҳнат шуҳрати" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи" ва "Ўзбекистон қаҳрамони" деган юксак унвонлар билан мукофотланган.

290
Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана

ТИВ Киевда бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда

27
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Киев банкида бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ТИВ Киев марказида банкда бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда. Бу ҳақда республика ТИВ РИА Новостига маълум қилди.

“Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий каналлар орқали Киевда юз берган ҳолат юзасидан маълумотни аниқлаштирмоқда. Хусусан, бинони портлатиш билан таҳдид қилаётган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлигига аниқлик киритилмоқда”, - деди вазирлик ходими.

“Леонардо” бизнес-маркази банкида бомба портлатмоқчи бўлган киши 40 минг гривен (1440 доллар) талаб қилган.

Бундан аввал, Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко Киев банкида бомба портлатиш билан тахдид қилаётган фуқаронинг шахси аниқлаганлигини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилик амалга ошириш билан таҳдид қилган шахс – Ўзбекистон фуқароси, 1988 йил 25 мартда туғилган Каримов Сухроб Рахманович.

 

27