Самолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways

Ўзбекистон тоифаларга ажратилган авиа-рейслар рўйхатини тасдиқлади

854
(Янгиланган 23:51 12.08.2020)
Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди.

Мазкур қарорга асосан:

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган - яшил рейслар орқали (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистонга кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;

- коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган - сариқ рейслар орқали — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистонга кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;

- коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган - қизил рейслар орқали (эвакуация рейслари) — Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди.

Мазкур рўйхатга асосан:

- яшил рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония;

- сариқ рейслар сифатида – Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно), Озарбайжон;

- қизил рейслар сифатида бошқа барча давлатлар белгиланди.

Юқоридагилардан ташқари жамоавий (коллектив) иммунитет шаклланиши жараёнини мониторинг қилиб бориш мақсадида антитаначалар (иммунофермент) таҳлилини ўтказиш чораларини кўриш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, мутасадди вазирлик ва идораларга оммавий ахборот воситаларида маданий-маърифий ва кўнгилочар мазмундаги кўрсатув, эшиттириш ва материалларни кўпайтириш, шунингдек ижтимоий масофани таъминлаган ҳамда санитария-эпидемиология талабларига риоя этган ҳолда театр, кинотеатр, концерт ва бошқа тадбирларни ташкил этиш юзасидан асослантирилган таклифлар киритиш вазифалари белгиланди.

854
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1293)
Российская вакцина против COVID-19 может появиться в СНГ

БМТда "Спутник V" вакцинаси тақдимоти ўтказилади

68
"Спутник V: COVID-19га қарши вакцина" виртуал тадбири БМТ Бош ассамблеяси махсус сессияси майдонларида бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Иккинчи декабр куни Россиянинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси тақдимотини ўтказадилар.

"Тадбирда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриев иштирок этишади", — деб хабар қилди РИА Новостига доимий ваколатхона матбуот-котиби Федор Стржижовский.

У шунингдек, "Спутник V: COVID-19га қарши вакцина" виртуал тадбири БМТ Бош ассамблеяси махсус сессияси майдонларида бўлиб ўтишини қўшимча қилди. Мажлисда Россия препарати тўғрисида янада батафсил маълумотлар тақдим этилади, деб қўшимча қилди агентлик суҳбатдоши.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёз ойи охирида COVID-19 профилактикасига қарши дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказган эди. Гамалея номидаги НИЦЭМда ишлаб чиқилган препаратга "Спутник V" номи берилди. Вакцина ўрганилган ва ишончли инсон аденовирус векторлари платформасида яратилди. Бундай метод асосида яратилган вакцинанинг асосий устуворликлари - хавфсизлиги, самарадорлик ва узоқ муддатли негатив оқибатларнинг йўқлиги билан изоҳланади.

68
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1293)

Сингапур дунёда биринчи бўлиб сунъий ишлаб чиқарилган товуқ гўштини сотишга рухсат берди

126
Сунъий равишда ўстирилган гўшт ишлаб чиқарувчи америкалик тадбиркор ўз маҳсулотини Сингапурда ишлаб чиқаришга рухсат олди, аммо бундай товуқни оддий истеъмолчилар қачон таътиб кўришлари мумкин бўлади, ҳозирча номаълум

ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. Сингапурда дунёда илк бор лабораторияда етиштирилган товуқ гўшти озуқа маҳсулоти сертификатини қўлга киритди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Калифорнияда жойлашган Eat Just компанияси технологиялари асосида сунъий товуқ гўшти етиштирилди. Фирма эндиликда Сингапурда ҳам ўз филиалларини очмоқчи, бу иш амалга оширилгач, бундай гўштга ресторанларда ҳам буюртма берса бўлади. Аниқ муддатлар ҳозирча айтилмаяпти.

Лабораторияларда тирик ҳужайралардан сунъий гўшни етиштиришдан мақсад - жониворларни ўлдирмасдан туриб, гўшт ишлаб-чиқаришни йўлга қўйишдан иборат.

Ўтган йили россиялик олимлар янги туғилган бузоқ ҳужайраларидан сунъий гўшт етиштиришга муваффақ бўлишгани ҳақида хабарлар берилган эди. Ўшанда берилган прогнозларда сунъий гўштни саноат кўламларида 2023 йилга келиб ишлаб чиқариш мумкин бўлиши ҳақида айтилган. Айни вақтда "инсонпарварлик" гўшт истеъмолининг энг катта камчилиги бу маҳсулот нархи бўлиб қолмоқда.

126
Вспышки на Солнце, архивное фото

Қуёш Ерга қачон хавф солишни бошлайди - Россия ФА жавоби

22
Россия Фанлар академияси космик тадқиқотлар институти директори Қуёш Ерга қачон хавф солишни бошлашини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Қуёш ўз умрининг ярмини яшаб бўлди ва бир неча юз миллион йилдан сўнг ҳаддан ташқари иссиқлик билан Ерга хавф солишни бошлайди, деди Россия Фанлар академиясининг космик тадқиқотлар институти директори Анатолий Петрукович. РИА Новости хабарига асосан.

"Бизнинг юлдуз пайдо бўлганда, ҳозиргига қараганда совуқроқ бўлган. Вақт ўтиши билан у аста-секин қизимоқда ва ундан чиқаётган нурланиш оқими ўсмоқда. Замонавий тушунчаларга кўра, Қуёш бир неча юз миллион йилдан сўнг, Ерга таҳдид сола бошлайди, чунки ундан келадиган иссиқлик оқими, Ернинг замонавий иқлими учун ортиқ даражада кўп бўлади", - деди олим.

Бироқ, инсоният бу муаммони қандайдир тарзда ҳал қилиш учун, масалан, атмосферани тартибга солиш ёки Ердан учиб кетиш учун жуда кўп вақтга эга.

Петрукович таъкидлашича, Қуёш тахминан 4,5 миллиард йил яшади ва ҳозирги ҳолатида яна шунча миқдорда вақт бўлади. "Бу шундай юлдуз учун одатий ҳаёт цикли. Сўнгги босқичга келганда, у қизил гигантга айлана бошлайди, кенгаяди ва ҳатто Ерни ютиб юбориши мумкин", - деб қўшимча қилди эксперт.

22