Янги таҳрирдаги "Судлар тўғрисида"ги қонун - қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

144
Ҳужжатга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" президент фармони имзоланди.

Унга кўра, Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркиби тузилади.

Судлов таркибига инвестиция киритилган санада 20 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда инвестицияни амалга оширган йирик инвесторлар ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган инвестициявий низолар ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш ваколати берилди.

Бунда:

- инвестициявий низолар бўйича йирик инвесторларнинг, рақобатга оид ишлар бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра, ушбу тоифадаги ишлар бевосита Судлов таркиби томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши;

- қолган инвестициявий низолар инвесторларнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши мумкин.

2020 йил 1 ноябрга қадар янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Унда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилади:

- судларнинг тузилиши, туман (шаҳар), туманлараро, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судларнинг, Ўзбекистон Олий судининг, Ўзбекистон Олий суди судлов ҳайъатларининг, Раёсатининг, Пленумининг ваколатлари доираси;

- судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларга нисбатан қўйиладиган талаблар;

- судьялар, суд раислари ва раис ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) тартиби;

- судьяларнинг мақоми, уларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш;

- судьяларга нисбатан интизомий иш фақат судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан қўзғатилишини назарда тутган ҳолда, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги, интизомий ишни қўзғатиш ва кўриб чиқиш тартиби;

- судьялар ваколатларини тўхтатиб туриш, шунингдек, тугатиш асослари ва тартиби;

- судьяларнинг моддий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари.

Фармонга кўра, суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб қатор ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Унда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

- вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш;

- маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш;

- маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши;

- Амударё, Нуробод, Бойсун ва Пастдарғом туманлари иқтисодий судларини тугатиш;

- фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судини, фуқаролик ишлари бўйича Ургут, Сўх, Хатирчи, Пахтакор туманлари судларини, Пастдарғом туманлараро иқтисодий судини, жиноят ишлари бўйича Бўзатов, Тахиатош, Бандихон, Тупроққалъа туманлари судларини ташкил этиш;

- Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқини бериш.

Фармон билан қонун лойиҳасини 2 ой муддатда Қонунчилик палатасига киритиш белгиланди.

144
Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин

Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинади

604
(Янгиланган 14:05 07.08.2020)
Сал олдин Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги Михаил Мурашко Россияда оммавий вакцинация октябрь ойида бошланишини маълум қилган эди. Унинг айтишича, барча ҳаражатлар давлат бюджетидан қопланади

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Коронавирусга қарши вакцинация дастлабки босқичда тиббиёт ходимлари ва мамлакатнинг кекса ёшдаги аҳолисига қилинади,деб хабар қилди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олег Гриднев.

"Гамалея марказида ишлаб чиқарилган вакцина 12 августда рўйхатдан ўтказилади. Ҳозирда охирги, учинчи босқич устида иш олиб борилмоқда. Унинг синовлари - ўта муҳим. Биз вакцина хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Биринчи галда тиббиёт ходимлари ва кекса ёшдаги кишилар вакцинация қилинади", - деб айтган Гриднев Уфада онкомарказ корпуси очилиши маросимида журналистларга.

Гридневнинг айтишича, препаратнинг самарадорлигига аҳолида оммавий иммунитет шаклланганига қараб баҳо бериш мумкин бўлади.

Коронавирусга қарши вакцинанинг ишлаб чиқарилиши

Сал олдин Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги Михаил Мурашко Россияда оммавий вакцинация октябрь ойида бошланишини маълум қилган эди. Унинг айтишича, барча ҳаражатлар давлат бюджетидан қопланади.

Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий илмий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцинанинг клиник синовлари 18 июнь куни Сеченов университетида бошланган эди.

Ўттиз саккиз нафар кўнгилли иштирок этган тадқиқотлар давомида вакцинанинг хавфсизлиги тасдиқланди. Таъкидланишича, вакцинани синовдан ўтказган барча иштирокчиларда инфекцияга нисбатан иммунитет шаклланган.

Марказ директори Александр Гинцбург коронавирус вакцинаси ҳаммага ҳам тўғри келмаслигига эътибор қаратган.

Унинг айтишича, препарат касалликни зўрайтириб юбориши мумкин, шу боис, сурункали касаллиги бор одамлар даставвал мутахассислар билан маслаҳатлашишлари зарур бўлади.

Шунингдек, "Вектор" маркази ҳам ўз препаратини тайёрламоқда. Муассаса бош директори Ринат Максютов вакцина ишлаб чиқарилиши ноябрь ойига режалаштирилганини маълум қилган эди.

604
Подготовка труб на борту судна Solitaire, для последующей укладки газопровода «Северный поток-2» в Финском заливе

Германия ТИВ АҚШнинг "Шимолий оқим-2"га қарши таҳдидларига жавоб берди

258
Аннен шунингдек, Германия "Европа суверенитетини мустаҳкамлаш учун" Европа Иттифоқи Кенгаши раислигидан фойдаланишини маълум қилди ҳамда Европа бундай шантажга ён бермаслиги кераклигини қўшимча қилди.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. ГФР ТИВ давлат вазири Нильс Аннен Handelsblatt газетасига берган интервьюсида "Шимолий оқим-2" туфайли Германиянинг Засниц шаҳридаги порт раҳбариятига санкциялар билан таҳдид қилган америкалик сенаторларни қаттиқ танқид қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Аввалроқ, АҚШ уч сенатори томонидан Sassnitz GmbH порти оператори номига юборган мактуби РИА Новости тасарруфига келиб тушган эди. Унда АҚШ ҳукумати томонидан қувур қурилишида иштирок этаётган компанияларга қарши тайёрланаётган санкциялар ҳақида гап боради. Хусусан мурожаатда, агар иш давом эттирилса, Засниц портини "молиявий ҳалокат" кутаётгани айтилган.

"АҚШнинг яқин шериклар ва иттифоқчиларга нисбатан экстерриториал (ўз ҳудудидан ташқарида қўлланиладиган-таҳр.) санкциялари сиёсати миллий суверенитетимизга жиддий тажовуздир", - дейди Аннен.

Унинг сўзларига кўра, хатнинг немис компанияларига таҳдид солувчи мазмуни ва оҳанги мутлақо ноўриндир.

"Биз америкалик ҳамкорларимизга компанияларимизга тазйиқ ўтказишига йўл қўймаслигимизни етказдик", - деди давлат вазири. У Германия ва Европанинг энергетика сиёсати "Вашингтонда эмас, балки Берлин ва Брюссельда" белгиланишини таъкидлади.

Аннен шунингдек, Германия "Европа суверенитетини мустаҳкамлаш учун" Европа Иттифоқи Кенгаши раислигидан фойдаланишини маълум қилди ҳамда Европа бундай шантажга ён бермаслиги кераклигини қўшимча қилди.

"Шимолий оқим-2"

"Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россиядан Германияга Балтика денгизининг туби бўйлаб иккита газ қувури ётқизилишини кўзда тутади.

Берлин ва Вена Россия лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда, чунки улар ёқилғининг барқарор етказиб берилишидан манфаатдор. Шунингдек, Норвегия ҳам қувурни ётқизиш тарафдоридир, унинг ҳукумати қурилиш пудратчиларидан бири бўлган Kvaerner компаниясининг 30 фоиз акцияларига эгалик қилади.

Аммо шу билан бирга, ўз манфаатларини кўзлаб Литва, Латвия, Польша ва Украина “Шимолий оқим-2”-га қарши чиқишмоқда. Лойиҳани, шунингдек, Европага ўз суюлтирилган газини етказиб беришни режалаштираётган АҚШ ҳам танқид қилмоқда.

Ўтган йил охирида АҚШ мудофаа бюджетини қабул қилди, унга “Шимолий оқим-2” қурилишида иштирок этган компанияларга қарши санкциялар киритилган. Натижада, лойиҳа тўхтаб қолди: Швейцариянинг қувурларни ётқизиш билан шуғулланган Allseas компанияси дарҳол ишини тўхтатди. Газпромда қурилишни мустақил равишда якунлаш мумкинлиги билдирилди.

258
Президент РФ В.Путин провел российско-белорусские переговоры

Путин сайловдан бир кун олдин Лукашенкога қўнғироқ қилди

27
Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасида долзарб масалалар, хусусан коронавирусга қарши кураш, Беларусь ҳудудида РФнинг 33 нафар фуқароси қўлга олиниши масалаларини муҳокама қилдилар.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко жума куни телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда икки давлат раҳбарининг матбуот хизматлари хабар қилди.

Суҳбат Россия томонининг ташаббуси билан 9 август куни Беларусда яқинлашаётган президент сайловлари, шунингдек республикада 33 нафар Россия фуқароси – гўёки Беларусь Тергов қўмитаси томонидан оммавий тартибсизликларни тайёрлашда гумон қилинаётган хусусий ҳарбий компаниясининг "жангарилари" ҳибсга олингани фонида бўлиб ўтди.

Кремлнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, Путин ва Лукашенко россияликларнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият "икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка хос бўлган ўзаро тушуниш руҳида" ҳал қилинишига ишонч билдирдилар.

"Россия томони Беларусда барқарор ички сиёсий вазият сақланишидан ва бўлажак президент сайловлари тинч муҳитда ўтказилишидан манфаатдор эканлиги таъкидланди", - дейилади баёнотда.

Беларусь Республикаси президентининг матбуот хизмати, Путин, хусусан, "қардош Беларусь-Россия муносабатларини янада ривожлантириш муҳимлигини ва уларнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин бўлган учинчи кучларнинг салбий тенденциялари ва ҳаракатларига қарши туриш зарурлигини" таъкидлаганини маълум қилди.

Давлат раҳбарлари Россия фуқароларининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият "жиддий тарзда" ўрганиш зарурлигини таъкидладилар.

"Президентлар мавжуд вазиятнинг асл сабабларини аниқлаш, айбдорларни топиш ва уларни жавобгарликка тортиш учун мавжуд бўлган барча далилларни синчковлик билан ўрганишга келишиб олдилар", - дейилади баёнотда.

Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова аввалроқ Беларусда россияликларнинг ҳибсга олиниши атрофидаги вазиятни "спектакль" деб атаган эди. Унинг сўзларига кўра, бу одамлар ўз ватанларига қайтарилиши керак, чунки уларнинг айби исботланмаган.

“Комсомольская правда” жума куни, Беларусь хавфсизлик идоралари томонидан ҳибсга олинган РФ фуқаролари Украина махсус хизматлари уюштирган фитна қурбонлари бўлганини маълум қилди.

27