Навоийда замонавий пляж очилади

478
Соҳил бўйида барпо этилаётган пляж, дам олиш ва соғломлаштириш маскани ҳамда аквапаркнинг умумий қиймати 6 млн долларни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. 16 август куни бухоролик фаол тадбикорлар томонидан Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ҳудудида жойлашган Тўдакўл сув омборини энг сўнгги замон талабларига мос равишда соҳил дам олиш масканига айлантирилган "Silk Road Family Resort" сайёҳлик пляж зонасининг расмий очилиш маросими ўтказилади.

Очилиш маросими Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Бухоро вилоят департаменти ҳамда Навоий вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов яқинда Бухоро вилоятига ташрифи давомида маҳаллий мутасаддилар иштирокида қатор сайёҳлик объектлари сингари мазкур дам олиш масканида ҳам бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишган ва зарур тавсияларни берган эди.

Жаҳон талабларига жавоб берувчи ушбу дам олиш маскани лойиҳасига кўра, олиб борилган қурилиш жараёнлари якунида соҳил бўйида барпо этилаётган пляж дам олиш соғломлаштириш маскани ва аквапаркнинг умумий қиймати 6 млн долларни ташкил этади.

Шунингдек, ушбу сайёҳлик объекти пляж, бассейн, аквапарк, кичик  "Диснейланд", 50 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, дам олиш тапчанлари, ресторан, ёзги терасса, SPA-салон, табиат қўйнидаги ўйингоҳ, тиббиёт бурчаги, соғломлаштириш маскани, спорт майдони, автотураргоҳ ва махсус сув транспортлари каби турли қўшимча хизматларни ҳам ўз ичига олади.

Комитет по развитию туризма РУз
Открывается новый современный курорт "Silk Road Family Resort"

Очиқ осмон остида ўтказиладиган бир-биридан қизиқарли концерт ва шоу дастурлари меҳмонларнинг мароқли дам олиши учун хизмат қилади.

478

Ўзбекистон 1 октябрдан ўз чегараларини тўлиқ очмоқда

1322
(Янгиланган 21:47 17.09.2020)
Республика махсус комиссияси қарори асосида, хорижий давлатлардан авиа, темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали Ўзбекистонга келувчи шахсларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. 2020 йил 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди.

Шу муносабат билан аввал жорий қилинган чекловлар бекор қилинади.

Масъул идораларга чет давлатлар мутасадди идоралари билан музокаралар ўтказиб, барча турдаги халқаро қатновлар (авиа, темир йўл, автобус қатновлари) сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берилди.

1 октябрдан бошлаб, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади.

Шунингдек, хориждан Ўзбекистонга кириб келишнинг янги тартиби эълон қилинди

Республика махсус комиссияси қарори асосида, хорижий давлатлардан авиа, темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали Ўзбекистонга келувчи шахсларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилади.

Сўнгги 14 кун давомида "яшил" давлатда (Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финландия, Латвия, Австрия ва Япония) бўлиб турган шахслар – Ўзбекистон ҳудудига тўғридан тўғри киритилади.

"Сариқ" (Озарбайжон, Беларус, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ҳамда "қизил" давлатлардан (қолган барча давлатлар) кириб келаётган шахслар – сўнгги 72 соат давомидаги коронавирусга ПЗР тести манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

Агар шахс сўнгги 72 соат ичида коронавирусга тест топширмаган бўлса ёки шахсда коронавирус инфекциясининг аломатлари (йўтал, иситма ва б.қ.) мавжуд бўлса, Ўзбекистонга келганидан сўнг ўтказиш пункти (аэропорт, вокзал ёки бошқа) ҳудудида ўз ҳисобидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтади ҳамда Ўзбекистон ҳудудига киритилиб, 14 кунга меҳмонхонага ёки уй карантинига юборилади.

Ўзбекистонга келаётган шахслардан 14 кун давомида меҳмонхонада ёки уй карантинида бўлиш мажбуриятини зиммасига олиш тўғрисида тилхат олинади.

Текширув натижалари мусбат бўлган тақдирда, шахс белгиланган тартибда карантин маркази ёки хоҳишига кўра меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

1322
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте

Талабаликка имтиёзли қабул қилинганлар рўйхати тасдиқланди

592
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари бакалавриат таълим йўналишларига тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат гранти асосида республика олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинади

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Давлат комиссияси имтиёзли асосда талабаликка қабул қилинганларни тасдиқлади, улар орасида спортчилар ҳам бор.

Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг баёни қабул қилинди. Унга кўра, Халқаро ва Республика олимпиадалари ғолиблари, Зулфия мукофоти совриндорлари, спорт мусобақалари ғолиблари шунингдек, Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг офицерлар, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги, ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизматни ўташда ярадор бўлган, контузия, шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг тегишли тавсияномаларга эга фарзандлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари бакалавриат таълим йўналишларига тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат гранти асосида республика олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг "2020-2021-йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Сўх туманининг спорт соҳасидаги олий маълумотли тренерларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Сўх туманига 2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг "Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)" бакалавриат таълим йўналишининг махсус сиртқи таълим шаклига 7 та мақсадли қабул кўʻрсаткичлари ажратилди.

Спорт вазирлиги матбуот-хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни яна-да такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва ПараОсиё ўйинлари, Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1-3-ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар олий таълим муассасаларига (тиббиёт бакалавриат таълим йўналишларидан ташқари) белгиланган қабул параметрларидан ташқари қоʻшимча давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1 000 талик рўйхатдан жой олган Россия Федерацияси олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш бўйича мурожаат этган 1 043 нафар фуқаронинг мурожаатлари қондирилади.

592

30 миллиондан ошиб кетди. COVID бўйича жаҳон статистикаси янгиланди

29
(Янгиланган 12:43 18.09.2020)
Портал маълумотларига кўра, дунёда ҳозирга қадар коронавирус инфекциясини юқтирган инсонлар сони 30 181 110 нафарга етган. Улардан ярмидан кўпи, коронавирусни юқтирганлар сони энг кўп бўлган учта давлат ҳиссасига тўғри келади.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Дунёда пандемия бошланганидан буён аниқланган коронавирус ҳолатлари 30 миллиондан ошиб кетди. Жонса Хопкинс томонидан эълон қилинган маълумотлар шундан далолат бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, дунёда ҳозирга қадар коронавирус инфекциясини юқтирган инсонлар сони 30 181 110 нафарга етган. Улардан ярмидан кўпи, коронавирусни юқтирганлар сони энг кўп бўлган учта давлат ҳиссасига тўғри келади.

17 сентябр куни бир суткада дунё бўйича 314 минг киши инфекцияни юқтирган.

Коронавирусга чалиниш ҳолати энг кўп АҚШда аниқланган – 6,6 миллион ҳолат, Ҳиндистонда – 5,2 миллион ва Бразилияда – 4,4 миллион. Россия 17 сентябр ҳолатига кўра 1,08 миллион кўрсаткич билан тўртинчи ўринда келмоқда.

Инфекция оқибатида 945 минг киши вафот этган (қурбонлар сони АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда энг кўп).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 17 сентябр соат 10.00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи 50 мингга яқинлашган.

29