ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ҳарбий қудрат бўйича жаҳон рейтингида Ўзбекистон 138та давлат орасида 52-ўринни эгаллади.
Бу ҳақда Global Firepower хабар бермоқда.
Ўзбекистон Сингапурдан кейинги ўринда. Аммо Беларусни ортда қолдирган.
Марказий Осиё минтақасида ҳарбий қудрат жиҳатдан Ўзбекистон етакчи позицияни эгаллаган.
Рейтингда биринчи ўринни - АҚШ, иккинчи поғонани - Россия, учинчи ўринни - Хитой эгаллаган.
Биринчи кучли ўнликка, шунингдек, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Миср ва Бразилия кирган.
Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистоннинг рейтингдаги жойлашув ўрни қуйидагича: Қозоғистон - 63 ўрин, Туркманистон - 77 ўрин, Афғонистон - 78 ўрин, Тожикистон - 94 ва Қирғизистон - 98 ўринларни эгаллашган.