Тошкентнинг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Август ойи бошида Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шамуратов лавозимидан озод этилгани хабар қилинган. Бектемир тумани ҳокими эса президентнинг ушбу туманга ташрифидан кейин лавозимидан озод этилган

ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. Ўзбекистон пойтахти учта туманига раҳбарлар тайинланди, бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хоким Ташкента Джахонгир Артыкходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Корона-стратегия: Тошкент ҳокими президент танқидига қандай жавоб қайтарди?

Жумладан, Сергели туманига Элбек Шукуров ҳоким этиб тайинланди.

Элбек Шукуров 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2009 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

2018-2020 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, 2020 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари сифатида ишлаган.

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманига Жаҳонгир Иброҳимов ҳоким этиб тайинланди.

Жаҳонгир Иброҳимов 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган. 2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Уралова Дилфуза назначена хокимом Баёвутского района Сырдарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
Боёвут тумани ҳокими лавозимига аёл киши тайинланди

Яшнобод туманига эса Бахтиёр Рахманкулов  ҳоким этиб тайинланди.

Бахтиёр Рахманкулов 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1997 йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўшинлари муҳандислик билим юртининг қўмондонлик тактик автомобиль қўшинлари мутахассислиги бўйича ва 2008 йилда Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси академиясининг фуқаро муҳофазаси қўмондонлик-штаб тезкор-тактик бошқаруви соҳаси мутахассислигини тамомлаган.

2018 йилдан бугунга қадар Тошкент шаҳар ҳокими ўринборсари - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Мингбулоқнинг “сўконғич” ҳокими маъмурий жавобгарликка тортилди

Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, август ойи бошида Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шамуратов лавозимидан озод этилгани хабар қилинган. Кейинроқ Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳардаги 5та туман ҳокимига, шу жумладан Ҳожиакбар Тиллашайховга "пандемия даврида аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар билдираётгани ҳамда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйгани» учун "ҳайфсан" берган.

Шунингдек, 21 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бектемир туманини айланган. Президент ташрифи давомида туманда ишсизлик даражаси 3,3 фоиз, шу жумладан, аёллар орасида 1,7 фоиз, ёшлар ўртасида 1,5 фоиз экани қайд этилган.

Шу боис, тумани ҳоким Шоҳрух Мамажонов лавозимидан озод қилинган. Сектор раҳбарлари — прокурор, ички ишлар бўлими бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳам лавозимидан бўшатилган.

Янгиликлар лентаси
0