Ўзбекистонда COVID-19ни аниқловчи тестларнинг оммавий ишлаб чиқарилиши бошланди

234
"Biotest - SARS-CoV-2" реагентлар тўплами Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида 2020 йил 7 майда рўйхатга олинган. Бугунги кунда мазкур Агентликда рўйхатга олинган ягона тест-системасидир.

ТОШКЕНТ, 28 июл - Sputnik. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази томонидан 100 минг дона тест тизимини ўз ичига олган навбатдаги партия ишлаб чиқарилди. Улардан 40 минг донаси Жиззах, Андижон ва Тошкент шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталик агентлик лабораторияларига ҳамда Республика санитария-эпидемиологик осойишталик агентликларига топширилди. Қолган 60 мингтаси ҳам бошқа вилоятларга чиқарилади.

COVID-19 касаллигини келтириб чиқарувчи SARS-CoV-2 коронавируси 227 мамлакатга тарқалган бўлиб, коронавирусни аниқловчи тест системаларга кун сайин талаб ортиб бормоқда. Коронавирусни ўз вақтида аниқлаш даволаш муолажаларини эрта йўлга қўйиш, касаллик олиб келадиган асоратларни бартараф этиш, касалликнинг тарқалишини олдини олиш имкониятини яратади. Ҳозирги кунда SARS-CoV-2 коронавирусни аниқловчи экспресс, ИФА, ПЗР тестлари мавжуд бўлиб, ПЗР (полимер занжир реакцияси) тести аналогларига нисбатан юқори сезгирликка, спецификликка ҳамда ишончлиликка эга. Шу кунгача республикамизга ПЗР тести импорт қилиниб келинмоқда ва борган сари унга бўлган талаб ортиб бормоқда.

Ҳозирги кунга келиб республикада кунига 20 минг тест ўтказилишга талаб мавжуд. Илғор технологиялар маркази олимлари томонидан ишлаб чиқилган тест системаси Марказнинг стартапларидан бири сифатида "Biotest- LAB" МЧЖ томонидан оммавий ишлаб чиқаришга қўйилди. Стартап ҳар ҳафта 100 мингтагача тест-системаси ишлаб чиқариш қувватига эга.

"Biotest- SARS-CoV-2" реагентлар тўплами ўткир респиратор синдром COVID-19 ни қўзғатувчи SARS-CoV-2 коронавирусининг РНКсини "реал вақт" режимида ПЗР усулида бурун-ҳалқум шиллиқ пардасида аниқлаш учун ишлаб чиқилган. Ушбу тўплам янги коронавирус геномининг икки соҳасида - RdRP ва N генларида COVID-19 ўткир респираторли инфекцияни клиник ва диагностик текшириш учун мўлжалланган, тест натижалари қўшимча тасдиқлашни талаб қилмайди.

Маҳаллий ПСР тест системасига реакцияларнинг сифатини текширувчи кўрсаткичлар ҳам киритилган. Бу экспресс-тест эмас, балки тўлақонли тест бўлиб, натижалар 5-6 соатдан кейин аниқ бўлади ҳамда фақат махсус лабораторияларда қўллаш мумкин.

"Biotest - SARS-CoV-2" реагентлар тўплами Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида 2020 йил 7 майда рўйхатга олинган. Бугунги кунда мазкур Агентликда рўйхатга олинган ягона тест-системасидир.

Таъкидлаш жоизки, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг бир гуруҳ олимлари томонидан март ойи бошида ҳукумат топшириғига кўра вируснинг бутун дунё бўйлаб тарқалаётгани, вируснинг Ўзбекистонга ҳам кириб келиш хавфи мавжудлигини инобатга олган ҳолда тест системасини ишлаб чиқиш устида иш бошлашди.

Ўшанда олимлар икки ой давомида тест-система устида ишлаб, апрель охиригача 50 минг дона тест системасини топширишни режалаштирилган эди. Ҳақиқатан ҳам тадқиқотчилар COVID-19 вируси геномининг икки участкасининг ПЗР усулидаги таҳлилга асосланган тест системасини ишлаб чиқишди. Мазкур тест системаси барча клиник синовлардан муваффақиятли ўтиб, ваъда қилинганидек, апрель охиригача барча синовлардан ўтган 50 минг дона тест системаси Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига топширилди.

234
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1064)
Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин

Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинади

616
(Янгиланган 14:05 07.08.2020)
Сал олдин Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги Михаил Мурашко Россияда оммавий вакцинация октябрь ойида бошланишини маълум қилган эди. Унинг айтишича, барча ҳаражатлар давлат бюджетидан қопланади

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Коронавирусга қарши вакцинация дастлабки босқичда тиббиёт ходимлари ва мамлакатнинг кекса ёшдаги аҳолисига қилинади,деб хабар қилди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олег Гриднев.

"Гамалея марказида ишлаб чиқарилган вакцина 12 августда рўйхатдан ўтказилади. Ҳозирда охирги, учинчи босқич устида иш олиб борилмоқда. Унинг синовлари - ўта муҳим. Биз вакцина хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Биринчи галда тиббиёт ходимлари ва кекса ёшдаги кишилар вакцинация қилинади", - деб айтган Гриднев Уфада онкомарказ корпуси очилиши маросимида журналистларга.

Гридневнинг айтишича, препаратнинг самарадорлигига аҳолида оммавий иммунитет шаклланганига қараб баҳо бериш мумкин бўлади.

Коронавирусга қарши вакцинанинг ишлаб чиқарилиши

Сал олдин Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги Михаил Мурашко Россияда оммавий вакцинация октябрь ойида бошланишини маълум қилган эди. Унинг айтишича, барча ҳаражатлар давлат бюджетидан қопланади.

Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий илмий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцинанинг клиник синовлари 18 июнь куни Сеченов университетида бошланган эди.

Ўттиз саккиз нафар кўнгилли иштирок этган тадқиқотлар давомида вакцинанинг хавфсизлиги тасдиқланди. Таъкидланишича, вакцинани синовдан ўтказган барча иштирокчиларда инфекцияга нисбатан иммунитет шаклланган.

Марказ директори Александр Гинцбург коронавирус вакцинаси ҳаммага ҳам тўғри келмаслигига эътибор қаратган.

Унинг айтишича, препарат касалликни зўрайтириб юбориши мумкин, шу боис, сурункали касаллиги бор одамлар даставвал мутахассислар билан маслаҳатлашишлари зарур бўлади.

Шунингдек, "Вектор" маркази ҳам ўз препаратини тайёрламоқда. Муассаса бош директори Ринат Максютов вакцина ишлаб чиқарилиши ноябрь ойига режалаштирилганини маълум қилган эди.

616
Подготовка труб на борту судна Solitaire, для последующей укладки газопровода «Северный поток-2» в Финском заливе

Германия ТИВ АҚШнинг "Шимолий оқим-2"га қарши таҳдидларига жавоб берди

261
Аннен шунингдек, Германия "Европа суверенитетини мустаҳкамлаш учун" Европа Иттифоқи Кенгаши раислигидан фойдаланишини маълум қилди ҳамда Европа бундай шантажга ён бермаслиги кераклигини қўшимча қилди.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. ГФР ТИВ давлат вазири Нильс Аннен Handelsblatt газетасига берган интервьюсида "Шимолий оқим-2" туфайли Германиянинг Засниц шаҳридаги порт раҳбариятига санкциялар билан таҳдид қилган америкалик сенаторларни қаттиқ танқид қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Аввалроқ, АҚШ уч сенатори томонидан Sassnitz GmbH порти оператори номига юборган мактуби РИА Новости тасарруфига келиб тушган эди. Унда АҚШ ҳукумати томонидан қувур қурилишида иштирок этаётган компанияларга қарши тайёрланаётган санкциялар ҳақида гап боради. Хусусан мурожаатда, агар иш давом эттирилса, Засниц портини "молиявий ҳалокат" кутаётгани айтилган.

"АҚШнинг яқин шериклар ва иттифоқчиларга нисбатан экстерриториал (ўз ҳудудидан ташқарида қўлланиладиган-таҳр.) санкциялари сиёсати миллий суверенитетимизга жиддий тажовуздир", - дейди Аннен.

Унинг сўзларига кўра, хатнинг немис компанияларига таҳдид солувчи мазмуни ва оҳанги мутлақо ноўриндир.

"Биз америкалик ҳамкорларимизга компанияларимизга тазйиқ ўтказишига йўл қўймаслигимизни етказдик", - деди давлат вазири. У Германия ва Европанинг энергетика сиёсати "Вашингтонда эмас, балки Берлин ва Брюссельда" белгиланишини таъкидлади.

Аннен шунингдек, Германия "Европа суверенитетини мустаҳкамлаш учун" Европа Иттифоқи Кенгаши раислигидан фойдаланишини маълум қилди ҳамда Европа бундай шантажга ён бермаслиги кераклигини қўшимча қилди.

"Шимолий оқим-2"

"Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россиядан Германияга Балтика денгизининг туби бўйлаб иккита газ қувури ётқизилишини кўзда тутади.

Берлин ва Вена Россия лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда, чунки улар ёқилғининг барқарор етказиб берилишидан манфаатдор. Шунингдек, Норвегия ҳам қувурни ётқизиш тарафдоридир, унинг ҳукумати қурилиш пудратчиларидан бири бўлган Kvaerner компаниясининг 30 фоиз акцияларига эгалик қилади.

Аммо шу билан бирга, ўз манфаатларини кўзлаб Литва, Латвия, Польша ва Украина “Шимолий оқим-2”-га қарши чиқишмоқда. Лойиҳани, шунингдек, Европага ўз суюлтирилган газини етказиб беришни режалаштираётган АҚШ ҳам танқид қилмоқда.

Ўтган йил охирида АҚШ мудофаа бюджетини қабул қилди, унга “Шимолий оқим-2” қурилишида иштирок этган компанияларга қарши санкциялар киритилган. Натижада, лойиҳа тўхтаб қолди: Швейцариянинг қувурларни ётқизиш билан шуғулланган Allseas компанияси дарҳол ишини тўхтатди. Газпромда қурилишни мустақил равишда якунлаш мумкинлиги билдирилди.

261
Сотрудник лаборатории

Ўзбекистонда коронавирус: 7 август асосий хабарлари

4
(Янгиланган 20:08 07.08.2020)
Бир сутка давомида 522 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 057 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 522 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 057 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 197 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 15 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 13 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 472 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 20 059 нафарга етди.

Айни пайтда 8 817 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор – Тошкент шаҳар  Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл), Мирзо Улуғбек туманида яшаган 71 ёшли Н.И. (аёл), Қибрай туманида яшаган 69 ёшли С.Б. (эркак) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 181 киши пандемия қурбони бўлди.

Фуқароларни олиб келиш

Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган 1850 нафар фуқаро қайтарилади.

6 август куни Оренбург вилоятининг “Бузулук” станциясидан 920 нафар фуқаро биринчи поезд Ўзбекистонга жўнаб кетди. Иккинчиси 7-август куни Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан 930 нафар фуқаро билан жўнайди. Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилади.

7 август ҳолатига кўра Оренбург ва Самара вилоятларида Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмаяпти.

Кенияга саёҳат

Кения ҳукумати 5 августдан бошлаб ўзбекистонлик туристларга ўз ҳудудига мажбурий карантинсиз киришга рухсат берди. Найроби аэропорти сайтида карантин бекор қилинаётган 126та давлатдан иборат рўйхат эълон қилинган. Ўзбекистон рўйхатда 124 ўринда жойлашган.

Кенияга борадиган туристлар коронавирус йўқлиги қайд этилган инглиз тилидаги маълумотномага эга бўлишлари лозим. Бундай маълумотнома парвоздан 96 соат олдин олиниши лозим.

Тест синовлари

ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошлаб, 2 ҳафта давомида ўтказилади. Тест синовлари очиқ стадионларда, кунига 2 сменада ташкил этилади. Натижаларни эълон қилишда ўзгариш бўлмайди. Худди ҳар йилгидек тест синовлари ўтказилган кунининг эртасига абитуриентнинг шахсий саҳифасида эълон қилинади.

Тест синовлари учун 155 стадиондан 40 га яқин стадион жалб этилиши режалаштирилган. Стадионнинг соялик даражалари ва бошқа шароитларга эътибор қаратилган. Соябонлар қўйилиши маласига ҳам эътибор қаратилади. Ота-оналар учун кутиш жойлари, шифокорларга шароит яратиш каби ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 19,1 миллиондан ошди, 715 минг киши вафот этди, 11,6 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,9 млн), Бразилияда (2,9 млн), Ҳиндистонда (2,0 млн).

 

4
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1064)