Календарь

Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

1593
Жорий йил 1 августдан Сенатда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари ҳисоботини эшитиш тизими йўлга қўйилади

ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. Адлия вазирлиги телеграм-каналида мамлакатда 1 августдан содир бўладиган ўзгаришлар ҳақида хабар берилди.

Жумладан:

1. Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга рухсат берувчи гувоҳномалар чекланмаган муддатга берилади

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш, шунингдек умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқига рухсат берувчи гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади .

Ишлаб чиқарувчилар томонидан туристик йўналишларда ташкил этилган дегустация ҳудудларида реализация қилинган табиий вино (қадоқлангандан ташқари) маҳсулотларига ноль даражали ставка бўйича акциз солиғи солинади.

Шунингдек, ишлаб чиқарувчилар истеъмол этил спиртининг 50 фоиз ҳақини олдиндан тўлаш шартларида реализация қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

2. Мажбурий ижро бюросининг қатор ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади.

Мажбурий ижро бюросининг қўйидаги ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади:

электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларини жорий этилишини ташкил этиш ва ушбу жараёнлар устидан мониторинг ўтказишга доир вазифа ва ваколатлар – Энергетика вазирлигига;

электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ сотуви ва истеъмолини ҳисобга олиш бўйича вазифа ва ваколатлари – "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминоти" АЖнинг ҳудудий ташкилотларига;
электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга доир ваколатлар – "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминоти" АЖнинг ҳудудий ташкилотларига ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга;

электр энергияси ва табиий газни эҳтиёт қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ва масъулиятини оширишга доир вазифа ва ваколатлар – Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминоти" АЖга;

энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш тизимини комплекс таҳлил қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга доир вазифалар – Энергетика вазирлигига.

3. "Андижон", "Бухоро" ва "Урганч" халқаро аэропортларида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ "Очиқ осмон" режими жорий этилади

Жорий йил 1 августдан бошлаб: рейслар сони ва йўналишлари бўйича чекловларни бекор қилишни назарда тутувчи "Очиқ осмон" режими "Андижон", "Бухоро" ва "Урганч" халқаро аэропортларида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ жорий этилади;

хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжудлигидан қатъи назар “Очиқ осмон” режими жорий этилган халқаро аэропортларга доимий қатновларни амалга ошира олади (бунда, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг учиш ва авиация хавфсизлиги бўйича стандартларига мувофиқ бўлиш талаб этилади);
инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини (“Чорвоқ” эркин туристик зонаси ҳудудида ташкил этилаётганлардан ташқари) қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисми ҳар бир 500 метр йўл учун Давлат бюджетидан Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 1 миллиард сўм миқдорида қопланади.

4. Низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашлари ташкил этилади.

Эксперимент тариқасида Давлат божхона қўмитаси, Давергеодезкадастр, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашлари ташкил этилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) ёхуд ҳаракатсизлиги натижасида ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлари Апелляция кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

5. Айрим транспорт воситаларига утилизация йиғими жорий этилади

Транспорт воситасининг тури, тоифаси, ишлаб чиқариш муддатидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 30 бараваридан 1500 бараваригача утилизация йиғими ундирилади.

6. Темир йўл транспорти ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларини божхона органларининг ахборот тизимларига интеграциялаш орқали божхона назорати остидаги вагон ва контейнерларнинг мамлакат ичидаги ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни божхона органларига реал вақт режимида беғараз тарзда тақдим этади.

7. Айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади

8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.

8.Сенатда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари ҳисоботини эшитиш тизими йўлга қўйилади.

9. Давлат тилида маркировкаланмаган товарга мувофиқлик сертификати берилмайди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари ишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистоннинг давлат тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади (қонун ҳужжатларидаги истиснолардан ташқари).

10. Нукус шаҳри ва вилоят марказларида умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлаш автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилади.

11. Айрим театр ва музей-қўриқхоналар чипталарини сотиш БОЯТО орқали амалга оширилади

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, Ўзбекистон миллий академик драма театри, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва "Бухоро" давлат музей-қўриқхонасида чипталарни сотиш Билет операциялари ягона электрон тизими (БОЯЭТ) орқали амалга оширилади.

12. Ўзбекистон Республикасининг "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонуни кучга киради.

1593

ОТМга тест синовлари 2 соат давом этади - ДТМ

201
(Янгиланган 19:21 08.08.2020)
Абитуриентлар махсус дезинфекцион йўлакдан ўтказилади, уларга бир марталик ҳимоя воситалари (тиббий ниқоб)га қўшимча равишда кепкалар ҳам тарқатилади

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Давлат тест маркази директори Мажид Каримов тест жараёнлари қандай ўтиши ҳақида маълумотларни тақдим этди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Хусусан, ўтган йилдагидан фарқли равишда жорий йилдаги тест синовлари стадионларда 2 та сменада тест ўтказилади.

Абитуриентларга 2 та фандан жами 60 та тест саволларига жавоб топиш учун  2 соат вақт берилади.

Шунда 1-смена 08:00 да бошланиб 10:00 да тамом бўлади, 2-смена эса 17:00 да бошланиб, 19:00 да тугайди. Соат 10 дан 17 гача стадионда ҳеч ким бўлмайди.

Абитуриентлар махсус дезинфекцион йўлакдан ўтказилади, уларга бир марталик ҳимоя воситалари (тиббий ниқоб)га қўшимча равишда кепкалар ҳам тарқатилади.

Каримовнинг таъкидига кўра, агар карантин 15 август ёки 30 августда бекор қилинса, тест синовлари 2 сентябрда бошланади.

"Биз 2 сентябргача пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашидан умидвормиз. Агар карантин узайтирилса, албатта тест қолдирилади. Чунки биринчи навбатда абитуриентлар саломатлиги туради", — деб айтган Давлат тест маркази директори.

Шунингдек, ДТМ тест синови шаффоф ўтиши учун синовда қатнашадиган назоратчиларни боди-камералар билан таъминлаш бўйича Махсус комиссияга таклиф киритишни режалаштирмоқда.

201
Флаг Туркменистана

БССТ Туркманистонда COVID-19ни аниқлаш учун мустақил тест ўтказади - Бердимуҳаммедов рози

212
(Янгиланган 19:22 08.08.2020)
Ташкилот вакиллари баёнотига кўра, Туркманистонда пневмония касаллиги билан боғлиқ ҳолатларни қайта текшириш зарур

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига янги турдаги COVID-19 коронавируси бор-йўқлигини аниқлаш учун саралаш методи билан тест ўтказишга розилик берди, деб хабар қилди БССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге.

"Бугун мен ва (БССТ бош директори ) Тедрос Адханом Гебрейесус Туркманистон президенти билан мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ вазият юзасидан учрашув ўтказдик. БССТ COVID-19сиз кечаётган пневмония ҳолатлари кўпайиб бораётганидан ташвишдалигини билдирди ва ташкилот ходимлари мамлакатда COVID-19 бор-йўқлигини аниқлаш учун мустақил равишда таҳлилларни йиғиб, уларни БССТнинг референт лабораторияларига юбориш таклифи билдирилди. Президент рози бўлди", - деб ёзган Клюге Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Туркманистон президенти, БССТ билан ўтказилган онлайн-музокаралар давомида коронавирус геномини ўрганиш бўйича БССТнинг махсус дастурини тайёрлаш таклифини билдиргани ҳақида хабар қилинган эди. Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, COVID-19га доир қатор ўз ечимини топмаган масалалар мавжуд, хусусан, унинг келиб чиқиши, тарқалиш йўллари ва мутация каби.

Ҳукумат хабарига кўра, Туркманистонда янги турдаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Шунга қарамай, мамлакатда ниқоб режими ва сервис, савдо ҳамда странспорт соҳасидаги фаолият турларига қатор чекловлар жорий этилган.

212
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

563
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

563