Беларусга алоқаси йўқ: Ўзбекистон ИИВ митинглар ҳақидаги қонун лойиҳасига шарҳ берди

© SputnikАкция "Бессмертный полк" в Ташкенте на территории комплекса "Братские могилы"
Акция Бессмертный полк в Ташкенте на территории комплекса Братские могилы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИВ фуқароларга мамлакатнинг амалдаги қонунчилигида йиғилиш, митинг ва намойишлар тушунчалари, уларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслигини эслатиб ўтган

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 18 август куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталига жойлаштирилган "митинг ва намойишлар тўғрисидаги" янги қонун лойиҳаси ва Беларусдаги тартибсизликлар ўртасида боғлиқлик йўқлиги ҳақида баёнот берди.

Протесты в Беларуси - Sputnik Ўзбекистон
Беларусдаги норозиликлар Ғарб томонидан ташкиллаштирилган - РФ ФК

Эслатиб ўтамиз, ИИВ томонидан ушбу ҳужжат матни эълон қилингач, ижтимоий тармоқларда Беларусда ўтказилаётган оммавий норозилик намойишлари ушбу қонунни қабул қилиш заруратини туғдиргани ҳақида турли фикрлар билдирила бошлаган эди. Ўзбекистон ИИВ бу мазмундаги изоҳларни "ноўрин", дея қайд этиб ўтган.

ИИВ фуқароларга мамлакатнинг амалдаги қонунчилигида йиғилиш, митинг ва намойишлар тушунчалари, уларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслигини эслатиб ўтган.

Вазирлик таъкидига кўра, мазкур ҳуқуқий бўшлиқ ҳанузгача, Ўзбекистон Конституциясининг 33-моддаси (Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга)да кўрсатилган қоидаларни  тўлиқ рўёбга чиқаришга имкон бермасдан келмоқда. 

Пара на скутере перед ОМОНом во время акции протеста после закрытия избирательных участков на президентских выборах в Беларуси - Sputnik Ўзбекистон
Беларусда намойишчилар ва ОМОН ўртасида тўқнашувлар юз берди - видео

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти қошидаги Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг 2019 йил 22 декабрда Ўзбекистонда ўтказилган парламент сайловлари бўйича якуний ҳисоботидаги ҳам камчилик сифатида республикада фуқароларнинг ижтимоий фаолликларини тартибга солувчи бирорта норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги кўрсатилган.

"Шунга асосан, вазирлик томонидан мазкур йўналишдаги халқаро (РФ, АҚШ, Германия, Франция, Эстония, Озарбайжон, Туркманистон, Тожикистон Қирғизистон, Қозоғистон) тажрибани чуқур ўрганган ҳолда юқорида кўрсатилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган", - дея аниқлик киритган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги. 

Таъкидланишича, мазкур қонунни қабул қилишдан асосий мақсад, фуқароларнинг ўз ижтимоий фаолликларини митинг, йиғилиш ва намойишлар кўринишида амалга оширишга қаратилган конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, шунингдек уларнинг ушбу соҳадаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат.

Янгиликлар лентаси
0