Председатель комитета Государственной Думы РФ по международным делам Алексей Пушков

Сенатор Пушков мигрант олдида тиз чўккан москвалик устидан кулди

1844
(Янгиланган 10:55 25.07.2020)
Пушков ўзининг телеграм-каналида бу сингари "америка модасига кўр-кўрона тақлид қилишлар" "иккиламчи ва мустақил бўлмаган" одамларга хослигини айтган

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Федерация кенгашининг Ахборот сиёсати ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар комиссияси раҳбари Алексей Пушков меҳнат муҳожири олдида тиз чўккан москвалик эркакнинг устидан кулди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Сал олдин Москвада яшовчи Александр Андрианов ўзининг "ВКонтакте" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида россияликлар мигрантлар ҳақида ўйламасликлари, кўчалар озодалиги, уйга етказиб берилаётган овқатлар ва қурилаётган уйлар учун улардан миннатдор бўлмаётганликлари ҳақида ачиниб ёзган эди.

У шунингдек, Migrants Lives Matter ҳаракати вужудга келганини маълум қилиб, ушбу ёзув акс этган футболкада ўзининг спецовка кийган эркак олдида тиз чўкиб, мигрант пойабзалини артгани акс этган видеони оммага эълон қилди.

Пушков ўзининг телеграм-каналида ОАВларда ёритилган ушбу ҳодиса ҳақидаги хабарлар скриншотини жойлаштирди ва бу сингари "америка модасига кўр-кўрона тақлид қилишлар" "иккиламчи ва мустақил бўлмаган" одамларга хослигини айтди.

"Ишонаманки, ушбу ҳатти ҳаракат ва ифодалаб бўлмас даҳшат - ғалати истисно сифатида қолади. Ахир бу ерда ўзлаштирилган поза ва ички бўшлиқдан бошқа ҳеч нарса йўқ", дея хулоса қилган россиялик сенатор.

Сал олдин Минеаполисда полициячилар қора танли Жорж Флойдни ўлдириб қўйишганларидан кейин АҚШ шаҳарларини норозилик ва тартибсизликлар тўлқинлари қамраб олган эди. Интернетларда пайдо бўлган видеода полициячилар Флойднинг қўлига кишан тақиб, уни ерга йиқитишгани ва учовлашиб унинг устига чиқиб олишгани, полициячилардан бири Флойднинг бўйнига тиззасини қўйгани акс этган эди. Флойд видеода бир неча маротаба нафас ололмаётгани ҳақида такрорлайди, сўнгра жимиб қолади. У реанимацияда вафот этган.

Тартибсизликлардан сўнг тўрт полициячи ишдан бўшатилди, улардан бири қотилликда айбланди.

Шунингдек, тармоқларда полициячилар американинг тартибсизликлар қамраб олган шаҳарларида норозилик намойишчилари олдида тиз чўкишгани акс этган видео пайдо бўлди. Оттавада ирқчилик ва полициячилар шафқатсизлигига қарши намойишларда иштирок этган Канада бош вазири Жастин Трюдо ҳам ҳалок бўлган Флойд хотирасига тиз чўккан эди.

1844
Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин

Россияда COVID-19 вакцинаси тайёр. Эмлаш ишлари медик ва ўқитувчилардан бошланади

1282
Россияда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари октябрь ойида бошланади. Прививкаларни биринчи бўлиб тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар оладилар.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.Ф.Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган, коронавирус инфекциясига қарши вакциналарнинг клиник синовлари якунланди. Бу ҳақда журналистларга РФ соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди. Айни вақтда вакцинани рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

"Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган, коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг клиник тадқиқотлари якунланди ва ҳозирда уни рўйхатдан ўтказиш жараёни учун ҳужжатлар тўплами тайёрланмоқда", - деди Мурашко.

Вазир хабарига кўра, аҳолини оммавий эмлаш ишлари медиклар ва ўқитувчилардан бошланади.

"Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси олингач, қўлланила бошлайди ва параллел равишда (кузатув ишлари) олиб борилади, вакцинация алоҳида гуруҳлардан бошланади - бу биринчи навбатда медиклар ва ўқитувчилардир, бундан ташқари вакцина қилинган беморлар устидан назорат ишлари бошланади", - деди Мурашко журналистларга.

Вазирнинг сўзларига кўра, Россияда коронавирус инфекциясига қарши оммавий вакцинация октябр ойида бошланиши режалаштирилган.

1282
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Мирзиёев Ерниязов таъзия маросимида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди

290
(Янгиланган 14:04 01.08.2020)
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси – Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов куни кеча ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этган эди.

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда ўзбек етакчиси матбуот-хизмати.

Мирзиёев Нукусда 1 август куни бўлиб ўтадиган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этади.

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов шу йил 31 июль куни 73 ёшида оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Муса Тажетдинович Ерниязов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари сифатида мустақилликни мустаҳкамлаш, мамлакатда парламентаризм тизимини ривожлантириш ишига улкан ҳисса қўшган, иқтисодий-ижтимоий тараққиёт учун зарур бўлган муҳим қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўлида айниқса  фаоллик кўрсатган.

Муса Ерниязовнинг давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари муносиб тақдирланган. У "Меҳнат шуҳрати" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи" ва "Ўзбекистон қаҳрамони" деган юксак унвонлар билан мукофотланган.

290
Лист бумаги в руке

“Темир дафтар” нима ва у қандай шакллантирилади вазирлик изоҳи

10
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари “темир дафтар” борасида тушунча берди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева “темир дафтар” борасидаги саволга жавоб берди.

“Темир дафтар” — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати”, - деди у АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда.

“Темир дафтар” ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди.

Уни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

- кам таъминланган;

- ногиронлиги бўлган;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

- якка-ёлғиз кексалар;

- доимий ишсиз фуқаролар;

- карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

- оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

Шунингдек, масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан “Темир дафтар”идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб бориши ҳақида маълумот берилди.

“Темир дафтар”га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

10