Открытие границы между Киргизией и Казахстаном

Қирғизистон чет эл фуқаролари учун чегараларини очишга тайёрланмоқда

308
Таъкидланишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролари Қирғизистонга кириши мумкин бўлган давлатлар рўйхатини тасдиқлайди.

ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Чет эл фуқароларини қабул қилишни босқичма-босқич қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди, айрим тоифадаги чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Қирғизистонга кириш ҳозирдан соддалаштирилди, дея хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.

Жорий этилган ўзгаришларга кўра, Қирғизистонга қуйидаги тоифага мансуб фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар киришлари мумкин:

хорижий давлатлар фуқаролари ва Қирғизистон Республикаси университетларида таҳсил олаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар (ўқиш жойидан маълумотнома асосида);

Қирғизистон Республикасида доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

Қирғизистон Республикаси ҳудудидаги тиббий муассасаларга даволаниш учун йўл олган хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (ҳужжат билан тасдиқланган ҳолда);

яқин қариндошларнинг дафн маросимига борадиган хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (яқин қариндошлик алоқалари ва ўлим фактлари ҳужжатли равишда тасдиқланиши шарт).

"Бундан ташқари, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ оқибатларни минималлаштиришга қаратилган иқтисодий чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида хорижий давлатлар фуқароларини ўтказишни босқичма-босқич тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди", дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, эпидемиологик вазият барқарорлашишига қараб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар ойда икки марта (биринчи ва ўн бешинчи саналарда) қайта кўриб чиқиладиган тегишли мамлакатлар рўйхатини тасдиқлайди.

Рўйхатга киритилган чет элликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қирғизистон чегарасини кесиб ўтишлари мумкин, дея қўшимча қилинган хабарда.

Қирғизистон ҳукумати COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йил март ойида мамлакатга чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар киришига чеклов ўрнатган эди.

308
Самолет Airbus-320. Архивное фото

Япония дунёнинг турли давлатларидан Ўзбекистонга VIP чартер рейсларни ташкил қилмоқчи

163
JAL Business Aviation авиакомпанияси вакиллари Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдириб, Ўзбекистон ва Япония ўртасида туристик оқимни ошириш орқали ҳамкорликни ташкил қилишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Япониянинг Marubeni компаниясининг Ўзбекистандаги ваколатхонаси раҳбари Нагахито Миёси билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда Туризм қўмитаси матбуот-хизмати.

Учрашувда томонлар Marubeni ва Japan Airlines (JAL) компанияларига тегишли JAL Business Aviation авиакомпанияси томонидан Ўзбекистонга Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан чартер, жумладан VIP чартер рейсларини ташкил қилиш ва уларни сонини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилишди.

Авиакомпания вакиллари Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдириб, Ўзбекистон ва Япония ўртасида туристик оқимни ошириш орқали ҳамкорликни ташкил қилишни таклиф қилди.

Мазкур масала юзасидан Қўмита раиси ўринбосари Улуғбек Азамов ва авиакомпания вакиллари маҳаллий туроператорлар билан учрашув ташкил қилишга келишишди.

Учрашувда авиа-компанинянинг Лондондаги офиси ҳамкорлигида Европа мамлакатларидан Ўзбекистонга чартер рейсларини йўлга қўйиш таклифи кўтарилиб, ушбу ташаббус Япониялик ҳамкорлар томонидан маъқулланди ва пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашиши билан эришилган келишувлар юзасидан тез орада ташкилий ишларни амалга оширилиши билдирилди.

Маълумот учун, Marubeni Япониянинг 5 та энг йилик турли хил фаолият билан шуғулланувчи компанияларидан бири ҳисобданади. Японияда 30 та бўлим ва дунёнинг 79 мамлакатида 158 та офиси мавжуд. Japan Airlines (JAL) компанияси Осиёнинг энг йирик авиакомпанияларидан биридир. Компания дунё бўйича 120 дан ортиқ аэропортларда доимий ички ва халқаро ташишларни амалга оширади. JAL Business Aviation компанияси премиум тоифадаги мижозларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган авиакомпания ҳисобланади.

163

Ўзбекистон мактабларда таътиллар жадвали ўзгариши мумкинми - тафсилотлар

110
озирча таътил кунларига ўзгартириш киритиш режалаштирилмаган, таътил кунларининг ўзгариши зарурияти юзага келганда Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилади ва бу ҳақда кенг жамоатчилик хабардор қилинади.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

кузги таътил- 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишқи таътил- 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил - 26 майдан- 1 сентябрга қадар давом этади.

1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумки, пандемия шароитида ўқув йили 14 сентябрдан бошланди. Ҳозирча таътил кунларига ўзгартириш киритиш режалаштирилмаган, таътил кунларининг ўзгариши зарурияти юзага келганда Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилади ва бу ҳақда кенг жамоатчилик хабардор қилинади.

110
Узбекские милиционеры рядом с патрульной машиной

Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилди. У вафотидан олдин хат ёзиб қолдирган

260
Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бош прокуратура матбуот-хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятида мактаб директори ўз жонига қасд қилганлиги, вафотидан олдин хат ёзиб қолдирганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Мактубда келтирилишича, директор суиқасд олдидан хат ёзган ва унда барча ҳамкасбларидан коррупцияга йўл қўймасликни ўтиниб сўраган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

260