Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motorsга нисбатан иш қўзғади

© Узавтомоторс / ASKAR YACUBOV для Sputnik Узбекистан Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сал олдин депутат Кушербаев Монополияга қарши курашиш қўмитасига Узавтомоторс "Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларига риоя этиши, хусусан, ишлаб чиқарилаётган автомобиллар таннархи шаклланиши асослилиги юзасидан ахборот бериш ҳақида депутатлик сўрови юборган эди

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан UzAuto Motorsга нисбатан иш қўзғатилди.

UzAuto Motors отправила автомобили скорой помощи в Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон
UzAuto Motors депутатга жавоб қайтарди

Сал олдин депутат Расул Кушербаев Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига депутатлик сўрови юборган эди.

Маълум бўлишича, автомобил ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи UzAuto Motors АЖнинг жорий йил март ойида бир қатор енгил автомобиллар нархини ошириши сайловчилар ва жамоатчилик вакиллари томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

Шу муносабат билан ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ҳисобланган депутатлар Р.Кушербаев, Д.Ғаниев, Н.Жумаев томонидан "Парламент назорати" шаклида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Ш.Шариповга тегишли депутатлик сўрови юборилди.

UzAuto Motors начнет выпускать машины в новых цветах - Sputnik Ўзбекистон
Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto Motors фаолиятини танқид қилди

Сўровда Ҳукумат топшириғи доирасида UzAuto Motors АЖ томонидан "Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан олиб борилган ўрганишлар ва кўрилган чоралар ҳақида асослантирилган ахборот бериш ҳамда қўмитанинг автомобиллар нархини аҳолининг ҳарид қобилиятига мослаштириш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш талаби қўйилган.

Шундан сўнг Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан UzAuto Motors АЖда ваколат доирасида текшириш ўтказилди.

Текшириш натижалари бўйича UzAuto Motorsда "Рақобат тўғрисида" Қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, компанияга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.

"Юқоридагиларни инобатга олиб, UzAuto Motors АЖга нисбатан қўзғатилган иш бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг натижаси бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади", - дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0