Элер Ганиев

Элёр Ғаниев транспорт вазири лавозимидан озод қилинди - ОАВ

378
(Янгиланган 10:47 07.08.2020)
Маҳаллий ОАВларда берилаётган хабарларга кўра, Элёр Ғаниев транспорт вазири лавозимидан озод этилган. У ушбу идорани 2020 йил январидан бошлаб бошқариб келаётган эди.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, деб хабар бермоқда ОАВлар.

Ғаниев ушбу вазирликни жорий йил январ ойидан буён бошқариб келаётган эди.

Қатор нашрлар таъкидига кўра, Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Транспорт вазири лавозимидан озод этилган.

Ҳозирча Ғаниевнинг қайси лавозимга тайинлангани ва Транспорт вазирлигига янги тайинлов ҳақида маълумотлар берилгани йўқ.

378
Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Uzbekistan Airways Қозоғистонга бораётганларга муҳим эслатма билан чиқди

464
ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистонда парвоздан камида 4 кун олдин тиббиёт муассасасига мурожаат қилиниши тавсия этилади.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways Қозоғистонга боришни режалаштираётган фуқароларга муҳим эслатма билан чиқди.

Таъкидланишича, Қозоғистон Республикасига кетаётган Ўзбекистон фуқароларига қўйилган янгиланган талаблар 19-сентябрдан киритилади.

Аэропортда парвозга рўйхатдан ўтиш вақтида баҳсли вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларига вақтида (парвоздан камида 4 кун олдин) мурожаат қилиниши тавсия этилади.

Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозимлиги белгиланган.

Ақтау ва Урганч ўртасида парвозларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди >>>

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон 11 сентябрдан мунтазам парвозларни расман қайта тиклаган эди.

464

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи пастлади

735
(Янгиланган 10:41 19.09.2020)
Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Ўзбекистонда соат 10.00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 634 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Шунингдек, Андижон вилоятида -21, Хоразм вилоятида - 16, Жиззах вилоятида - 15, Тошкент вилоятида - 13, Самарқанд вилоятида -10, Қашқадарё вилоятида - 8, Сурхондарё вилоятида - 7, Қорақалпоғистон Республикасида - 5 ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

Ўртачирчиқ туманида 60 ёшли аёл ҳамда Юнусобод туманида 63 ёшли аёл коронавирус оқибатида вафот этишган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 46 645 (92 фоиз) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

735
Золотой слиток из коллекции

Ўзбекистон 8 ойда 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди

13
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига қараганда, 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Маълум қилинишича, 2019 йил январь-август ойларига нисбатан ўсиш 147,2 фоизни ташкил этди.

2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 50 фоизга тенг бўлди.

2020 йилнинг январь-август ойлари якуни бўйича республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 24,5 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд АҚШ долларига ёки 12,7 фоизга камайган.

13