Открытие границы между Киргизией и Казахстаном

Қирғизистон 31 мамлакат фуқаролари учун ўз чегарасини очди рўйхат

750
Таъкидланишича, Қирғизистонга киришга рухсат берилган мамлакатларда COVID-19 билан боғлиқ вазият барқарорлашган. Ушбу рўйхатга Қозоғистон, Туркманистон, Россия, Туркия, БАА ва бошқа давлатлар киритилди.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика штаби фуқароларига Қирғизистонга киришга рухсат берилган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.

Мамлакатлар рўйхати:

* Россия;

* Грузия;

* Озарбайжон;

* Арманистон;

* Беларусь;

* Қозоғистон;

* Туркманистон;

* Бельгия;

* Австрия;

* Буюк Британия;

* Германия;

* Ирландия;

* Исландия;

* Италия;

* Латвия;

* Литва;

* Лихтенштейн;

* Люксембург;

* Португалия;

* Туркия;

* Швейцария;

* Швеция;

* Қатар;

* БАА;

* ХХР;

* Малайзия;

* Жанубий Корея;

* Покистон;

* Словения;

* Қувайт;

* Япония.

Таъкидланишича, рўйҳатда келтирилган мамлакатларда эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда.

Аввалроқ, чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Қирғизистонга киришлари соддалаштирилгани ҳақида хабар берилган эди. Мамлакатлар рўйхати Қирғизистон ССВнинг 2020 йил 20 августдаги буйруғига биноан қайта кўриб чиқилган.

750
Каннабис в Узбекистане: будет ли легализован медицинский препарат

Ўзбекистонда техник каннабис етиштириш учун тўланадиган бож миқдори тасдиқланди

187
(Янгиланган 20:17 05.12.2020)
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги техник каннабис иқтисодий ва экологик жиҳатдан Ўзбекистон иқлимига мос ўсимлик ҳисобланиб, унинг ўзига хос жиҳатлари мавжудлиги борасида маълумот берган эди.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Техник каннабис етиштириш билан шуғулланиш учун тўланадиган бож миқдори тасдиқланди, деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.

Ўсимликни етиштириш учун 3000 та базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ), импорт (экспорт), қайта ишлаш, сақлаш, сотиш (чиқариш), сотиб олиш ва ташиш учун - буларнинг ҳар бири учун 200 БҲМ (тахминан 44,6 миллион сўм)дан тўғри келади.

Ушбу турдаги фаолият билан шуғулланиш учун лицензиялар олиш мақсадидаги божлар миқдори 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг 17-моддасида кўрсатилган.

Лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан берилади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги техник каннабис иқтисодий ва экологик жиҳатдан Ўзбекистон иқлимига мос ўсимлик ҳисобланиб, унинг ўзига хос жиҳатлари мавжудлиги борасида маълумот берган эди.

Жумладан, вазирлик изоҳига кўра:

- каннабис энг тез ўсувчи экинлардан бири бўлиб, пахта билан солиштирганда, 1 гектардан 4 баробар кўп целлюлоз олинади;

- ўсимликка қишлоқ хўжалиги кимёвий препаратларини нисбатан камроқ ишлатилади ҳамда сувни анча кам талаб қилади;

- атроф-муҳитни ифлосланишлардан тозалаш имконини беради;

- айланмадан чиқиб қолган ерларни тиклаш учун тупроқдан кадимий ва бошқа заҳарли моддаларни чиқариб олишда ниҳоятда фойдали;

- 110 кун ичида ўсимлик 2-3 метрга етади ва бу бир мавсумда бир нечта ҳосил олиш имконини беради;

- жаҳонда 40 дан ортиқ давлатларда техник каннабисдан саноат мақсадларида фойдаланиб келинмоқда.

187
Контрольно-пропускной пункт  на границе c Кыргызстаном

Қирғизистон ўз чегарасини барча давлатлар фуқаролари учун очди

229
(Янгиланган 17:35 05.12.2020)
Сал аввал республикага 33та давлат фуқароларигагина киришга рухсат берилган эди. Айни вақтда барча таъқиқлар олиб ташланганлиги маълум қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Қирғизистон ҳукумати "Манас", "Ўш", "Иссиқ-Кўл" халқаро аэропортлари орқали кириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ўтказиш тўғрисида қарорни қабул қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Сал аввал мамлакатга 33та давлат фуқаролари кириши мумкинлиги айтилган эди. Ҳозирда барча чекловлар олиб ташлангани маълум қилинмоқда.

"2020 йилнинг 4 декабридан бошлаб чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Қирғизистон Республикасига авиа-ташувлар орқали қонунчиликда ўрнатилган тартибда кириб келишлари мумкин", - дейилади вазирлик релизида.

Идора хабарига кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар COVID-19 йўқлиги ҳақидаги ПЦР-таҳлил натижаларини тақдим этган тақдирдагина самолёт бортига чиқарилишини эслатиб ўтган. Ушбу маълумот парвоз олдидан охирги 72 соат вақт давомида олинган бўлиши керак.

Бундан ташқари, 2021 йилга режалаштирилган президентлик ва Жўқорғи Кенгес депутатлари сайловларига халқаро кузатувчиларни қабул қилишни таъминлаш мақсадида ҳукумат Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли давлат органларининг таклифига биноан Қирғизистонга кузатувчи сифатида борадиган чет элликларга рухсат беришга қарор қилган.

229