Сколько же нас: рождаемость, смертность, численность населения Узбекистана

Ўзбекистон аҳолисини рўйхатдан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди

379
(Янгиланган 12:30 22.08.2020)
Аҳолини рўйхатга олиш ишлари нафақат Ўзбекистонда, балки барча МДҲ давлатларида старт олмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, аҳолини рўйхатга олиш ишлари Ўзбекистонда сўнгги марта 1989 йилда ўтказилган

ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Давлат статистика қўмитасида Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ва устувор вазифалар белгилаб олинди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тадбирда статистика маълумотларининг шаффофлиги, ошкоралиги ва қулайлигини оширишни таъминлаш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди. Шунингдек, Жаҳон банки кўмагида ишлаб чиқилган "2020–2025- йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси" хусусида батафсил сўз юритилди.

Аҳолини рўйхатдан ўтказиб, Ўзбекистон тенгсизликка барҳам беради - Фрейзер >>>

Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий статистика бошқармаларида рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказишга масъул бўлган янги бўлинмалар иш фаолиятини йўлга қўйиш ва унинг вазифаларини белгилаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Эслатиб ўтамиз, аҳолини рўйхатга олиш ишлари 2022 йилнинг кузида ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ишлари сўнгги марта 1989 йилда ўтказилган.

379
Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Uzbekistan Airways Қозоғистонга бораётганларга муҳим эслатма билан чиқди

295
ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистонда парвоздан камида 4 кун олдин тиббиёт муассасасига мурожаат қилиниши тавсия этилади.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways Қозоғистонга боришни режалаштираётган фуқароларга муҳим эслатма билан чиқди.

Таъкидланишича, Қозоғистон Республикасига кетаётган Ўзбекистон фуқароларига қўйилган янгиланган талаблар 19-сентябрдан киритилади.

Аэропортда парвозга рўйхатдан ўтиш вақтида баҳсли вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларига вақтида (парвоздан камида 4 кун олдин) мурожаат қилиниши тавсия этилади.

Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозимлиги белгиланган.

Ақтау ва Урганч ўртасида парвозларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди >>>

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон 11 сентябрдан мунтазам парвозларни расман қайта тиклаган эди.

295

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи пастлади

576
(Янгиланган 10:41 19.09.2020)
Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Ўзбекистонда соат 10.00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 634 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Шунингдек, Андижон вилоятида -21, Хоразм вилоятида - 16, Жиззах вилоятида - 15, Тошкент вилоятида - 13, Самарқанд вилоятида -10, Қашқадарё вилоятида - 8, Сурхондарё вилоятида - 7, Қорақалпоғистон Республикасида - 5 ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

Ўртачирчиқ туманида 60 ёшли аёл ҳамда Юнусобод туманида 63 ёшли аёл коронавирус оқибатида вафот этишган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 46 645 (92 фоиз) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

576

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

369
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

369