Хабиб Нурмагомедов с отцом

Умид қиламанки, сиз мендан рози эдингиз - Нурмагомедов марҳум отасига мурожаат қилди

251
(Янгиланган 11:47 23.07.2020)
Чемпионнинг сўзларига кўра, отаси у учун ҳам дўст, ҳам ака, ҳам устоз бўлган. Абдулманоп Нурмагомедов 3 июл куни оламдан ўтган эди.

ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Instagramдаги саҳифасида марҳум отасига мурожаат қолдирди.

Май ойи бошида Абдулманоп Нурмагомедов шифохонага ётқизилган эди. COVID-19 фонида унинг юрагидаги касалликлар ўткир тус олди. 3 июль куни UFC юлдузининг отаси вафот этди. Уни Доғистоннинг Қизилюрта қишлоғида дафн қилдилар.

View this post on Instagram

Quran 17:23-24. And your Lord has decreed that you not worship except Him, and to parents, good treatment. Whether one or both of them reach old age [while] with you, say not to them [so much as], "uff," and do not repel them but speak to them a noble word. And lower to them the wing of humility out of mercy and say, "My Lord, have mercy upon them as they brought me up [when I was] small." - ‎۞ وَقَضَىٰ رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا ۚ إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُل لَّهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا ‎وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا Сура «аль-Исра’» 23-24 аяты. Всевышний говорит: Твой Господь предписал вам не поклоняться никому, кроме Него, и делать добро родителям. Если один из родителей или оба достигнут старости, то не говори им: «Тьфу!». - не кричи на них и обращайся к ним почтительно. Склони пред ними крыло смирения по милосердию своему и говори: «Господи! Помилуй их, ведь они растили меня ребенком». Тебя будет не хватать Отец, ты был Отцом, другом, братом и тренером в одном лице. Ты научил меня практически всему что я умею, надеюсь ты был доволен мною. Ведь в довольстве родителей довольство Аллаха.

A post shared by Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov) on

"Ўрнингиз жуда сезилади. Сиз мен учун ҳам ота, ҳам дўст, ҳам ака, ҳам мураббий эдингиз. Мен нимагаки эга бўлсам, сизнинг сабоқларингиз туфайлидир. Умид қиламанки, сиз мендан рози эдингиз", — деб ёзиб қолдирган Нурмагомедов.

Сал олдин жангчи менежери Ҳабиб UFCдаги карьерасини давом эттиришини маълум қилган эди. Унинг айтишича, жорий йилда россиялик Жастинг Гэтжи билан жанг ўтказиши режалаштирилган.

251

Лукашенконинг собиқ рақиби дунёнинг 32 етакчисига мактуб ёзди

52
Президентлик пойгасида Александр Лукашенконинг рақиби бўлган Валерий Цепкало 30дан ортиқ давлат етакчиларига мактуб ёзди ва унда айни вақтда Беларусь ҳукумати мамлакатда сайлов жараёнининг эркин ва адолатли ўтказилишига фаол тўсқинлик қилаётгани ҳақида баён этди

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Беларус президенти лавозимига даъвогарлик қилган собиқ номзод, Юқори технологиялар парки собиқ раҳбари Валерий Цепкало дунёнинг 32 давлат етакчиларига республикада эркин сайловларни ташкил этишда ёрдам сўраб мактуб йўллади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Айни вақтда Беларусда сайлов кампанияси бўлиб ўтмоқда, асосий овоз бериш куни 9 августга белгиланган. Муддатдан олдин овоз бериш 4 август куни бошланади. Президент лавозимига беш киши даъвогарлик қилмоқда, улар орасида олтинчи марта ўз номзодини президентликка илгари сурган амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ҳам бор.

"Бутун Беларус халқи номидан овоз бериш ва овозларни санашда халқаро кузатувни ташкил этишда қўллаб-қувватлашингизни, давлатингиз ҳудудида истиқомат қилувчи Беларус фуқаролари учун ҳам ушбу овоз бериш жараёнининг ўтказилишини қўллаб-қувватлашингизни сўрайман", - деб ёзган Цепкало.

У шунингдек, Беларусь оппозицияси мақсади - Светлана Тихановская ғалабаси эканлигини айтган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, Тихановская давлат раҳбари этиб сайланган тақдирда, олти ойгача бўлган муддатда янги президент сайловлари ўтказилади ва унда барча номзодлар, жумладан, қамоқда бўлганлари ҳам иштирок этади.

Икки ҳафта бурун Цепкалонинг шошилинч тарзда Москвага йўл олгани хабар қилинган эди. Сиёсатчининг рафиқаси Беларусда қолган. РИА Новости билан суҳбатда, Цепкало, айни вақтда ҳибсга олиниши хавфи борлиги учун ватанга қайтиш нияти йўқлигини маълум қилган. Ўтган ҳафтада сиёсатчи Украинага етиб келган.

52
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса

Ўзбекистонда карантин қачон бекор қилинади - эксперт жавоби

205
(Янгиланган 07:15 04.08.2020)
Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 15 августдан кейин карантин чоралари юмшатиладими, деган саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирида Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилган эди.

Оқиловнинг қайд этишича, олдинда ҳали салкам икки ҳафта вақт бор. Агар шу вақт давомида пасайиш динамикаси қайд этилса, карантинни юмшатса бўлади.

"Худди шу динамика қайд этилса, яъни ўтган кунларда касаллик қайд этилиши 700 дан ошган бўлса ва бугун 513 тага тушган бўлсак, кейинги кунларда 500, 450 қайд этилиб, шу рақамлар атрофида касаллик аниқланса, албатта, 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Ва биз ушбу таклиф билан Республика махсус комиссиясига чиқишимиз мумкин", - деб айтган Оқилов.

Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 880 нафар бемордан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда. Коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 159 нафарни ташкил этмоқда.

205
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси