Ўзбекистонда 15 августдан маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари босқичма-босқич тикланади

282
(Янгиланган 11:11 14.08.2020)
Тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқишига йўл қўйилмайди.

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Ўзбекистонда 15 августдан маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновлари бошланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилмоқда.

Маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновини ташкил этишда доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонлари (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш ҳамда ҳавосини зарарсизлантириш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан жорий йил 15 августдан бошлаб маҳаллий йўналишларда босқичма-босқич поездлар ҳаракати қайта тикланади.

Жумладан:

Юқори тезликда ҳаракатланувчи Afrosiyob поездлари Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Тошкент йўналишида 2 та,
Тошкент – Самарқанд – Қарши – Тошкент йўналишида 1 та шунингдек, Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида 2 та йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.

Маҳаллий йўналишларда авиа қатновларни тиклаш жараёни ҳам босқичма-босқич амалга оширилади. Хусусан, “Uzbekistan airways” авиакомпанияси томонидан 15 август санасидан эътиборан Тошкент – Нукус – Тошкент, Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида ҳафтасига уч маротабадан, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида эса ҳафтасига икки маротабадан парвозларни амалга ошириш бошланади.

Йўловчилардан поездлар ва самолётлар бортига чиқишда, вокзал ва аэропортлар ҳудудида ҳамда йўл давомида санитария гигиена қоидаларига доимий равишда қатъий риоя қилишлари талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши каби карантин чекловлари 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақланиб қолинади. Тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқишига йўл қўйилмайди.

282

Андижондаги қийноқ воқеаси: тергов якунланди

358
Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104, 227, 234 ҳамда 235 моддалари билан айб эълон қилинган

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Жорий йилнинг май ойида Андижон шаҳар Ички ишлар органлари Фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлими ходимлари фуқаро А.Абдукаримовни ноқонуний ушлаб турган ҳолда иқрорлик кўрсатуви беришга мажбурлаш мақсадида зўрлик ишлатиб босим ўтказишган. Оқибатда А.Абдукаримов вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси иш юритувига олиниб, тергов ҳаракатлари ўтказилган.

Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104 (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 227 (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш), 234 (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ҳамда 235 (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) моддалари билан айб эълон қилиниб, 5 нафарига “қамоққа олиш” ва 1 нафарига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиет чоралари қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судига мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилди.

358
Зироат Мирзиёева

Зироат Мирзиёева фонди ҳаво сифат мониторингини ўтказишда қатнашмоқда

271
(Янгиланган 12:25 22.10.2020)
Транспорт воситаларидан чиқаётган зарарли ис-газлар, саноат чиқиндилари ва экотизимнинг бузилиши йилдан-йилга ҳавонинг ифлосланишига олиб келяпти. Оқибатда, онкологик, нафас респиратор ва юрак-қон томир касалликларининг кўлами ортиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. БМТнинг Атроф-муҳит дастури (ЮНEП), БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, БМТнинг Тараққиёт дастури, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат қўмитаси ва бошқалар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида ҳаво сифати, унинг мониторинги ҳамда ҳолатига оид маълумотлар очиқ-ошкоралиги масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда "Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева иштирок этиб, ушбу масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, дейилади фонд матбуот-хизмати тарқатган хабарда.

Таъкидланишича, транспорт воситаларидан чиқаётган зарарли ис-газлар, саноат чиқиндилари ва экотизимнинг бузилиши йилдан-йилга ҳавонинг ифлосланишига олиб келяпти. Оқибатда, онкологик, нафас респиратор ва юрак-қон томир касалликларининг кўлами ортиб бормоқда.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун, аввало ҳавонинг сифат мониторингини ўтказиш, яъни турли моддалардан ифлосланиш даражасини ўлчаш зарур. Ушбу таҳлил натижалари бўлганидагина ҳавонинг ифлосланиши ва бунинг инсон саломатлигига салбий таʼсирини камайтириш чораларини кўриш мумкин.

"Ҳавонинг ифлосланиши чегара билмайди. Бу барчамизга таъсир қилади ва биз ушбу муаммони ҳал қилиш учун кучларни – ҳукуматлар, нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамияти, илмий доиралар, бизнес ва саноат соҳасини бирлаштиришимиз керак. Ҳар бир инсон тоза ҳаводан нафас олишга ҳақлидир. Ҳозир, глобал соғлиқни сақлаш инқирозига дуч келган пайтимизда, бу айниқса муҳим", — дея таъкидлаб ўтган БМТ Атроф-муҳит дастурининг Европа минтақавий бюроси директори Бруно Поззи.

"Замин" фонди ҳамда ЮНEП кўмагида Гидрометеорология хизмати маркази томонидан «Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг мониторингини автоматлаштириш» лойиҳаси уч босқичда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Бугунги кунда лойиҳанинг биринчи босқичи якунланиб, 63 та кузатув пункти ягона таҳлилий марказга бирлаштирилди. Мониторинг натижалари monitoring.meteo.uz  очиқ онлайн платформаси ва AirUz мобил иловасида эълон қилиб борилади.

Иккинчи босқичда бутун республика бўйлаб автоматик ҳаво мониторинги станцияларини ўрнатиш ва ҳаво мониторинги учун халқаро стандартларни жорий этиш кўзда тутилган.

Учинчи босқичда мониторинг натижалари республикадаги Ягона геоинформацион маълумотлар базасига киритилиб, халқаро ахборот тизимларига интеграцияланади.

Грант маблағлари асосида ўрнатиладиган ушбу станциялар тўлиқ ишга тушиши натижасида, ҳаво сифати мониторинги халқаро стандартларга мувофиқ ҳар соатда олиб борилади. Фуқаролар ўзи истиқомат қиладиган жойининг ҳавосини ифлосланганлик даражасини ва унинг сабабларини аниқ билиш имконига эга бўлади.

271
Не дали взять живым или мертвым: Атамбаев сделал заявление

Алмазбек Атамбаев очлик эълон қилди

0
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев МХДҚ изоляторидан пойтахтдаги 1-тергов изоляторига олиб ўтилгани сабабли очлик эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳибсхонасидан пойтахтдаги 1-тергов изоляторига кўчирилиши муносабати билан очлик эълон қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев РИА Новостига маълум қилди.

"У СИЗО-1га ўтказилди. Шу муносабат билан у очлик эълон қилди", - деди адвокат.

МХДҚ СИЗО - қамоқхонаси Қирғизистон махсус хизматлари биносидаги тергов изолятори ҳисобланади. Одатда коррупцияда гумон қилинадиган юқори лавозимли мансабдор шахслар ёки жамоат ва миллий хавфсизликка таҳдид солувчи шахслар, давлат қўмитаси ходимлари томонидан ушланган - террорчилар, экстремистлар, чет эллик ёлланма жиноятчилар жойлаштирилади.

СИЗО-1 - Бишкек марказидаги тергов ҳибсхонаси бўлиб, у ерда пойтахт ва Чуй вилоятида жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахслар сақланади.

6 октябрга ўтар кечаси тартибсизликлар шароитида собиқ президент тарафдорлари томонидан Миллий хавфсизлик идораси қамоқхонасидан озод қилинганди. Бироқ, 10 октябрь куни у яна махсус хизмат ходимлари томонидан қўлга олинди.

0