Первая в мире вакцина от коронавируса

Россиянинг "Спутник V" вакцинаси қачон экспортга чиқарилиши маълум бўлди

1434
(Янгиланган 11:09 22.08.2020)
Россия томонидан биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказилган вакцинанинг экспорт бозори тўлалигича унинг ишлаб чиқариш айланмасига боғлиқ

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасининг кенг кўламли экспорти келгуси йилда бошланади, дея хабар қилди журналистларга Россия саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров.

"Объектив айтадиган бўлсак, гап экспорт ҳақида борар экан, бу тахминимизча, келгуси йилнинг баҳори рўй беради", - деди у.

Экспортни йўлга қўйишда - ишлаб чиқариш кўлами, муҳим рол ўйнайди, дея қўшимча қилган Мантуров.

Бундан ташқари, кўп нарса Россия институтларининг чет эллик ҳамкасблари билан ўзаро ҳамкорлигига боғлиқ, қолаверса, бир цикл синовлардан ўтиши керак, дея қайд этган РФ Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари.

Сентябрда бошланиши мумкин: Ўзбекистонда кимлар бепул эмланади >>>

Сал олдин Россиянинг ушбу вакцинасига 20 дан ортиқ давлатлардан буюртмалар келиб тушгани ҳақида хабар берган эдик.

Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишларини олиб бораётганини маълум қилган. Қозоғистон РФдан коронавирусга қарши вакцинани харид қилиш масаласини муҳокама қилиш учун Москвага ҳукумат делегациясини юборишини маълум қилган эди. Тожикистон ҳам бу масалада музокараларни бошлаб юборган

Россияда ушбу вакцина билан биринчи бўлиб тиббиёт ходимлари эмланиши маълум қилинган. Вакцинация сентябрдан бошланади.

1434
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1348)

Россияга сохта маълумотнома эвазига одам киритган шахс қўлга тушди

85
ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси маълумотларига кўра, фуқаро К.Е. бундан аввал ҳам 79 нафар фуқарони шу усулда алдаб, уларнинг ҳар биридан 1200 АҚШ долларидан жами 94800 АҚШ долларини қўлга киритган.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Россияга кириш учун тиббий маълумотнома тайёрлаш билан шуғулланган шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

2021 йил 13 январь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган "Хумо транс" авиакасса раҳбари К.Е. ушбу авиакассада фуқаро М.З.ни алдаб, унинг ишончига кириб, пандемия шароитида чет давлатга даволаниш учун боришга асос бўлувчи касаллиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб беришга ва шу ҳужжатга асосан бемалол Россия Федерациясига бориши мумкинлигига ишонтириб, унинг 1450 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси маълумотларига кўра, фуқаро К.Е. бундан аввал ҳам 79 нафар фуқарони шу усулда алдаб, уларнинг ҳар биридан 1200 АҚШ долларидан жами 94800 АҚШ долларини қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан, фуқаро К.Е.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган.

85

ТИВ четга чиқаётган фуқаролардан сохта справкаларга умид қилмасликни сўрамоқда

53
Қалбаки ҳужжатлар Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан ватандошларимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жараёнини ҳам қийинлаштирмоқда", - дейилади вазирлик мурожаатида.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижий мамлакатларга боришни режалаштираётганларга муҳим илтимос билан мурожаат қилмоқда.

Вазирлик ахборотига кўра, ОАВларда Ўзбекистон фуқароларининг чет эл мамлакатлари халқаро аэропортларига боришлари билан хорижда даволаниш учун касаллик тўғрисидаги сохта ҳужжатларни ҳамда коронавирусни аниқлаш учун ўтказилган ПЗР-тест манфий натижаси кўрсатилган қалбаки маълумотномаларни тақдим қилаётганликларига оид ҳолатлар ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

"Мазкур ҳолат ҳамюртларимизнинг хорижий мамлакат ҳудудига киритилмасликлари учун асос ҳисобланади. Шунингдек, қалбаки ҳужжатлар Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан ватандошларимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жараёнини ҳам қийинлаштирмоқда", - дейилади вазирлик мурожаатида.

Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижий мамлакатларга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларидан бегона шахсларнинг қалбаки тиббий маълумотнома ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаб беришда "ёрдамлашиш" борасидаги таклифларига кўнмасликларини сўраб қолган.

Шу билан бирга, чет элга сафарга чиқишдан олдин ўша мамлакатда жорий қилинган чеклов чоралари ва талаблар билан синчиклаб танишиб чиқишни тавсия этган.

53
Прохожие на одной из улиц в Москве

Олимлар нега одамлар "ўликларни эшитишлари"ни тушунтириб беришди

59
Буюк Британияда спиритизмга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бу диний-фалсафий доктрина бўлиб, унга асосан, одамларнинг жони ўзга оламда яшашда давом этади ва вақти-вақти билан медиумлар ёки экстрасенслар ёрдамида тирик одамлар билан боғланади

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Британиялик олимлар тадқиқот ўтказиб, у асосда нега айрим одамлар "ўликларни эшитиш қобилиятига эга бўлишлари"ни тушунтириб бердилар. Тадқиқот натижалари Wellcome Trust журналида эълон қилинган.

Маълумки, руҳлар мавжудлиги илм-фан томонидан исботланмаган. Аммо, жуда кўпчилик, улар билан ўлган одамлар гаплашишлари ҳақида айтиб келадилар.

Буюк Британияда спиритизмга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бу диний-фалсафий доктрина бўлиб, унга асосан, одамларнинг жони ўзга оламда яшашда давом этади ва вақти-вақти билан медиумлар ёки экстрасенслар ёрдамида тирик одамлар билан боғланади.

Бундай амалиётга ўргатадиган спиритуалистлар миллий уюшмасига 11 мингга яқин одам аъзо. Уларга спиритизмдан дарс берилади ва амалиётчи медиумлар хизматларини таклиф қиладилар.

Тадқиқотлар давомида олимлар Спиритуалистлар миллий уюшмасининг руҳларни эшитувчи 65 вакили ва ўлганлар билан суҳбат қилмайдиган 143 киши билан савол-жавоб қилганлар.

Маълум бўлишича, иштирокчиларнинг 44,6%и ҳар куни ўлганлар овозини эшитаркан, 33,8%и - фақатгина охирги кунларда эшитган. Медиумларнинг аксарияти (79%и) руҳлар билан мулоқот улар кундалик ҳаётининг бир қисми эканлигини маълум қилганлар. 65% дан ортиғи овозлар уларнинг мияларида янграшини, 31,7%и эса - овозлар ҳам мияда ҳам ташқи оламда янграшини айтганлар.

Шу тариқа, олимлар, медиумлар овоз галлюцинацияларига ва ўз ички оламига ғарқ бўлишга қодирлигини аниқлаганлар

59