БССТ Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасига изоҳ берди

418
(Янгиланган 13:03 12.08.2020)
БССТ жараёни бўйича, бунинг учун ташкилот экспертлари янги маҳсулот сифатини қайта текшириб, унинг халқаро даражада вакциналар ишлаб чиқариш стандартларига қанчалик мувофиқ келишини аниқлашлари лозим

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) янги турдаги коронавирус COVID-19га қарши рўйхатга олинган дунёдаги биринчи вакцинанинг таъсири ва хавфсизлигини баҳолаш масаласида Россия ҳукумати билан алоқада бўлиб турибди. Бу ҳақда БССТ расмий вакили Тарик Язаревич маълум қилган.

"Биз Россия ҳукумати билан мулоқотдамиз. Ҳозирда БССТ томонидан вакцина сифатини қайта баҳолаш устида музокаралар олиб борилмоқда", - деб айтган Язаревич.

БССТ вакилининг айтишича, вакцинанинг тезлаштирилган ишлаб чиқарилиши дорининг хавфсизлиги эвазига амалга ошиши керак эмас. БССТ жараёни бўйича, бунинг учун ташкилот экспертлари янги маҳсулот сифатини қайта текшириб, унинг халқаро даражада вакциналар ишлаб чиқариш стандартларига қанчалик мувофиқ келишини аниқлашлари лозим.

Сал аввал COVID-19га қарши эмланиш кунида нималар қилиш мумкин эмаслиги бўйича шифокор тавсияси ҳақида хабар берган эдик.

418
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1283)
Лидия Графова

"Россия миграцияси виждони": мигрантлар ҳимояси учун 500 мақола ёзган журналист вафот этди

168
Лидия Графова миграция масалаларига бағишлаб 500дан ортиқ мақолалар ёзган. У олтита китоб ва 11та ҳужжатли фильм муаллифидир. Графова — "Россия олтин қалам" мукофоти лауреати

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Таниқли журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Лидия Графова 82 ёшида оламдан ўтди. У узоқ давом этган бетобликдан сўнг Москвадаги клиникалардан бирида ҳаёт билан видолашди, деб хабар қилмоқда Россия журналистлари уюшмаси.

Уюшма журналист аёлнинг яқинлари, қариндошлари, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия билдириб қолган.

Графова ўзининг бутун умрини бутун дунё бўйлаб мигрантлар ва қочқинларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам беришга бахшида этган, шу учун аёлни ҳақли равишда "Россия миграциясининг виждони" дея аташади.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг ишларида ҳар бир инсон қалбига нисбатан ўта эҳтиёткорона муносабатни илғаш мумкин.

Журналист аёл РФдаги биричи мигрантларга кўмак берувчи "Фуқаролик кўмаги" жамоатчилик ташкилоти ҳаммуассиси саналади, у "Кўчиб ўтишга кўмаклашувчи ташкилотлар форуми" халқаро жамоатчиоик ҳаракатини ташкил этган. Шунингдек, "Миграция, XXI аср" журналининг бош муҳаррири ва асосчиси ҳисобланади.

Журналистика соҳасида узоқ йиллик фаолияти давомида Графова миграция сиёсатидаги муаммоларга бағишлаб 500дан ортиқ мақолалар ёзган.

Олтита китоб ва 11 та ҳужжатли фильм муаллифидир. 2003 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилдан "Йилнинг энг яхши ҳуқуқ ҳимоячиси-журналисти" унвонини қабул қилган.

2005-йилда Графова Россиядан тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзоди тавсия этилган камсонли аёлларнинг бири бўлди.

2008 йилда Графова журналистика соҳасининг олий мукофоти - "Россия олтин қалами"ни қўлга киритган. 2010-йилда Москва мэри Графовани босма ОАВ соҳасида ҳукумат мукофоти билан тақдирлаган.

168
Шавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с праздником

Тошкент ҳокимияти 1 млрд сўмга президент портретларини сотиб олган - ОАВ

308
Маълумот учун, "Колорпак"» томонидан чиқарилган президент портретининг улгуржи нархлари 322 минг сўм (59×71см) ва 207 минг сўмни (49×42) ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Тошкент ҳокимининг бошқарув аппарати 4965 дона президент портретларини сотиб олган. Уларнинг умумий қиймати 999,05 миллион сўмга тенг. Бу ҳақда маълумотларни Давлат харидлари порталига юкланган ҳужжатда кўриш мумкин, деб хабар қилган "Дарё" нашри блогер Отабек Бакировга таянган ҳолда.

2020 йил 19 майдаги шартномага кўра, портретлар "Колорпак" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Буюртмага кўра, ҳар бири 200 минг сўмлик 2894 дона 59×71 лик портрет (жами 665,6 миллион сўм), ҳамда 2071 дона 49×42лик портрет (жами 333,4 миллион сўм) сотиб олинган.

Маълумот учун, "Колорпак"» томонидан чиқарилган президент портретининг улгуржи нархлари 322 минг сўм (59×71см) ва 207 минг сўмни (49×42) ташкил қилади.

Аввалроқ "Колорпак"нинг июнь ойида янги "Таълим" дарслигининг 6 миллион нусхасини ва "Информатика" бўйича 2 миллион нусхасини нашр этиш бўйича бош пудратчисига айлангани ҳақида хабар берилганди. Компания шартномани ўқув йили бошланишидан 2,5 ой олдин қабул қилди ва бу билан бошқа ноширлар билан тузилган шартномалар ўзгартирилди.

308

Польшадан Ўзбекистонга гуманитар ёрдам олиб келинди

30
(Янгиланган 12:17 26.11.2020)
Польша Ўзбекистонга пандемияга қарши курашиш учун 214 минг долларлик миқдорида бўлган гуманитар ёрдам юборди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Польша коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга гуманитар ёрдам юборди. Махсус самолёт республикага шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекция воситалари, термометрлар ва дори-дармонларни етказиб берди, деб хабар қилди Польша ҳукумати.

1 / 4
Польша передала Узбекистану гуманитарную помощь для борьбы с COVID-19
Юкнинг умумий қиймати тахминан 214 минг долларни ташкил этади.

Қўшни Қозоғистон ҳам ёрдам етказилди - 53,4 минг доллар миқдорида дезинфекцияловчи воситалар ва дорилар юборилди.

Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Яблонскийнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон Польшанинг Марказий Осиёдаги энг муҳим шериклар ҳисобланади, тақдим этилган гуманитар ёрдам  - бу мамлакат ҳукуматлари ўртасида халқаро бирдамлик белгисидир.

Шунингдек, Яблонский бу ташаббус Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги қадам бўлишига умид билдирди.

30