Ўзбекистондаги мингдан зиёд мактаблар қоғоз кундаликдан воз кечмоқда

© СтрингерШкольные дневники
Школьные дневники  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазирлиги 2020-2021 ўқув йили бошланишидан олдин Тошкентдаги барча ҳамда вилоятлардаги мингга яқин мактаб ўқувчиларнинг ота-оналарига қоғоз кундалик харид қилиш ўрнига, унинг электрон муқобили Kundalik.com'га обуна бўлиш зарурлигини маълум қилмоқда

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистоннинг 1200та мактабида қоғоз кундаликлар ва журналлар бекор қилинади, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги матбуот-хизмати.

Школьники перед началом единого государственного экзамена в средней общеобразовательной школе №13 Владивостока - Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиёда ва бошқа давлатларда янги ўқув йили қандай бошланади?

"Бу бир томондан ўқитувчиларни қоғоз журналларни тўлдириш ва ҳисоботларни қўлда ёзишга кетадиган вақтларини иқтисод қилиш билан бирга ота-оналар ва мактаб орасида электрон ҳамкорликни янада юқори даражага кўтаришга хизмат қилади. Электрон кундалик сизларга онлайн режимда мактабдаги барча воқеалар ва фарзандингизнинг баҳоларидан хабардор бўлиш, синф раҳбарлари ва бошқа ўқитувчилар билан алоқани ушлаб туриш ҳамда болага таълим жараёнидаги қийинчиликларни енгиб ўтишига ўз вақтида ёрдам бериш имконини яратади", - деб қўшимча қилинган вазирлик расмий баёнотида.

Kundalik.com TAS-IX зонасида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлаганда барча операторлар, жумладан мобил операторлар томонидан интернет-трафик сарфланмайди.

Фойдаланувчилар ҳақидаги ҳамма маълумотлар "Ўзбектелеком" серверларида сақланади.

Контрольная работа в школе - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб директорларининг оширилган маоши ўқувчиларнинг ОТМга киришига боғлиқ бўлади

Таъкидланишича, ушбу тизимга тўлиқ ўтиш орқали, ота-оналар синф раҳбари билан Телеграм ва бошқа мессенжерлар орқали боғланишига хожат қолмайди, натижада унга кетаётган трафик ҳам иқтисод қилинади ва Телеграм орқали шахсий маълумотларни тарқаб кетиши олди олинади.

Халқ таълими вазирлиги 2020-2021 ўқув йили бошланишидан олдин Тошкентдаги барча ҳамда вилоятлардаги мингга яқин мактаб ўқувчиларнинг ота-оналарига қоғоз кундалик харид қилиш ўрнига унинг электрон муқобили Kundalik.com'га обуна бўлиш зарурлигини маълум қилади.

Электрон Кундалик жорий этилаётган Республиканинг қолган ҳудудларидаги мактаблардаги ота-оналарга мактаб маъмурияти томонидан бу ҳақда эълон қилинади.

Kundalik.com'га обуна бўлиш баҳоси қоғоз кундаликнинг ўртача баҳосига тенг (бир йилга 10 минг сўм). Дастлабки ой давомида ота-оналар тизимдан синов тариқасида фойдаланиш имконияти мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0